Тоғ музликларининг пайдо бўлиши. Йил бўйи баланд тоғларга ёққан қор тобора тўплана боради ва ўз оғирлик кучи таъсири остида зичлашиб фирнга айланади. Фирн сиқилиб, унинг кристаллари бир-бирига ёпишади ва натижада ғовакли муз вужудга келади. Бора-бора ғоваклар йўқолиб, зич ҳаво ранг муз ҳосил бўлади.
Муз рельефнинг текис, ясси, ёғин кўп ёғадиган жойларида, тоғларда тўплана боради. Буни Альп - Кавказ - Помир тоғлари минтақасида кўриш мумкин. Бу тоғлар минтақасида Ўрта денгиз типидаги нам иқлимли ўлкалардан шарққа - Ўрта Осиё чўлларига томон қор чизиғининг кўтарила боришини яққол кўриш мумкин. ёғин ҳам шу томонга қараб камайиб боради.
Музликлар тарқалган энг йирик тоғли ўлкалар. Альпнинг ҳозирги муз билан қопланган майдони 3850 км2 ни ёки бу тоғлик ўлканинг 2,1% майдонини ташкил этади. Швейцария Альпининг шимолий ён бағрида қор чизиғи 2400 м дан, Марказий Альпда эса 3000 м баланддан ўтган. Бу ердаги баъзи музликлар анча паст тушиб келади, масалан, Швейцариядаги Гриндервальд музлиги 1150 метргача паст тушиб келган.
Кавказнинг ҳозирги музликлари майдони 1967 км2 ни ишғол қилган.
Қор чизиғи тизманинг шимоли-ғарбида 2700 м, марказида 3500 м, жануби-шарқида (Шоҳдоғ группасида) 3800-3900 м дан ўтади.
Ўрта Осиё тоғларидаги ҳозирги музликлар майдони С.В. Ка-лесник маълумотларига кўра 11 минг км2 ни ташкил этади. Бу ерда узун чўзилиб кетган музликлар, масалан, Помирда Федченко (98 км), Тяншанда Инильчик (80 км), Зарафшон (24,7 км) музликлари бор.
Қор чизиғи Шимолий Тяншанда 3000-3800 м дан (Жунғория Олатови), Марказий Тяншанда 4200 м дан, Марказий Помирда 5200 м ва бундан ҳам баланддан ўтади. Шарқий Саян тоғларидаги музликлар атиги 3 км2 майдонни эгаллайди.
Қор чизиғи ва унинг баландлиги бир қанча шароитларга боғ-лиқ. Қор чизиғининг баландлиги йиллик ўртача температурага ва ҳавонинг намлигидан ташқари ёзнинг иссиқ келишига, йил давомида ёқкан қорнинг миқдорига, шамолларга, тоғ ён бағирларининг Қуёшга нисбатан жойлашишига боғлиқдир.
Қор чизиғи қутблардан экваторга томон аста-секин кўтари-либ боради. Антарктидада қор чизиғи океан сатҳига тўғри келади, чунки бу ерда ёзда ҳам ҳарорат -00 дан паст бўлади. Шимолий қутб доирасида қор чизиғи океан сатҳидан 70-100 м баландда жойлашади. Масалан, Гренландиянинг шимоли-шарқи ва Франц-Иосиф ороллари шулар жумласидандир. Қор чизиғи Гренландиянинг жанубий қисмида 900 м, Норвегия ва Алясканинг жанубида 1500 м дан ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |