Карст ходисаси. Сувда эрувчан тоғ жинслари (оҳактош, доломит, гипс, қисман туз, бўр) нинг Ер ости (қисман Ер усти) сувлари таъсирида эриб кетишидан ҳосил бўлган хилма-хил рельеф шакллари карст рельефини ҳосил қилади. Карст рельефи ўзига хос рельеф шаклларидан карстлар, воронкалар, қудуқсимон чуқурликлар, Ер ости тоғлари ва йўдаклари, карст котловиналари ва бошқалардан иборат. Карст рельефи шаклларининг вужудга келиши учун кўпинча эрувчан жинсларнинг бўлишигина кифоя қилмайди. Карс рельефи ҳосил бўлишида тоғ жинси қатламларида сув ўтиши мумкин бўлган ёриқларнинг бўлиши, жойининг нишаби, карст пайдо бўладиган жинсларнинг қалинлиги, грунт сувлари сатҳининг паст ёки юқори эканлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
Карст сўзи адриатик денгизидаги карст шакллари учрайдиган оҳактошли Карст платоси номидан олинган.
Карст йўли билан вужудга келган чуқурликлар Россиянинг Европа қисмида, чунончи, Псков, Тула, Рязань, Горький областларида, Свердловск областининг ғарбий қисмида, ундан ташқари Қрим яйлаларида, Кавказда, Олтойда, Ўрта Осиёда ва бошқа районларда жуда кўп. Карст ғорлари Югославия, Италия, Франция, Америка ва бошқа мамлакатларда ҳам бор.
Р асм 60. Карст ғорининг кесими.
Дунёда маълум бўлган ғорлар ичида Американинг Кентуки платосидаги оҳактош жинсларида ҳосил бўлган ғор энг катта ғорлардан ҳисобланилади. Бу ғорнинг узунлиги (шохобчаларидан ташқари) 48 км, баландлиги 30 м, Н. Холмснинг маълумотига қараганда, Кентуки платасида 60000 га яқин карст рельефи шакллари, шу жумладан 10 дан ортиқ ғор бор. Россия территориясида ва чет давлатларда карст асосан карбонатли жинслар орасида кўп тарқалган.
Карст Ер юзасидаги эрувчи жинсларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Булар карр деб аталади, улар кўринишда чуқур ўйилган жарга ўхшаш қатор-қатор қояли шакллардан иборат бўлади.
Ер бўшлиқларидан шимилиб ўтган сувлар ўзи билан бирга эритмаларни олиб кетади ва ғорларда юқоридан пастга осилиб турувчи сумалакларни ҳосил қилади. Сув билан бирга тўйинган оҳок ёки бошқа хил эритмалар ғор шипидан чакиллаб томиб сталакситни вужудга келтиради, айни бир вақтда ғор тагидан юқорига ўсиб чиққан оҳак сумалак сталагмит деб аталади.
Расм 61. Сталактит ва сталагмитлар.
Карст жараёнини тешириш ҳолқ хўжалигида жуда катта аҳамиятга эга. Чунки улар ёрдамида Ер қатламлари орасидаги сувларнинг таркиби, ҳолати, чуқурлиги, миқдори, эрувчанлиги ва бошқалар ҳақида керакли маълуиотлар олиш мумкин. Бу эса ўз навбатида, гидротехника қурилишларида – тўғон, сув омборлари ва каналлар қазишда ҳамда уларни лойиҳолашда катта роль ўйнайди. Карстлар бор раёнларда оқар сувлар ерга шимилиб йўқолади ва Ер остида бир қанча километр йўл босиб яна ер бетига чиқади. Дунё ва кўл карст ҳодисаси тарққий этган роёнларда Ер ости сувини ҳостл қилади, бу сув қатламлар орасидаги бўшлиқлардан ўтиб, ерюзига чиқиб, яна дарё ҳосил қилади. Бундай ўлкалар Ер шарида кўп учрайди. Масалан, Қрим дарёларининг шундай хусусиятга эга эканлигини А. А. Крубер яхши текширган. Дунай дарёсининг юқори оқимида ва Ленинград, Свердловск областларидаги дарё ва кўлларда бундай ҳодисалар кўплаб учрайди. Бундай ҳодисани ўрта Осиё тоғларида ҳам учратиш мумкин. Масалан, Пском ва Чотқол дарёлари ҳамда уларнинг ирмоқлари (Мозорсой) баъзан 4-5 км масофада ер тагига кириб кетиб яна Ер юзига чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |