Ер пўстининг нураган қисми. Ер пўстидаги каолинли қатлам-ларнинг пайдо бўлиш сабаблари сўнгги йилларда кўпчиликнинг эътиборини ўзига жалб қилди. Гидротермал назария Ғарбий Европа ва Англиядаги каолинли конларни ўрганиш асосида яратилган эди.
Каолиннинг пайдо бўлиши ҳақидаги ҳозирги назариялар: гид-ротермал, қўнғир кўмир ва қадимги пўстнинг нураши каби уч хил назарияга бўлинади.
Гидротермал назарияси. 1902 йилда жанубий Германияда каолинни текшириш натижаси уни гидротермал йўл билан пайдо бўлган, деган хулосага олиб келган. Англиядаги Корнуэл, Шимолий Американинг Айдахо штатидаги Спокен ва бошқа каолин конлари ҳам гидротермал йўл билан пайдо бўлган конларга киради. Бу конларнинг гидротермал йўл билан пайдо бўлганлиги қуйидаги факторлардан кўринади, чунончи: каолиннинг жуда қалин (70-75 м) бўлиши; каолин конларининг янги жинслар орасида у ер-бу ерда ва томир тарзида учраши; каолинли участкаларнинг Ер ёриғида, дайкада, минерал булоқлар зонасида жойлашиши; каолинитнинг йирик ва яхши кристалланганлиги; каолин орасида аҳёнда пневматолит минералларидан турмалин, флюорит ва бошқаларнинг учраши; каолинда енгил оксидланувчи сульфит минераллар - пирит, галинит ва бошқаларнинг учраши.
Бу сабаблар каолиннинг гидротермал йўл билан пайдо бўли-шини тўла равишда кўрсатиб бера олмайди.
В.П. Петров каолин конларини ўрганиб, нураш жараёнида ҳам юқоридаги ҳоллар рўй беради деб кўрсатади.
Шунга қарамасдан, гидротермал назарияни нотўғри деб бўл-майди. Чунки айрим ўлкаларда, масалан, Янги Зеландия ва Кам-чаткада гидротермал каолин конларининг ҳосил бўлганлиги маълум.
Қўнғир кўмир назарияси. Бу назария бундан 60 йилча олдин Митчерлихом билан Штерммел томонидан таклиф қилинган бўлиб, бу назарияни баъзи бир ғарб олимлари қўллаб келмоқда. Штерммел фикрича, қўнғир кўмир гранит жинсининг устида ҳосил бўлса, гранит кимёвий ўзгариш натижасида бевосита каолинга айланади.
Бу назарияга жуда кўп олимлар, масалан, И.И. Гинзбург ва бошқа немис олимлари қарши чиқдилар ва бу назариянинг кам-чилигини кўрсатиб бердилар. Уларнинг фикрича, каолинли конлар қўнғир кўмир конлари бўлмаган жойларда ҳам учрайди. Бундан ташқари, қўнғир кўмир билан каолин кони уртасида (Галле конида) гил қатлами бўлиб, у қўнғир кўмирдан ўтувчи эритмаларни она (гранит) жинсга ўтказмайди.
Расм 52. Оҳангарон водийсининг кўндаланг кесими.
1959 йили И.Н. Семашова қўнғир кўмир назариясига кўра Оҳангарон кўмир кони остидаги каолинни она (кварцли порфир) жинснинг ўзгаришидан ҳосил бўлган, деб исботлаган эди. Бироқ Н.П. Петров (1964) ва бошқалар каолинлашган материаллар кўмир ҳосил бўлганга қадар қават-қават бўлиб тўпланганини аниқлаб бердилар. Каолинли жинслар Оҳангарон кўмир конидан четроқдаги жойларда ҳам борлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |