„гоҳ“
ёрдамвда ўзбек тилвда сўз ясалиши ҳақвда гап йўқ. Мана
булар ҳам ўзбек тилвда аслида сўз ясовчи
-гоҳ
қўшимчаси
бўлмаганлигвдан, ўзбек тилида таркибида
„гоҳ“
бўлган беш-
ўнта форс-тожикча ўзлашма сўзлар кўлланганидан далолат
берувчи факглардир.
Хуллас, тўқсонинчи йилларгача нашр этилган ўзбек ти-
лига оид дарслик, қўлланмаларда „гоҳ“нинг ўзбек тилида
92
www.ziyouz.com kutubxonasi
урин-жои оти ясовчи деб таърифланиши, умуман, сўз ясовчи
деб қаралишини тўғри деб бўлмайди.
Узбек тилига давлат тили мақоми берилиши муносабати
билан бу тилнинг луғат таркибини унинг ўз ички имконият-
лари асосида, жумладан, сўз ясовчи воситалари ёрдамида янги
сўзлар ясаш орқали ривожлантиришга кенг йўл очилди. Ана
шу шароитда
-гоҳ
қўшимчаси ёрдамида ҳам янги сўзлар ясала
бошланди. Бунинг учун асос (имконият)лар ҳам мавжуд эди.
Юқорида кўрдикки,
сайргоҳ
сўзи „сайр қилинадиган жой“,
жанггоҳ
сўзи „жанг бўладиган жой“ („жанг жойи“) маъно-
сини билдиради. Бу типдаги ўзлашма сўзларнинг
„гоҳ“
қўшилган қисми ўзбек тилида мустақил сўз ҳолида мавжуд-
лиги ва
жанггоҳ, сайргоҳ, оромгоҳ
сўзларининг маъносини
уларнинг
жанг+гоҳ, сайр+гоҳ, ором+гоҳ
қисмлари билан
асослаш мумкинлиги, бу сўзларнинг ҳаммасида унинг
гоҳ
қисми бир умумий маънога („жой“ маъносига) эгалиги бу
сўзларнинг
жанг, сайр, ором
қисмини сўз ясалиш асоси,
гоҳ
қисмини сўз ясовчи элемент (қўшимча) қилиб,
жанггоҳ,
сайргоҳ, оромгоҳ, сайилгоҳ
сўзларини эса ўзбек тилининг ўзида
ясалган сўзлар (ўзбек тилининг ясама сўзлари) қилиб кўр-
сатади. Бунинг натижасида маъносида ҳаракат-ҳолат акс
этадиган
сайил, сайр, жанг, ором
типидаги бошқа сўзлардан
гоҳ
ёрдамида
сайилгоҳ, сайргоҳ, жанггоҳ, оромгоҳ
типидаги
янги сўзлар ясашга йўл очилади ва тўқсонинчи йилларнинг
бошларидан шундай ясама сўзлар пайдо бўла бошлайди.
Мисоллар:
Юнусобод Оқтепаси
(собиқ Қоронкўл тепалик-
лари)
атрофида яна иккита қатлгоҳ бўлган. ( ,ўзб. адаб. ва
санъати“ газ.) ... оммавий томошагоҳлар хўжалик юритиш-
нинг янгича шароитларида иш олиб бориб, маълум муваффа-
қиятларни қўлга киритмоқдалар. ( ,)Ўзб. адаб. ва санъати “ газ.)
Келажагимиз бўлган болаларнинг... кўркам маскани, замонавий
ўйингоҳи
—
,Диснейленд “ дам олиш боғи шаҳар аҳли учун энг
катта совғалардан бири бўлди.
(
,ўзб. овози “ газ.)
Келтирилган мисоллардаги
томошагоҳ, қатлгоҳ, ўйингоҳ
сўзлари
сайргоҳ, жанггоҳ
типидаги ясама сўзлардир. Фарқ
фақат шундаки,
томошагоҳ, қатлгоҳ, ўйингоҳ
сўзлари ўзбек
тилининг ўзида ясалди. Бунда
томоша, қатл, ўйин
сўзлари
сўз ясалиш асоси,
-гоҳ
эса сўз ясовчи қўшимча бўлиб қат-
нашди.
Томошагоҳ, қатлгоҳ, ўйингоҳ
сўзларининг маъноси
уларнинг таркибий қисмлари маъносидан келиб чиқади,
93
www.ziyouz.com kutubxonasi
бинобарин, улар сўз ясалиш маъносига эга. Шу тариқа
-гоҳ
нинг
ўзбек тилида сўз ясовчилик фаолияти бошланди, ўзбек тилида
-гоҳ
морфемаси юзага келди.
Юқорида кўрдикки, таркибида
„гоҳ“
бўлган
сайилгоҳ,
жанггоҳ
сўзларининг
сайил, жанг
қисмлари, шунингдек, -
гоҳ
қўшимчаси ёрдамида янги ясалган
ўйингоҳ, қатлгоҳ, томо-
шагоҳ
сўзларининг
ўйин, қатл, томоша
қисмлари (сўз ясалиш
асоси) мазмунида ҳаракат-ҳолат акс этади. Аниқроқ қилиб
айтганда,
-гоҳ
қўшимчаси ёрдамида шундай хусусиятга эга
бўлган сўзлардангина ўрин-жой маъноли сўзлар ясалган.
Лекин
гоҳ
қўшимчаси ўзбек тилида сўз ясаш фаолиятининг
бошларидаёқ мазмунида ҳаракат-ҳолат бўлмаган сўзлардан
ҳам сўз ясаганлигини кузатиш мумкин. Масалан:
Қайта
тайёрлаш ва малака ошириш илмгоҳларида
... .
(Газетадан)
...бошқарув билимгоҳларида сиёсий иқтисоддан ва бошқа
шаклларда бўлиши мумкин... . (Газетадан) Ўша юк машинаси-
нинг йўл варақаси ДХҚнинг ҳужжатгоҳида сақланиб қолибди.
( ,ўзб. овози“газ.)
Мисоллардаги
илмгоҳ, билимгоҳ, ҳужжатгоҳ
сўзларининг маъноси, аслида уларнинг сўз ясалиш асоси
(илм,
билим, ҳужжат
сўзлари) ва
-гоҳ
қўшимчаси маъносига тенг:
илмгоҳ —
илм жойи (илм маскани),
билимгоҳ
— билим жойи
(билим маскани),
ҳужжатгоҳ —
ҳужжат жойи.
Илм, билим,
ҳужжат
сўзларининг мазмунида (семантикасида) ҳаракат-
ҳолат йўқлиги туфайли
илмгоҳ, билимгоҳ, ҳужжатгоҳ
сўзлари
қисм лари н и н г м аъноси қўш илувидан ҳаракат-ҳолат
тупгунчаси реаллашмайди. Лекин мантиқан шу сўзлар ифода-
лайдиган маънога мос ҳаракат-ҳолат реаллашади. Масалан,
илмгоҳ
— илм жойи (илм маскани) — илм олинадиган жой,
илм бериладиган жой (даргоҳ) деганидир;
ҳужжатгоҳ —
ҳужжатлар жойи — ҳужжатлар сақланадиган жой демакдир.
Ҳаракат-ҳолатнинг ана шундай мантиқий келиб чиқиш
(мантиқан ифодаланиш) имконияти
илм, билим, ҳужжат
каби сўзлардан
-гоҳ
қўшимчаси ёрдамида янги сўз ясаш
учун йўл очади.
Шу ўринда бир ҳодисани қайд этиб ўтишга тўғри келади,
яъни
-гоҳ
қўшимчаси ёрдамида ясаладиган сўзларга асос
бўладиган сўзларнинг (сўз ясалиш асосларининг) баъзилари
муайян (конкрет) ҳаракат-ҳолатни билдирса, айримларининг
маъноси умумий характерда бўлади.
Сайил, жанг
сўзлари билан
ўйин
сўзини қиёсланг:
ўйин
умумийлик хусусиятига эга,
9 4
www.ziyouz.com kutubxonasi
болаларнинг турли хил машғулотлари, спортдаги турли бел-
лашувлар ва бошқаларни билдиради. Бундай хусусиятли сўз-
лардан
-гоҳ
қўшимчаси ёрдамида ясалган сўзлар ҳам муайян
бир ҳаракат бўладиган жой маъносини эмас, умуман, ўйинлар
ўтказиладиган, ҳатто, болалар ўйнаши учун хосланган жой
маъносини билдиради. (Мисолини юқорида кўрдик). Шунинг
учун ҳам бундай сўзларни терминлар қаторига киритиш,
ўйиннинг махсус бир тури учун хослапггирилган жойни,
шундай жой ҳақидаги тушунчани аниқ ифодалайдиган термин
ёки терминлар билан алмаштириш мумкин эмас. Масалан,
стадион
сўзини
ўйингоҳ
сўзи билан алмапггиришга уриниш
мутлақо нотўғри, номақбул ҳаракатдир.
Мазмунида ҳаракат-ҳолат акс этмайдиган асослардан -
гоҳ
қўшимчаси ёрдамида ясалган сўзларнинг маъноси жуда
умумий бўлиб, аниқ, муайян бир жойни ифодалай олмайди.
Масалан,
билимгоҳ
сўзи, умуман „билим маскани“, „билим
даргоҳи“ деган маънони билдиради. Бу маскан мактабми,
техникумми ёки олий ўқув юртими — ноаниқ. Шунингдек,
илмгоҳ, билимгоҳ
сўзлари олдидан
олий
сўзи қўштанганда „олий
ўқув юрти“ маъноси ифодаланади. Лекин унинг институт
ёки университет экани аниқ бўлмайди. Худци шу ҳодиса -
гоҳ
қўшимчаси ёрдамида ясалган
илмгоҳ, билимгоҳ, ҳужжатгоҳ
каби сўзларни терминлар қаторига киритиш ва уларни амалда
истеъмолда бўлган, тушунчани аниқ ифодалайдиган
инсти-
тут, университет
сўзлари билан алмаштиришга уриниш ҳам
асоссиздир.
Хуллас,
-гоҳ
қўшимчаси ёрдамида янги сўз ясашда
-гоҳ
қўшимчаси ва сўз ясалиш асосининг хусусияти (қандай
хусусиятли сўзлардан бўлиши), яъни сўз ясалиш имконияти
билан ҳисоблашиш шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |