АЗИМ ҲОЖИЕВ
ЎЗБЕК ТИЛИ
СЎЗ ЯСАЛИШИ
ТИЗИМИ
Олий ўқув юртларининг филология факулътетлари
ўқитувчи ва талабалари учун
қўлланма
„СГСЛТиУСНГ Н А Ш РИ ЁТ- МАТБАА И Ж О Д И Й У Й И
Т О Ш К Е Н Т - 2007
www.ziyouz.com kutubxonasi
ББК.81.2 Узб
Ушбу қўлланма икки асосий қисмдан иборат бўлиб, „Сўз
ясалиш ига оид асосий тушунчалар“ деб аталувчи биринчи қисмда
сўз ясалишига оид умумназарий масалалар ҳақида ф икр юритилади.
„Сўз туркумларида сўз ясалиш и“ номли иккинчи қисмда эса ҳар
бир сўз туркумидаги сўз ясалиши тизими таҳлил этилади.
Тақризчилар:
М. МИРТОЖИЕВ, филология фанлари доктори, профессор;
Э. УМАРОВ, филология фанлари доктори.
А
4306020200-185
353(04)-2007
буюртма вар.- 2007.
13ВН 978-9943-02-099-3
© „ 0 ‘
я
1Ш
ус
Ь1“ ИМШ, 2007
www.ziyouz.com kutubxonasi
СЎЗ БОШ И
Ўзбек тилшунослигида сўнгги йилларга қадар тил ҳодиса-
лари, асосан, ўзга тилларга оид фикр-мулоҳазалар, жумла-
дан, рус тилшунослигидаги таълимотлар, тайёр қолип-қои-
далар асосида талқин этиб келинди. Бу ҳолни ўзбек тили
фактларининг таҳлилидагина эмас, ҳатто ўзбек тилшунослиги
соҳаларини ўрганишда ҳам кузатиш мумкин. Масалан, тил-
шуносликда, жумладан, рус тилшунослигида, кўп вақгга қадар
фонетика, лексикология, морфология ва синтаксис „Грамма-
тика“ ичида берилиб, ўрганиб келинган бўлса, кейинчалик
фақат морфология ва синтаксисгина грамматиканинг қисм-
лари, деб қарала бошланди; сўз ясалиши алоҳида соҳа си-
фатида морфологиядан ажратилди ва ҳоказо.1 Бу ҳол ўзбек
тилшунослигида ҳам ўз аксини топди, яъни ўзбек тилшу-
нослигига кўчиритди. Профессор Ш. Раҳматуллаевнинг бево-
сита тил қурилишининг асосий бирликлари таҳлилига ва тил-
шуносликнинг соҳаларини белгилашга бағишланган ишида
тилшуносликнинг соҳалари қуйидаги номлар билан қайд
этилади: „Фонетика“, „Фонемика“, „Лексемика“, „Морфе-
мика“, „Лексемашакллар синтаксиси“, „Бирикмашакллар
синтаксиси“, „Гапшакллар синтаксиси“, „Фраземика“.2
Тилшуносликнинг соҳаларини белгилаш ва номлашдаги
бундай ҳолат ўзбек тилини тизим (система) сифатида ўрга-
нишнинг аҳволи ҳақида аниқ тасаввур бера олади. Чунки
тил қурилиши тизимдан иборат экан ва тилшунослик фани
шу тизимни ўрганар экан, вазифа, бизнингча, тизимни
ташкил этувчи қисмларни белгилашдан иборат бўлади. Бу
эса ҳар бир тизимни ўзига хос ва мос ном билан аташ
имконини беради. Бу тизимларнинг ҳар бири тилшунос-
ликнинг соҳалари ҳисобланади.
Тилнинг тизимдан иборат эканлиги тилшунослиқда алла-
қачонлар таъкидланган ва ҳар бир тилшуносликда муайян
тил тизимига оид фактлар ўрганилган. Лекин уларда тил-
1 Юқоридаги фикрлар мутахассислар учун маълум бўлгани сабабли
адабиётларни келтириб ўтирмадик.
2 Ш . Раҳматуллаев. Тил қурилишининг асосий бирликлари. Т.,
„Университет“, 2002.
3
www.ziyouz.com kutubxonasi
шуносликнинг ҳар бир соҳасига хос тизим нимадан иборат
эканлигига, унинг тизим эканини кўрсатувчи ҳодиса, белги-
лар масаласига эътибор қаратилмаган, шу асосда иш кўрил-
маган. Шундай экан, тилшуносликнинг маълум соҳаси
тизими умуман ўрганилмаган, деган фикрларга қўшилиб
бўлмайди. Бизнингча, „Тизимни белгиловчи тушунчалар ва
улар асосида муайян соҳанинг тизими тўла ва аниқ ёритил-
маган“, дейиш тўғрироқ бўлади. Шундай экан, тилшунос-
ликни „анъанавий тилшунослик“, „систем тилшунослик“
каби тилшуносликларга ажратиш, шундай номлар билан аташ
мақбул эмас. Акс ҳолда, тилшуносликнинг ҳар бир соҳасига
нисбатан ҳам „анъанавий“, „тизим“ (,,систем“) сўзларини
қўйиб ишлатиш (масалан, „анъанавий морфология“ ва
„систем морфология“ деб қўллаш) керак бўладики, бунга ҳеч
қандай эҳтиёж йўқ.
Юқорида кўрилган ҳолатларни ўзбек тилшунослигида сўз
ясалиши ва у билан боғлиқ ҳодисаларнинг ёритилишида ҳам
кузатиш мумкин. Масалан, рус тилшунослиги ва унга оид
адабиётлар таъсирида ўзбек тилшунослигида ҳам сўз ясалиши
алоҳида соҳа сифатида морфологиядан ажратилди. Лекин
бунда сўз ясалиши билан сўз шаклининг ясалиши бошқа-
бошқа ҳодисалар эканлиги ҳисобга олинди, холос. Уларнинг
ҳар бири, жумладан, сўз ясалиши алоҳида тизимни ташкил
этиши асосланган ҳолда иш кўрилгани йўқ ва шундай бўлиши
табиий эди/Ч унки ўзбек тилшунослигида, ҳатто сўз яса-
лишига оид\асосий тушунчалар, уларнинг моҳияти, сўз яса-
лиш жараёни ва у билан боғлиқ ҳодисаларнинг моҳияти
кабидар ёритилмаган эди?)
^Бу қўлланмада, бевосита ўзбек тили фактларидан келиб
/ чиққан ҳолда сўз ясалишига оид асосий тушунчаларни
белгилаш ва уларнинг моҳиятини бчиш асосида ўзбек тили
сўз ясалиш тизимини баён этишга ҳаракат қилдик/ Кўпгина
ҳодисаларнинг талқини янгича бўлганидан унда маълум
камчиликларнинг бўлиши мумкинлигини инкор этмаймиз
ва улар ҳақидаги танқидий фикр-мулоҳазаларни мамнуният
билан эътиборга оламиз.
4
www.ziyouz.com kutubxonasi
СУЗ ЯСАЛИШИГА ОИД АСОСИЙ
ТУШУНЧАЛАР
Сўз ясалишига оид асосий тушунчаларни тўла ва тўғри
белгилаш, улардан ҳар бирининг моҳиятини тўғри аниқлаш
сўз ясалиши тизими билан боғлиқ барча ҳодисаларнинг мо-
ҳиятини тўлалигича, тўғри ёритиш имконини беради. Бу
тушунчалардан ҳар бирини аниқ белгилаш ва моҳиятини
тўғри ёритиш бошқасининг ҳам шундай муваффақиятли ҳал
этилишига йўл очади. Шунинг учун ҳам уларни маълум
тартибда, шу мақсадга имкон берадиган тартиб асосида баён
этишга ҳаракат қилдик.
Ўзбек тили сўз ясалишига оид асосий тушунчалар
қуйидагилар: 1) „сўз ясаш“ („сўз ясалиши"), 2) „сўз ясаш
усули“, 3) „ясама сўзнинг таркиби", 4) „сўз ясалиш асоси“,
5) „сўз ясовчи“, 6) „сўз ясалиш маъноси“, 7) „сўз ясалиш
типи“, 8) „маҳсулли ва маҳсулсизлик“ , 8) „сўз ясалиш
имконияти“.
„Сўз ясаш“ („сўз ясалиши").
Do'stlaringiz bilan baham: |