Суффозион кўллар ботиғи Ер пўстидаги эрувчан ва осон ювилувчан жинсларни Ер ости сувлари ювиб олиб кетиши натижасида грунтнинг чукишидан ҳосил бўлади. Суффозион кўллар Ғарбий Сибирнинг жанубида-ва Қозоғистоннинг шимолида кўп учрайди.
7. Дарё водийларида ва денгиз буйларида сув эрозияси ва аккумуляцияси натижасида вужудга келган кўллар тарқалган. Маълумки, дарелар узоқ давр ўтиши билагг ўз ўзанини ўзгартириб туради. Дарёларнинг қадимги (қолдиқ) узанида бир-биридан ажралиб қолган айрим кўлларни ташкил этиши мум. кин. Дарёларнинг ҳозирги қайирларида ва қисман қуйи қайир усти террасасида - қайир кўллари учрайди. Лиман кўллаци даре билан денгизнинг узаро таъсири натижасида ҳосил була-ди. Бунда дарёлар этагини денгиз суви босиб, сунг бу жойлар денгиздан қум тили орқали ажралиб қолади. Лиман кўлларини Азов ва Қора денгиз буйларида кўплаб учратиш мумкин.
Тоғ қулаб дарё водийсини тўсиб қуйиши натижасида вужудга келган кўллар тўғон кўллар деб аталади. Помир тоғлигидаги Сарез кули ва Яшилкўл - тўғон кўлдир. Сарез кўли 1911 йил тоғ қулаб Мурғоб дарёсини тусиб қўйиши натижасида ҳосил бўлган. Бу кулнинг узунлиги 60 км дан, чуқурлиги эса 505 м дан ортади.
Шамол юмшоқ жинсларни (масалан, қумни) тузитиб, учириб кетишидан ҳам чуқурликлар ҳосил бўлади. Бу чуқурликларга сув тупланса - эол кўллар вужудга келади. Эол кўллар Ep шарининг чул зонасида кенг тарқалган бўлиб, уларнинг суви ёз вақтида кўп буғланиши ва ерга сингиши натижасида тугаб қолади.
Демак, кўл ботиқлари эндоген ва экзоген факторлар натижасида вужудга келар экан.
Кўлларнинг вужудга келишида зонал ва азонал факторлар иштирок этади. Чунки эндоген факторлар азонал булса, экзоген факторлар зоналдир.
Кўлларнинг ҳосил бўлишида иқлимнинг роли ғоят каттадир, чунки қуруқликдаги сувлар, шу жумладан кул сувлари ҳам иқ-лим маҳсулидир. Бундан ташкари, кўл ботиғини ҳосил қилувчи асосий экзоген факторлар - музлик, оқар сув, шамол, иқлимга боғлиқдир.
Сернам ўлкаларда кўллар айниқса кўпдир, қургоқчил ўлка-ларда эса буғланиш катта эканлигидан кўллар кам. Демак, кўл-ларнинг географик тарқалишида иқлим жуда катта рол ўйнар экан.
Кўллардаги сув массаси турли йул билан пайдо бўлади. Кўллар асосан ёғинлардан, доимий ва вақтли дарёлардан, ариқ-сой-лардан, қисман Ер ости сувларини конденсациясидан сув олади. Фақат реликт кўлларгина бундан мустаснодир. Реликт кўллар илгари Дунё океанининг бир қисми бўлган ва кейинги вақтлар-дагина океан ва денгизлардан ажралиб қолган. Бунга Каспий денгиз-кўли яққол мисол бўла олади. У илгари Кума-Манич чўк-маси ўрнидаги сув йўли орқали Атлантика океани денгизлари билан туташиб турган.
Do'stlaringiz bilan baham: |