Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта


Охирги ёки чекка мореналар



Download 11,24 Mb.
bet105/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   136
Bog'liq


Охирги ёки чекка мореналар. Водий музлиги ёки қоплама музликлар ўз ҳавзасидан қуйига сурилиб келиб, этагида ўзи билан олиб келган материалларни (мореналарни) ётқизйди.
Бундай жараённинг муттасил давом этишидан музликлар-нинг этаги ва чеккасида мореналарнинг қатор марзаси ҳосил бўлади.
Охирги моренада юқоридаги ҳамма мореналар хили қат-нашади. Бу моренанинг шакли музликнинг охирги чеккасини акс эттиради. Тоғ музликлари охирги мореналарининг шакли ёйсимон бўлиб, баландлиги 30-40 м ча бўлади. Охирги мореналарнинг узунлиги ва сонига қараб музлик қайтганини ёки босиб келганини билиш мумкин.
Асосий мореналар. Асосий мореналар музлик остидаги ва муз-лик ичидаги мореналарнинг тўпланишидан ҳосил бўлади. Бу мо-реналар музлик ҳавзаси ўзгарганда ёки иқлим ўзгариши билан музлик бутунлай йўқола бошлаганда ҳосил бўлади. Бунда устки, ички ва остки мореналар (музлик тилининг ва музнинг қисқариши ҳамда чекинишидан) бир-бири билан қўшилиб, энг тагида чўкиб қолади. Асосий мореналар тўпланган ерлардаги сой рельефи ўзига хос бўлиб, дарёлар ҳосил қилган рельефдан фарқ қилади. Асосий мореналар рельефи паст-баланд бўлади. Тоғларда ён мореналар соҳил уюмларини, ўрта мореналар водий ўртасида узунасига чўзилган уюмларни ҳосил қилади. Қоплама музликларнинг асосий мореналарида Ўрта ва соҳил бўйига уйилган мореналар бўлмайди, бунда фақат текис ва паст-баланд мореналар рельефи ҳосил бўлади.
Морена жинслари қатлам-қатлам бўлмайди, дағал ва таркиби хилма-хил бўлади.
Қадимги музликлар. Охирги геологик даврда материклар-нинг каттагина майдони муз билан қопланганлиги аниқланган. Бу материк музликлари эриб кетгандан кейин ётқизиқлар қолдирган. Кейинги 100 йил давомида олиб борилган илмий текшириш ишлари Россиянинг Европа қисми ва Ғарбий Европанинг каттагина майдонини бундан 1 миллион йилдан бошлаб бир неча марта муз босганлигини кўрсатди. Бундан ташқари, Шимолий Американинг шимолини ва Россиянинг Ғарбий Сибирь ва Сибирь ўлкаларини ҳам муз қоплаганлиги аниқланди. Бу ерлардаги музликётқизиқлари: мореналар, харсанг (эрратик валунлар), моренамарказлари ва қўй пешаналари шубҳасиз муз босганини кўрсатади. Яна шуни кўрсатиб ўтиш керакки, музлик ётқизиқларидаги харсанг тошларнинг таркиби шу жойдаги жинслар таркибига тўғри келмайди. Масалан, Ғарбий Европадан, Ленинград атрофидан топилган тошларни (гранитлар) Скандинавия ва Кола ярим оролларидан музлик келтиргани аниқланди.
Қадимги музликлар ҳосил қилган ётқизиқларнинг таркиби ва тузилишига кўра қуйидагиларга бўлинади:
1. Эрратик валунлар, яъни қадимги қоплама музликлар келтирган ғўла тошлар ҳар хил катталикдаги тоғ жинсларининг синиқларидан иборат бўлиб, уларнинг таркиби шу ердаги туб жинслар таркибига ўхшамайди.
Эрратик валунлар баъзан қатор-қатор бўлиб, ер бетига чиқиб ётади, баъзан эса синиқ тоғ жинсларидан ташкил топган марзалар устида жойлашади; булардан мореналар хусусиятини билиб олиш унча қийин эмас.
2. Морена амфитеатрлари - марказий чуқур қисми кўлдан иборат бўлиб, бир томони конуссимон текисликка туташиб кетади, ён томонлари музлик ва дарёлар келтирган шағаллар билан қопланган.
3. Озлар - катта марзалар бўлиб, ёллари яққол кўриниб туради. Улар муз ости сувлари келтирган ётқизиқлардан ибо-ратдир.
4. Валун аралаш гиллар - музлик суриб келган ва-
лун ва гилдан иборат, қатлами аниқ бўлмаган жинслардир. Бун-
дай жинслар кўпинча кенг морена амфитеатрининг марказийчуқур қисмини қоплаб ётади, тагининг юзаси нотекис бўлиб, жуда кўп кичик кўллар жойлашади.
5. Флювиогяциал ётқизиқлар - музлик сувлари олиб келтирган ётқизиқлар бўлиб, улар қалин қатламли қум, қумоқ ва гиллардан иборат. Юпқа қатламли бундай ётқизиқлар лентасимон гиллар деб аталади.
6. Қўй пешоналар ва силлиқ қоя тошлар юзаси чизиқлар билан қопланган, бу чизиқларга қараб илгариги музликнинг ҳаракат томонини аниқлаш мумкин.
Альп музликлари ўша вақтда ҳозиргидан каттароқ майдонни эгаллаган. Музлик энг кўп тарқалган даврда Ғарбий Альп тоғлари бутунлай муз қоплами остида қолиб кетган, баъзи бир энг баланд чўққиларгина муз устидан чиқиб турган. Альп тоғларидаги водий музликлари 400-500 м абсолют баландликкача тушиб келган.
Муз босган жойларда музнинг қалинлиги, масалан, Норвегияда 2-3 минг метр, Кола ярим оролида 1000 метргача борган. Қадимги музликларнинг изи Сибирь, Олтой, Кузнецк Олатови, Саян, Яблоновой тоғларида яхши сақланган. Сибирнинг бир қисмини қоплаган музлик 4 млн км2 майдонни ташкил этган; Европанинг 5,5 млн км2 майдони муз билан банд бўлган. Қадимги музлик Иттифоқимизнинг 30% майдонини ишғол этган.
Тўртламчи даврда уч маротаба муз босиш даври бўлган. Булар: Евросиёда, Гренландия билан бирга Шимолий Америкада ва Антарктидададир. Дунёдаги музликларнинг ялпи майдони 37,2 млн км2 га етган, бундан 9,5 млн км2 Евросиёга, 13,7 млн км2 Шимолий Америкага, 13,5 млн км2 Антарктикага, 0,5 млн км2 га яқини Жанубий Америкага тўғри келган.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish