Ер ости сувларининг геологик иши
Ер остида, тоғ жинсларининг бўшлиқ ва дарзликлари ораси-да учрайдиган сўвлар Ер ости сувларидир. Бундай сувлар ер қат-ламлари орасида жуда кўп тарқалган ва бу сувлар халқ хўжа-лигини ривожлантирйшда, аҳолини, шаҳар ҳамда қишлоқларни сув билан таъминлашда, гидротехника ва саноат иншоотлари қу-рилишларида; суғориш ишларини такомиллаштиришда; курорт ва санаторий ишлари ва бошқа соҳаларда катта роль ўйнайди.
Ер ости сувларининг геологик иши ғоят катта, улар ер қат-ламлари орасидаги минералларни, турли жинсларни эритади, уларнинг таркибини ўзгартиради ва ғорлар ҳосил қилади.
Ер ости сувларининг пайдо бўлиши, тарқалиши, ҳаракати, миқдор ва сифат ўзгариши билан махсус фан - гидрогеология фани шуғулланади. Геологиянинг бу курсида Ер ости сувларини емирувчи ва барпо этувчи агент сифатида қараб чиқамиз.
Маълумки, ёғинларнинг бир қисми Ер юзасида йиғилиб, ден-гизга оқиб кетса, иккинчи қисми буғланиб яна атмосферага, учинчи қисми Ер остига сингиб кетади.
Қа-дим замонларда атмосфера ёғинларини уч тенг қисмга бў-либ, унинг бир қисми қуруқликка, иккинчи қисми ҳавога, учин-чи қисми денгизга оқиб кетади деб фараз қилинар эди.
Кейинги (XIX) асрларда мукаммал текширишлар натижасида атмосфера ёғинларининг 70% и денгизга қуйилиши,. 25% и буғ-ланиб, 5% и Ер остига сингиб кетиши аниқланган.
Бу уч хил кўринишдаги сувнинг айланма ҳаракати қуруқлик-да бир хил миқдорда ва бир хил тезликда бўлмайди.
Ер ости сувларининг пайдо бўлиши. Ер ости сувлари ёғинлар-нинг Ер пўстидаги қум ва тошлар орасига қисман сизиб ўтиши, яъни инфильтрация йўли билан ҳосил бўлади. Ер ости сув-лари сув буғларининг совиб қуюқлашуви, яъни конденцация воситаси билан ҳам пайдо бўлади. Бу вақтда Ер ичига сизиб ўтиб борган сув буғлари совуқ температурага дуч келиб, қуюқлашади ва сувга айланади. Буғ сувга айланаётганда ўзидан иссиқлик чиқаради конденсация жараёни совуқ грунтнинг температурасини орттиради, бинобарин, буғнинг яна сувга айланишига олиб келади. Тоғ жинсларида сув буғи кўп тўпланади, бу ҳол уларнинг эластиклигини орттиради, грунтнинг юқори босими арқасида буғ яна ҳавога чиқади. Бундан маълум бўладики конденсация жараёни икки ёқлама: у сув буғини грунтга олиб киради ва ундан олиб чиқади. Тоғли ерларда, даштларда, доимий музлик районларда сув буғлари энг кўп конденсациялашади.
Расм 59. Ер ости сувининг пайдо бўлиши.
Ер ости сувларининг асосий қисми атмосфера ёғинларининг жинслар орасига инфильтрацияси натижасида ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |