Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet98/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   136
Bog'liq


Ювенил сувлар. Ювенил сувлар Ер қатламлари орасидаги магмадан ажралувчи минералли иссиқсув буғларининг Ер ости сувига айланишидан ҳосил бўлади. Ювенил сув Ернинг чуқур қатламларида ва тез-тез вулқон отилиб турадиган ўлкаларда кўп учрайди.
Умумий олганда Ер остидаги, Ер устидаги сувлар ва атмосфера ёғинлари ўртасида Ер ости сувларининг кирим ва чиқимини ифодаловчи ҳамда Ер ости сувлари балансига сабаб бўлувчи ўзаро алмашиниш ҳам бор.
Чиқим Ер ости сувларининг Ер бетига булоқ бўлиб чиқишида, ўсимликлар барги орқали бўлган буғланишда, жинслардаги капиляр орқали сувларнинг юқорига кўтарилиб чиқишида, насос орқали ёки бошқа усуллар билан Ер бетига сув чиқариб олишда ва бошақларда ифодаланади.
Ер ости сувларининг кирими эса асосан Ер юзасидаг сувларнинг бевосита Ер остига сизиб, атосферадаги сув буғларининг Ер остига ўтиб бориши ва уларнинг маълум шароитда конденсациялашуви ва Ер шари ички қисмидаги сувларнинг (ювенил сувларнинг) келиб туришидан ҳосил бўлади.
Юқорида айтиб ўтилган Ер ости сувлари қандай сасбаб билан ҳосил бўлишидан қатий назар, улар Ер қатламлари орасида бир-бири билан қўшилиб кетиши мумкин.
Ер ости сувлари тоғ жинслари орасида ҳар хил физик ва кимёвий ҳолатда бўлади. Юқорида баён қилинган Ер ости сувларидан ташқари, қолдиқ ёки реликт сувлар ҳам бор. Бу Ер ости сувлари қадимги геологик даврларда дарё, денгиз, кўл сувлари чўкинди жинслар орасида туриб қолишидан ҳосил бўлади.
Бундай сувларни ҳосил бўлиш шаротига кўра Г.Н. Каменский иккига бўлади:
Сингенетик (грекча – Singenitikos – бир вақтда ҳосил бўлиши демакдир) Ер ости сувлари денгиз ётқизиқлари тўпланганда улар орасида биргалашиб тўпланиб қолган Ер ости сувларидир. Диагенез жараёни натижасида сизиб ўтган сувнинг бир қисми сиқилиб чиқиб кетилади, иккинчи қсми эса ётқизиқлар орасида сақланиб қолади.
Эпигенетик (грекча – epi – сўнг, genesis – ҳосил бўлиш демак) Ер ости сувлари – тоғ жинслари вужудга келгандан сўнг кўлдан ёки денгиздан сизиб ўтган сувлардан ҳосил бўлади. Умуман, бундай Ер ости реликт сувларининг таркиби кейинчалик бошқа хил Ер ости сувлари келиб қўшилиши натижасида ўзгариб кетади. Агар реликт Ер ости сувлари Ер остида ўзгармай (аралашмай), сақланиб қолса,улар кўмилган Ер ости сувлари дейилади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish