Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Қадимги пўстнинг нураш назарияси



Download 11,24 Mb.
bet91/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   136
Bog'liq


Қадимги пўстнинг нураш назарияси. Бу назария ҳозирги вақтда Ер пўстида маълум бўлган каолинли гил ва тупроқларни текшириш ва уларнинг хоссаларини таққослаш асосида ташкил топди.
Каолиннинг ҳосил бўлишида Ер пўстининг нураши назарияси-нинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат: нураш жараёнининг Ер юзасидан ичкарига томон ўзгармаган жинсга ўтиб бориши; баъзи бир туб жинсларнинг кайта ишланиши ва алмашинуви натижасида ҳосил бўлиши; она жинснинг юқорида кўпроқ, ичкарида камроқ ўзгарган бўлишидан, тикка зоналанишнинг бўлишидан, тикка зоналашнинг қонуний ва аниқ бўлиши; Ер юзасига чиқиб қолган барча жинслар устида катта майдонда ҳосил бўлишидан иборатдир.


3.2. Шамолнинг геологик иши

Шамолнинг тезлиги қанча катта бўлса, унинг кучи шунча зур бўлади. Кучли шамол жуда зур кучга эга. Йирик қум ва майда шағал­гача бўлган тоғ жинслари доналарини иргитиши ва бошқа жойларга олиб кетиши мумкин. Нихоят, тезлиги 50 м/сек.дан ортиқ бўлган до­вуллар зур емирилувчи кучга эгадир. Оз кучга эга бўлган, лекин озми-кўпми узоқ вақтгача эсадиган шамоллар сув хавзаларининг юза қисмини ўз йўналиши томон суриб кетади. Масалан: кўпинча узоқ вақтгача эсувчи кучли шамоллар Фин қўлтиғидан Нева дарёсининг тор қуйилиши жойигача кўп сув ҳайдаб, дарё сувини тутиб қўяди ва на­тижада Нева дарёсининг сув сатхи қўтарилиб тошқинлар бўлади.


Довулларнинг кучи шундай зўрки, улар темир йўл вагонларини ағдариб юборади, томларни уйлардан ўзиб юборади, омонат турган уйларни бўзиб юборади, дарахтларни илдизлари билан суғуриб олади ва хоказолар.
Маълумки, шамол маълум геологик иш бажаради. Албатта бу иш ҳамма вақт ва ҳамма Ерда бир хил юз бермайди. Ер юзасида шундай областлар борки, буларда шамолнинг емирувчилик таъсири нихоятда кучли сезилади. Бу областлар - ўсимлик қатлами бўлмаган чала сах­ро ва сахролардир. Шунинг учун бундай жойларни дефляция (шамол эсиш) областлари деб аташ мумкин.
Шамол қанча кучли бўлса, шунча катта заррачалар тупроқдан ажралади ва улар шунча узоққа олиб кетилади. Ҳаво оқимлари фақат Ер юзаси бўйлаб горизонтал йўналишда бўлмай, балки тик йўналишда ҳам эсади, шунинг учун тупроқдан ажралган заррачалар юқорига кўтарилади. Майда қум кучли шамолда бир неча ун метр баландликка, бир оз йироқроқ қум ва майда тош эса 8-10м баландликка кўтарила­ди, Сахроларда қаттиқ шамолнинг кучини текширган саёҳатчилар диа­метри 3-4 см катталикдаги тошлар шамолда 2-3 м гача баландликка кўтарилганини, баъзан эса бундай тошлар отда келаётган кишини са­валаганини қайд қиладилар. Бу хилдаги шамоллар айниқса Шарқий По­мирда тез-тез эсиб туради.
Кўчирилган заррачалар ҳавода баъзан бошқа жойга кўчиш жараёнида узлари тегиб турган юзаларни силлиқлайди. Бу юза сахродаги бирорта участка ёки чўккайиб турган тошлар, қоялар, гохо инсон томонидан қурилган бирорта иншоотлар бўлиши мумкин. Зарраларнинг бундай иши коррозия деб аталади. Ўрта Осиёнинг айрим жойларида сақланган эски иншоотларда шамолга қараган томонларнинг доимо пастки қисмларида, айниқса 0,5-1,5 м баландликдаги қисмда кучли коррозия юз берган. Шамолда учирилган материал йириклигига ҳамда шамолнинг кучи­га қараб маълум бир масофага олиб келинади ва эол қатлами кўрини­шида қолдирилади. Энг майда заррачалар учирилган жойдан кўпинча бир неча юз километргача олиб кетилади. Масалан: Ўрта Осиёдаги Қорақум ва Қизилқум сахроларидан учирилган чанг шарққа томон узоқларга олиб борилади ва Ўрта Осиё тоғ этакларида қолдирилади. Баъзи олимлар тоғ этаклари областларидаги устки қатламларнинг пайдо бўлишида шамол олиб келган жинслар жуда муҳим роль уйнайди деб хиссоблайдилар. Болтиқ буйи қирғоқларида яхши қумли пляжлар бор ва ғарбдан эсувчи шамоллар кўп бўлади, шунинг учун бу Ердаги қумлар шамолда шарқий йўналишда учирилади. Бу Ердаги шамолда кел­тирилган қум массаларининг баландлиги кўпинча бир неча метрга бо­ради. Қумлар қирғоқдан шарққа томон аста секин силжиб, ўз йўналишидаги урмонларни, экинзор ерларни, боғларни полизларни ва турар жойларни кўмиб юборади.
Р асм 53. Отяйлов тоғидаги кўчки.

Бу қум теппалари дюналар дейилади. Сахроларда нотуғри шаклда ҳосил бўладиган қум теппалари ҳам дюналар дейилади.


Шамол келаётган томони салгина қия тепаликка ухшайдиган, ша­молга қарши томони эса ярим ой кўринишидаги дўнглар барханлар деб аталади. Шундай қилиб, ғарб ёки жанубий-ғарбий шамоллар кўп бўлган мавсумда ҳамма барханларнинг ярим ойга ўхшаш томони шарққа қарайди. Шарқий ёки шимолий-шарқий шамоллар кўп бўлган вақтларда эса барханнинг ярим ойга ўхшаш томони ғарбга ёки жанубий-ғарбга қараб қолади. Айрим барханларнинг атрофидаги жойлардан баландлиги кўпинча 20-30м.га гохида 50м.га боради.
Агарда шамолда учириладиган қум массаси йўлида алоҳида тур­ган катта тош ёки саҳро ўсимликларининг бўтаси сингари тўсиқ уч­раса у вақтда бу предмет атрофида қум тўплана боради. Олиб кели­наётган қумнинг баландлиги бу тўсиқ даражасига етганда, қум ша­молга қарши томонга тўкила бошлайди. Пайдо бўлган тўсиқнинг ён томонларидан эса шамол қум массаларини олдинга томон хайдайди ва ярим ойнинг туртиб чиқиб турган шохлари ана шундай ҳосил бўлади.
Р асм 54. Бархан.

Агар ҳаракат давомида қум ўз йўлида ҳамма жойи бир хил мус­тахкамликда бўлган биронта тик юзага дуч келса, у холда бу юзада унга доимо ёғилиб келаётган қум доначалари таъсирида жуда ҳам ки­чик чуқурчалар йунилади. Бундай айрим-айрим чуқурчалар ҳосил бўлгандан кейин ҳар бир қум доначаси уларга урилиб, олдин бир неча марта айланма ҳаракат қилади ва орқага қайтади. Натижада чуқур­чалар усиб боради, кенглиги ва чуқурлиги бир неча ун сантиметрга боради ва бутун юза илма-тешик бўлиб қолади.


Баъзан ўзига хос бўлган бу чуқурчаларга хатто шамол кирган майда тош ёки қум доначалари тиқилиб қолади. Улар усиб бориб, бир-бирига қўшилиб кетади, уларни ажратиб турган деворлар бузила­ди ва муаян шаклга эга бўлган қор - камар ҳосил бўлади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish