Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet92/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   136
Bog'liq


3.3. Дарёнинг геологик иши

Дарёларнинг геологик иши бошқа баъзи бир экзоген фактлар сингари, одатда алоҳида олиб қуриладиган, лекин кўпинча бир вақтда мавжуд бўладиган уч босқичдан иборатдир. Бу босқичлар емириш, оқизиб келтириш ва чўктиришдир. Тоғ жинсларининг дарё сувлари билан парчаланиб кетиши ювилиш (эрозия) номини олган. Шунга мувофиқ ма­териянинг оқизиб келиши ва ётқизиши (чўктирилиши) аккумуляция деб аталади. Шунингдек дарёлар аккумуляцияси (оқиб келиб чўккан) фао­лияти ва дарёларнинг ётқизиқлари аллювий дейилади.


Дарёларнинг юқори оқимида кўпроқ жинс емирилиши (эрозия) рўй беради, унинг ўрта қисмида ўйилиш, оқизиб келтириш ва ётқизиш бир­га бўлади, қуйи оқимларда эса оқизиб келиш ва чўктириш кузатилади.
Дарё ўз сувларини дарё водийсини ён бағирларидан оқиб келув­чи ёғинлардан олади. Йил буйи ёғинларнинг миқдори ҳар хил бўлган­лигидан дарёдаги сув ҳам гох озайиб, гох кўпайиб туради.

А-дара; Б-V симон; В-ассиметрик; Г-ясси


Расм 55. Дарё водийсининг кўндаланг кесими.

Дарё водийларининг шакллари маълум бир морфологик қонуният асосида шаклланади. Биринчи босқичда асосан остки эррозия рўй беради. Бу асосан ёш тоғларда дарё водийсининг қиялиги катта бўлган қисмида учрайди. Иккичи босқичда дарённинг ўрта қисмида остки ҳамда ён эррозияси рўй беради. Учинчи босқичда дарёнинг денгизга қуйиладиган қисмида асосан ён эррозияси бўлади. Бу уч босқич натижасида дарё водийси лотинча V,U, яшиксимон, тоғорасимон кўринишларга эга бўлади.


Дарёнинг маълум бир жойида юз бераётган ювилиш, оқизиб кетиш ва ётқизиш дарёдаги сувнинг миқдорига қараб ўз кучини анча ўзгартириб туриш мумкин. Дарёда сув миқдори бир хил ювилса, ювиб кетиш сувнинг оқиш тезлигига боғлиқдир. Сувнинг оқиш тезлиги икки баробар кўпайганда, унинг оқизиб кетиши 4 марта, яъни 2 марта, оқиш тезлиги уч марта кўпайганда эса 7-9 марта ортганлиги аниқланган.
Р асм 56. Дарё қисмлари.

Сув оқимлари катталиги жуда ҳам ҳар хил бўлган материални оқизиб келади. Тоғ дарёлари лой ва қум билан бирга шағал,майда тошларни,сув тошқини вақтида эса баъзан диаметри 1м дан ортиқ бўлган тошларни қўчириб олиб кетади.Сув тезлиги камайган сари аста секин йирик, кейин эса майда материаллар чўка бошлайди. Энг майда лой тупроқли зарралари ёки лойқалар баъзан дарёнинг кўл ёки денгизга қуйилиши жойига олиб борилади. Ҳатто текислик дарёлари ҳам сув тошқини вақтида жуда катта оқизиб кетиш қобилиятига эга, бу вақтда улар лойқа билан бир қаторда анча йирик қум доначалари ҳам бўлган жуда лойқа сув оқиб келади.


Катта дарёлар асосий оқимдан ва ирмоқлардан ташкил топади: булар эса ўз навбатида кичиқроқ сойлар, жилғалар ва жарларни қа­бул қиладиган шахобчаларга эга.
Оқимни қабул қиладиган сув хавзасининг сатхи эса “эрозия базиси” деб аталади. Агар дарё ўзининг устки ва остки қатламларидан каттароқ тоғ жинси қатламини учратса, у бўлиниб қолади, унинг бир қисмиқаттиқ жинснинг чиқиб турган жойидан пастда, ўзининг эрозия базисини сақлаб қолади. Бошқа қисми эса қаттиқ жинсинг чиқиб турган жойидан юқорида, янги пайдо бўлган базисига мослаб ўз профилини тайерлайди.
Эрозия базисини қуруқликда ҳар хил кўринишида учрайди. Буни Ўрта Осиё дарёларида яққол кўриш мумкин. Чунки Ўрта Осиёда янги, хозирги замон текислик ҳаракатлари авж олган бўлиб, ҳар бир кичик дарёнинг эрозия базисини ва унинг регриссив ҳаракатини яққол кўриш мумкин.
Масалан:Орол денгизи Сирдарё билан Амударё учун эрозия базисидир. Чирчиқ эса Угом, Пском дарёлари учун эрозия базисидир.
Дарё водийларини ҳам бўйланма, ҳам кўндаланг профилида кўп­инча зинапояли ерлар учрайди. Бу зинапоялар дарё террасалари деб аталади. Улар эрозия базисини ўзгариши натижасида вужудга келади. Терассалар икки хил буйлама ва кўндаланг бўлади.
Бўйлама террасалар эрозия базисидан унинг юқори оқимга бир нечта бўлиб, кўпинча горизонтал ёки синклинал шаклида етувчи, цементланган яхлит қатламга жинслар устида ҳосил бўлади. Шаршара қум шағал каби бўш жинслар устида ҳосил бўлмайди. Чунки дарё бундай жинсларни осонгина ювиб кетади.
Кўндаланг террассалар дарё эрозия базисининг чўкиши ёки кўтарилиши натижасида дарёнинг ҳар икки қирғоғида ҳосил бўлади. Дарё узани кенгайган сари сув оқими секинлашиб чўкиндилар кўпроқ тўплана бошлайди. Аввал шағал, қум ва сўнгра лойсимон жинслар чўкади. Дарё келтирган чўкиндини текисликдами ёки баланддами, ҳар қалай бошқа жинслардан ажратиш мумкин.



Расм 57. Дарё терасалари турлари.


А – эррозион; Б – аккумлятив; С – аралаш; 1 – аллювий; 2 – замин ётқизиқлари.

Дарё террасалари турли баландликда жойлашган бўлиб, улар бир қанча (10-15) тагача бўлиши мумкин.


Террасалар тоғ орасида З00-500 кв-м тоғ этакларида эса 1000 кв км ва ундан ҳам каттароқ майдонни ишғол этади, текисликлардаги террассалар бир неча ун минг кв км майдонни ишгол қилади. Бундай жойларда ахоли яшайдиган қишлоқлар, шаҳарлар барпо этилади ва кенг пахтазорлар майдонга келади.



Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish