керак... (,ўз. адаб. ва сапъати “ газ.) Шоир шу иқрорномасида
қаҳри қаттиқ... ҳажвий асарлар яратганлигини ҳам назарда
тутмаганмикин ( ,Маърифат “ газ.)
ва б. Мисоллардаги
сўров-
нома, йўриқнома, иқрорнома
сўзлари
-нома
қўшимчаси ёрда-
мида сўз ясалиш имконияти тўғри ҳисобга олинган ҳодца ҳосил
қилинган. Лекин шу
билан бирга,
-нома
қўшимчаси ёрдамида
меъёрга тўғри келмайдиган сўзларнинг ясалиш ҳоллари бўдци
ва ҳозир ҳам кузатилади. Масалан, „журнал“ маъносида
ойнома,
„этика“, „эстетика“ маъносида
ахлоқнома, нафо-
сатнома
„сўз“ларининг ясалиши ва қўлланиши бунга мисол
бўпа олади. Фақат шуни таъкидлаш жоизки,
-нома
қўшимчаси
ёрдамида янги сўз ясашда шу қўшимчага хос маъно ва унинг
қандай маъноли ва хусусиятли сўзлардан сўз ясай олиши тўғри
ҳисобга олинса, хатога йўл қўйилмайди.
Нарса-буюм оти ясовчилардан бири
-гич
аффиксидир.
Бу аффикс асбоб-қурол билдирувчи от ясайди.
Ҳозирги
тилда
-ги
(-
ки, -қй)
қўшимчаси билан ясалган
керги, супурги, чопқи, санчқи
каби;
-қ
аффикси билан ясалган
ўроқ, тароқ, қайроқ
каби саноқли сўзлар бор. Лекин бу
аффикслар, биринчидан, ҳозирда янги сўзлар ясаш учун
қўлланмайди, ўз вазифасини тўхтатиб маҳсулсиз қўшимчага
айланган. Иккинчидан, бу қўшимчалар аслида ҳам
асбоб-
қурол маъноли от ясовчи маҳсулли аффикс бўлмаган. Улар
ёрдамида ясалган отлар бошқача маъноларни ҳам билдирган.
Айримларигина асбоб-қуролни ҳам билдирган. Масалан,
юқоридаги отларга қуйидаги сўзларни қиёсланг:
кулги, севги,
тепки, кўчки, туртки, сочқи; бўёқ, мудроқ, сувоқ, эсноқ
ва б.
Демак,
-қ, -ги
(-
ки, -қй)
аффикслари ёрдамида ясалган
отлар оз миқцорда бўлиши билан бирга, улар сўз ясалиши-
нинг муайян типини ташкил этмайди. (ҳатто, кейинги кел-
тирилган сўзларда ҳам.) Шунинг учун ҳам аниқ бир типдаги
сўзларни ясовчи сифатида ўз вазифасини давом этгара ол-
маган, маҳсулсиз аффиксга айланган.
-гич
аффиксй ҳам
{-кич, -қич, -ғич
вариантлари билан
бирга) 4 0 -50- йилларгача саноқли миқцорда (жуда оз) сўз-
лар ясаган.
Илгич, кескич, қисқич, қирғич
каби. Кейинги
йилларда эса фан, техника ва бошқа соҳаларнинг ривожла-
ниши натижасида
-гич
аффикси асбоб-қурол номини билди-
рувчи от ясовчи сифатида жуда фаоллашди, сермаҳсул сўз
ясовчига айланди.
Совитгич, музлатгич, улагич, ўтказгич,
88
www.ziyouz.com kutubxonasi
ўғигплигич, ўлчагич, таҳсимлагич
каби кўплаб ясама сўзлар
фикримизнинг далилидир. Бунинг, яъни
-гич
аффиксининг
сермаҳсул сўз ясовчига айланишининг сабаблари бор, албатга.
Биринчидан, ўзига вазифадош (маънодош) қўшимчалар
ичида
-гич
аффиксигина (вариантлари билан), асосан, асбоб-
қурол маъноли отлар ясаган (юқорида кўрдик). Бошқача
маъноли сўзлар эса жуда саноқли (
кулгич, босқич
каби). Бино-
барин,
-гич
аффикси асбоб-қурол
маъноли от ясовчи сифати-
дапгаа қолди.
Иккинчидан, „асбоб-қурол“ тушунчаси анча кенг бўлиб,
у бутун бир машинадан тортиб, оддий бир кичик механизмни
ҳам ўз ичига олади. Масалан, ариқ (зовур) ковлайдиган маши-
нани аташ учун
кавлагич
(ариқ кавлагич)
сўзи қўлланса, электр
токини ўтказадиган, улайдиган кичик бир механизм
ўтказгич,
улагич
деб аталади. Фан, техниканинг ривожланиши билан
нарсаларнинг сони тобора ортиб боряпти ва уларни
билдирувчи сўзлар----
гич
қўшимчаси билан ясалган сўзлар
миқдори ҳам кўпайиб боряпти.
-гич
қўшимчаси „сўз ясалиш асосидан англашилган иш-
ҳаракат учун қўлланадиган нарса“
маъноли от ясайди ва
бундай отлар от ясалишининг бир типини ташкил этади.
(Юқоридаги мисолларга қаранг.)
Асбоб-қурол маъноли бирикма терминлар ҳозирги тилда
анчагина миқдорни ташкил этади ва янги-янгилари яратил-
япти:
кўрак чувигич, ер текислагич, газ ютгич
каби. Бу ҳолат
ҳам
-гич
аф ф иксининг сўз ясовчи сермаҳсул аффикс
эканлигини яна бир бор тасдиқлайди. Яна шуни ҳам қайд
этиш керакки, янги пайдо бўлган ва пайдо бўлаётган баъзи
асбоб-қурол маъноли бирикма терминларнинг аниқловчи
қисми
-гич
аффиксли сўздан. Бошқача айтганда,
-гич
қўшимчаси белги билдирувчи сўз (сифат) ясаш учун ҳам
қўлланяпти. Масалан,
қисқич гайка, итаргич клапан, текис-
лагич мола, сўрғич насос
каби:
„Ёғочга ишлов бериш бўлимида
тилгич, қирққич, тешгич асбоблари кичик гуруҳларга ажра-
тилган ( ,}Ааърифат“ газ.).
Лекин бу ҳолат
-гич
аффикси сифат ҳам ясайди дейиш
ва юқоридаги қўлланишни тўғри, мақбул дейиш учун асос
бўла олмайди. Чунки, аввало, бундай мисол жуда кам ва
улардаги аниқловчи қисмни
-гич
аффиксли сўз билан эмас,
балки сифатдош ёки ҳаракат номи шакли билан бериш тўғри
бўлади:
текислагич мола
эмас
текислаш моласи
каби.
89
www.ziyouz.com kutubxonasi
Хуллас, ҳозирги ўзбек адабий тилида асбоб-қурол маъноли
от ясовчи қўшимча
Do'stlaringiz bilan baham: