Материк музликлари. Қоплама ёки Гренландия типидаги ма-терик музликлари қутб ўлкаларида кузатилади. Улар катта сидирға массивни ташкил этувчи йирик музликлар бўлиб, материк ва оролларни, масалан, Гренландияни, Баффин Ерини қоплаб олган. Булар тагидан чиқиб қолган яланғоч қоялар нунатаклар деб аталади. Гренландиядаги музликнинг майдони 2 млн км2 га яқин. Қутблардан бирмунча узоқда жойлашган ясси тоғликлардаги музликлар маҳаллий музликлардир, булар водийларда таралиб ётган бир неча музликлардан тўйинади. Улар Скандинавия типидаги музликлардир (Норвегиядаги Юстельдалъсбр музлиги).
Ҳозирги материк музликларининг майдони 16,3 млн км2 га етади (бу бутун куруқликнинг 11% ига баравар), бу музликларнинг ҳажми 20,9 млн км2 ни ташкил этади. Агар бу музликлар эриб кетса, Дунё океани сатҳи 50 м кўтарилган, агар Антарктида музларининг ўзигина эриб кетса, Дунё океани сувининг сатҳи 40 м кўтарилган бўлур эди.
Музликларнинг геологик иши
Тоғ водийларидан ёки материк қиялигидан пастга томон ҳаракатланганда музликнинг қандай емириш кучига эга эканлигини тушуниш қийин эмас, албатта.
Музлик атрофидаги температуранинг кескин ўзгариши, чу-нончи, кундузи исиб, кечаси совиб кетиши натижасида тоғ жинслари емирилади, бу совуқдан нураш деб аталади. Муз устидаги сув муз ёриқларидан ўтиб, унинг ичига тушиб музлайди, муз ҳажми кенгаяди ва муз остидаги ер емирилади. Бу муз ости нураши деб аталади. Музлик массасининг босими (1 м3 муз - 920 кг) ҳам жуда катта емириш ишларини бажаради. У худди омочга ўхшаб ерни ҳайдагандек ўйиб кетади, тоғ жинсларини тегирмондан чиққан ундек майдалаб юборади.
Музлик ўз йўлида учраган қаттиқ тоғ жинслари ва қояларни майда-майда қилиб, майдаланган жинсларни олиб кетади, Ер юзасида катта чуқурчалар ҳосил қилади. Музликнинг бундайиши экзарация (ҳайдаш-ковлаш) деб аталади.
Шундай қилиб, музликлар тоғ жинсларининг майдаланишига сабаб бўлади. Музлик ҳаракати натижасида йиғилган ётқизиқлар мореналар деб аталади. Бу ётқизиқлар сараланмаган бўлиб, улар таркибида гилдан тортиб катта ҳажмли жинсларгача бўлади. Море-налар музликнинг тагида, устида ва ичида жойлашганлигига ва таркибига қараб бир неча турга ажратилади. Мореналар асосан уч хил бўлади: остки, устки ва ички мореналар. Устки мореналар музликка атрофдаги ён бағирдан синиб ва уваланиб тушган жинслардан иборат.
Остки мореналар музлик пайдо бўлмасдан олдин емирилган материалларни музлик сидириб тўплашидан ҳосил бўлган. Кей-инчалик унга ён томондан ва устдан емирилган жинслар устки ёриқлардан тушиб, қўшилади. Бу мореналарнинг айримлари жуда қаттиқ ва ўткир қиррали бўлгани учун музлик ҳаракат қилган вақтда унинг устини силлиқлайди, тирнайди, ўйиб кетади, хуллас, турли шаклдаги излар қолдиради. Масалан, музлик водийлари, трог ва каррлар қўй пешаналари юзасидаги излар шулар жумласидандир.
Устки ён мореналар, айниқса тоғ водийларида музлик тили устида, унинг чекка томонида қатор марза тарзида чўзилиб ётади. Бу мореналар ён бағирдаги тоғ жинсларининг нураши, қулаши, силжиши ва сочилмалардан ҳосил бўлган.
Устки ўрта мореналар икки водий музлигининг қўшилиши ва ён мореналарнинг бирлашишидан ҳосил бўлади. Булар баъзан муз устининг узоқ вақт эриши ва ички мореналар чиқиб қолишидан ҳам вужудга келади. Ички мореналар фирн областида (музлик ҳосил бўладиган жой) қорнинг устма-уст ёғиши ва қор орасида ён бағирдан тушган тоғ жинслари бўлакларининг қолиб кетишидан ҳам хосил бўлади.
Тоғ музликлари силжиганда уларнинг ён бағрини силлиқлаб кетади. Қадимги тоғ музликлари ҳаракати ва уларнинг неча марта сурилиб ўтганини водийлар шаклидан билиш мумкин. Муз остидан оқиб чиққан сув ҳам музлик ҳаракати натижасида ҳосил бўлган сойлар шаклини бузади.
Юқорида айтилган ҳамма морена хиллари музлик этагида, яъни музлик тилида йиғила бошлайди. Чунки муз бу ерда эриб кетади. Муз чекинганда баъзан мореналар олдинги ўз ҳолатини (остки, ён морена) сақлаб қолади.
Ётқизилган мореналар иккига: охирги ва асосий мореналарга бўлинади.
Расм 64. Водий музлигининг кўндаланг кесмаси: L - ён
мореналар; М - ўрта мореналар; Р - ички мореналар; Т - остки
(таг) мореналар.
Do'stlaringiz bilan baham: |