Б. Т. Тошмухамедов ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта



Download 11,24 Mb.
bet113/136
Sana01.07.2022
Hajmi11,24 Mb.
#724416
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   136
Bog'liq


Кўлларнинг ривожланиш босқичлари. Кўл ва дарё ётқизиқлари секин-аста тўпланиб, кўл котловиналарининг шаклини ўзгартиради.
Кўлнинг ривожланиши қуйидаги босқичлардан иборат:

  1. Ёшлик даври. Бу даврда кўл ётқизиқлари кўлнинг шаклига билинарли даражада таъсир қилмайди. Кўлда ҳосил бўладиган дарё аллювийси билан кўл ётқизиқлари аралашиб ҳали кўлнинг рельефини ўзгартира олмайди.

  2. Етуклик даври - дарё аллювийлари кўлда тўпланиб, қирғоқ бўйи саёзлигини ҳосил қилади; дарёнинг йирик чўкиндилари эса, қуяр жойида тўпланиб, дельта ётқизиқларини ҳосил қилади; дарё лойқалари эса кўл тагига чўкиб, унинг рельефини текислайди; лекин бунда кўл ўзининг олдинги шаклини бутунлай йўқотмайди.

  3. Кексалик даври - ҳамма ерни аллювий эгаллайди, кўл котловинаси чўкиндилар билан тўлиб, йўқолиб кетади. Кўлнинг тагида лойқа ва йирик аллювий тўпланади. Кўл шароитига мослашган ўсимликлар унинг қирғоғида кўпайиб боради.

4. Кучсиз даври. Кўл бу даврда кўлмакка айланади. Кўлнинг марказий қисми лойқага тўлиб қолади ва ҳаттоки қирғоқ саёзлиги билан тенглашади. Кўл қирғоқлари қирғоқ бўйи қияликларига айланади. Кўл жуда саёзлашиб қолади, ҳамма ерида қирғоқ бўйи флораси тараққий этади.
5. Ботқоқликка айланиш даври. Кўл лойқа босиши ва ўсимликлар қоплаши натижасида саёзланади, кўл фло­раси ботқоқ ўсимликларига ўз ўрнини беради. Бу эса кўлнинг кўлмакка айланганлигини характерлайди. Ўз-ўзидан маълумки, ҳамма саёз кўллар ёки ботқоқликлар кўлнинг охирги босқичи эканлигидан далолат бермайди, улар ўз ҳолича мустақил ҳолда ҳам ҳосил бўлишлари мумкин, лекин агар айрим сабаблар унинг нормал ривожланишига таъсир кўрсатмаса, ҳар қандай кўл эртами-кечми ботқоқликка ёки саёз кўлга айланади.
Шундай қилиб, кўл ривожланишининг охирги босқичи ботқоқликлар бўлиб, бу тўғрида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Ботқоқликлар. Ep юзининг (кўпрок пасттекисликлар-нинг) чучук ёки шўр сув билан кучли намланган қисмлари ботқоқликлар деб аталади. Ботқоқлик суви тупроқни бутунлай қоплаши ёки тупроққа шимилган ҳолда бўлиши мумкин. Одатда кўпчилик ботқоқликлар хилма-хил ботқоқ ўсимликлари билан қопланган бўлади.
Ботқоқликлар сувга тўйиниш шароитига қараб, пастқам ерлардаги ва баланд ерлардаги ботқоқликларга бўлинади.
Қуруқликнинг пастқам ерларидаги ботқоқликлар ҳар доим ёки ўқтин-ўқтин сув билан кўмилиб туради. Бундай ботқоқликларда сизот сувлари кўпинча Ер юзига яқин бўлади.
Баланд ерлардаги ботқоқдикларда эса, сизот суви жуда чу-қурда, ботқоқлик эса, сизот суви горизонтидан юқорида жойла-шади, бундай ботқоқликлар асосан ёғинлардан сув олади. Би-ринчи тип билан иккинчи тип ботқоқликлардан ташқари оралиқ типдаги ботқоқликлар ажратилади.
Ботқоқликлар ўсимликларига қараб 3 турга бўлинади: 1) ўтли ботқоқликлар; 2) замбуруғли ботқоқликлар ва 3) аралаш ўсимликли ботқоқликлар.
Ўтли ботқоқликлар пастқам ботқоқликларда учраб, уларда қиёқ, қамишлар ўсади. Замбуруғлар эса баланд ерда жойлашган боткоқликларда ўсади. Замбуруғлар тўпланиб, чириб торф ёт-қизиқларини ҳосил қилади. Ғарбий Сибирь тайгасида, айниқса Васюганье ботқоқлигида торфнинг қалинлиги 5-8, ҳаттоки 10 м гача етади.
Аралаш ўсимликка (ўтли ва замбуруғли) эга бўлган ботқоқ-ликлар кўпроқ оралиқ ботқоқлик типига кирадилар. Биз бу бот-қоқлик типида қиёқни ҳам қамишни ҳам, мохларни ҳам ва ўт-лоқларни ҳам учратамиз.
Ботқоқликлар ҳам кўлларга ўхшаб, ўзгармай қолмайдилар. Пастқам ерларда жойлашган ботқоқликлар ўсимлик қолдиқла-рининг тўпланиши билан дўнг ерларга, пушталарга айланиб қо-ладилар.
Баланд ерда жойлашган ботқоқликлар ҳам ўзгарадилар, улар бора-бора қалин торф қатламларига айланадилар, уларнинг усти қуриб, ўрмон ўсимлиги билан қопланади. Шу бйлан бир қа-торда торф ботқоқликлари ботқоқланмаган ерларни ҳам ботқоқ-ликларга айлантиришлари мумкин. Шундай қилиб, ботқоқлик ўз ривожланишида биринчи галда, торфли ерларга, кейин эса та-биий шароит натижасида ўтлоққа ёки ўрмонлар ўсадиган ерлар­га айланади. Ботқоқликларда торфдан ташқари, ботқоқ рудаси, олтингугурт колчедани, вивианит ва бошқалар учрайди. Лекин бу қазилмалар торф ботқоқликларида жуда кам бўлади.

Download 11,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   136




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish