Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Музликнинг пластиклик хоссаси



Download 11,24 Mb.
bet102/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   136
Bog'liq


Музликнинг пластиклик хоссаси. Музликдаги муз юқори пластикликка - эгилиш, чўзилиш билан бирга синиш хусусиятига эгадир. Мўртлик хусусияти пластиклик хоссасига қарама-қаршидир. Пластиклик ҳолати қанча кучли бўлса, мўртлик шунча паст бўлади. Музнинг пластиклик хусусияти уларнинг ўзларига хос бўлган донадор кристаллик структурасидан келиб чиқади. Температуранинг ва босимнинг ўзгариши музнинг пластиклик хоссасини оширади. Масалан, остига ғўла қўйилган узун муз тўсини бир суткада 120 да -3,50 совуқда 2 мм эгилган, босим ошган сари тобора кўпроқ эгилган.
Музлик маълум бир қалинликка етгач, пластиклик хоссаси-нинг таъсири ва қатламларнинг босими туфайли секин-аста жойнинг қиялиги бўйича силжий бошлайди. У қор чизиғидан пастга муз дарёси сифатида сурила бошлайди. Музлик ҳосил бўладиган ва тўйинадиган жой фирн ҳавзаси деб аталиб, у баланд тоғлар областида цирк шаклига эга бўлади.
Музликларнинг ҳаракати. Музликлар бир қанча сабабларга кўра турлича тезликда ҳаракатланади. Музликнинг ҳаракат тезлиги четларидан ўртасига қараб, аввало тез, сўнгра секинлашади.
Умуман олганда, музликларнинг ҳаракати суюқ жисм ҳара-катига ўхшайди. Бироқ бир хил қияликдаги муз сувга қараганда 10 минг марта секин ҳаракатланади. Қалин музликлар тезроқ, юпқа музликлар эса секинроқ ҳаракатланади. Турли қияликда жойлашган музликларнинг ҳаракати ҳам турлича бўлади, тик ён бағирларда музликлар жуда тез ҳаракат қилади. Музликнинг ҳаракат тезлиги ҳамма вақт ҳам бир хил бўлмайди: кечасига қараганда кундузи, қишга қараганда ёзда тезроқ ҳаракатланади.
Музлик ҳаракатининг абсолют тезлиги соатига 25 мм дан 1,25 мм гача етади. Альп ва Кавказдаги энг катта музликлар йилига 10-15 м тезликда силжийди. Баъзи музликлар, жумладан, Альп тоғидаги Алеч музлиги 1 йилда 180 м силжийди. Помир ва Химолайдаги катта музликлар ҳаракатининг абсолют тезлиги йилига 1200-1500 метрга етади.
Энг тез ҳаракат қилувчи музликлар Гренландияда кузатила-ди. Упернивик музлиги суткасига 38 м гача ҳаракатланади.
Музлик ҳаракат қилиши натижасида унда бўйлама ёриқлар ҳосил бўлади. Бу ёриқлар музликни бир неча бўлакларга бўлиб юборади. Ёриқлар музликнинг фақат юқори қйсмига хосдир, чунки музликнинг пастки қисмининг пластик хусусияти юқори бўлганидан музликнинг ёрилишига йўл қўймайди.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish