ЭГИЛИШ ДЕФОРМАЦИЯСИ ЁРДАМИ БИЛАН ЮНГ МОДУЛИНИ АНИҚЛАШ
Керакли асбоб ва материаллар: 1) Юнг модулини эгилишдан топишда ишлатиладиган асбоб, 2) Бу асбобга керак бўладиган ҳар хил металлдан ясалган стерженлар, 3) 50 г, 100 г, 200 г. Лик тарози тошлари, 4) Штангенциркуль, 5) 100-150 сантиметрли чизғич.
НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Қаттиқ жисм ташқи куч таъсирида ўзининг шаклини ва ҳажмини ўзгартириш деформация деб аталади. Деформация-чўзилиш, сиқилиш, силжиш, буралиш ва эгилиш деформацияларига бўлинади.
Деформация катталиги жисм ўлчамлари ўзгариши нинг унинг дастлабки ўлчами га нисбати билан баҳоланади. Бу нисбат нисбий деформация дейилади:
(1)
Жисмга турлича катталикдаги куч таъсир қилганда, деформация ҳам турлича бўлади.
Деформацияни вужудга келтирувчи кучнинг кўндаланг кесим юзига нисбати кучланиш деб аталади.
(2)
Эластик деформация кучланш ва нисбий деформация орасидаги пропорционалликни Гук қонуни ифодалайди:
(3)
Е-эластиклик модули ёки Юнг модули.
Эластиклик модули жисм қандай материалдан тайёрланганлигига боғлиқ. (1), (2), (3) муносабатлардан Юнг модули учун қуйидаги муносабат келиб чиқади.
(4)
Агар (4) ифодада , бирлик десак бўлади. Демак, Юнг модули кўндаланг кесим юзи 1 бирликка тенг бўлган жисм узунлигини 2 марта узайтириш учун керак бўлган юкка сон жиҳатдан тенг бўлар экан.
ИШ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА
Эгилиш деформацияси ёрдами билан Юнг модулини топишда ишлатиладиган қурол тахтача (асос) нинг икки четига ўрнатилган ва таянчлардан иборат. Таянчларнинг учларига ва металл призмалар ўрнатилган, бу призмаларнинг қирралари бир-бирига параллел қилиб қўйилади.
Юнг модули топилиши керак бўлган ва кесим юзи тўғри тўрт бурчакдан иборат АВ стержень шу призмалар устига горизонтал равишда эркин қўйилади.
АВ стерженнинг ўртасидаги С нуқта тарози палласи осиб қўйилган. Тарози палласига юк қўйилса, стерженнинг ўртаси олдингидан бир оз эгилади. Стерженнинг аввалги ҳолатига нисбатан эгилиш миқдори эгилиш стреласи дейилади.
Эгилиш стреласи ҳарфи билан белгиланади.
Эгилиш стреласи қўйилган юк га ва стержень узунлигининг куби га тўғри пропорционал бўлиб, эни га қалинлигининг куби га ва стержень ясалган материалнинг Юнг модулига тескари пропорционалдир, яъни
(5)
Биз ишлатиган қурилма учун
(6)
Бундан
(7)
ИШНИНГ БАЖАРИЛИШИ
1. Стерженнинг эни , қалинлиги , А ва В нуқталар орасидаги узунлиги ўлчанади.
2. Индикаторнинг кўрсатиши нолга келтирилган ёки унинг кўрсатиши ёзиб олинади.
3. С нуқта осилган паллага 50 г юк қўйилади. Бунда индикатор ни кўрсатади. Бунда 50 г юк таъсирида индикатор кўрсатишининг ҳақиқий қиймати (агар индикатор юк қўйилишидан аввал нолга келтирилган бўлса, ). Индикатор ҳар бир бўлимнинг қиймати 0,01 мм га тенг.
4. ўлчаб топилган миқдорларининг қийматини (7) формулага қўйиб Юнг модули Е топилади.
5. Паллага 100г, 150 г, 200г юклар қўйиб тажриба давом эттирилади, 1-жадвал тўлдирилади. Шунингдек, тажрибада йўл қўйилган хаторлар ҳисобламади (юкнинг оғирлиги кг ларда, узунлик эса мм ларга ўтказилиб жадвалга ёзилади. М: 50 г=0,05 кг).
т/р
|
а (мм)
|
в (мм)
|
(мм)
|
Ркг
|
Е(кг/мм2)
|
Еўрт.(кг/мм2)
|
|
|
|
1.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3.
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
КОНТРОЛ САВОЛЛАР
1. Деформация деб нимага айтилади?
2. Гук қонунини айтиб беринг.
3. Юнг модуллининг физик маъносини айтиб беринг.
4. эгилиш стреласи деб нимага айтилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |