ортгирма нисбат шакли, сўз ясовчи эса
-ма
^ўшимчасининг
ўзи. Лекин калькалаш жараёнида „виставка" сўзи „кўргазма“
сўзи билан, „указание“, „установка“ сўзлари эса „кўрсатма“
сўзи билан беридди. Шу билан
кўргазма
ва
кўрсатма
сўзлари
маъно жиҳатдан дифференциацияга учради.
Шунинг учун
ҳам
кўргазма
сўзининг маъносини унинг таркибий қисмлари
маъноси билан асослаш мумкин.
Лекин
кўрсатма
сўзининг
маъносини бу йўл билан асослаб бўлмайди.
Хуллас,
-ма
қўшимчасининг маҳсулли сўз ясовчи бўлиши
(шундай аффикс эканлиги) ўзга тиллардан калька йўли билан
ўзлаштириш жараёни давом этаётганлиги ва бу жараёнда
-ма
аффиксининг сўз ясаш имкониятидан (сўз ясашнинг
шу моделидан) фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Лекин бундай сўзларнинг ҳаммаси ҳам сўз ясалиш асоси
билан сўз ясовчи
-ма
қўшимчасининг маъноси негизида
ҳосил қилинавермаслиги сабабли уларнинг маъноси бошқа
йўллар (асослар) билан изоҳланади (мотивланади).
Юқорида айтилдики, нарса, буюм билдирувчи от ясовчи
(аниқроғи, шундай маъноли от ясаган)
аффиксларнинг
кўпчилиги ўз вазифасини тўхтатган, маҳсулсиз қўшимчаларга
айланган. Бунинг сабаблари бор, албатта.
Аввало, бу қўшимчалар ёрдамида янги сўзлар ясалиши
учун асос бўладиган янги лексемалар юзага келаётгани йўқ.
Қолаверса, булар ёрдамида, жумладан,
-ма
аффикси
ёрдамида деярли бир турдаги, бир умумий маънога эга бўлган
сўзлар (отлар) ясалган. Қиёсланг:
чўкинди — чўкма, қўшин —
қўшилма, топилдиқ
—
топилма
ва б.
Ана шу икки ҳодиса бу аффиксларнинг маҳсулли бўли-
шини тақозо этмайди. Худци шу сабабли ўзаро вазифадош,
маънодош бўлган (кўриб ўтилган қўшимчалардан) фақат
битгаси, яъни
-ма
аффикси сўз
ясовчи вазифасини давом
эттиряпти, қолганлари эса ўз фаолиятини тўхтатган.
-нома
аффикси. Бу сўз ясовчи „ёзилган нарса“ , „хат“,
„ҳужжат“ каби маъноли
нома
сўзидан келиб чиққан. Шу
маъноси билан
нома
сўзи қўшма сўзлар ясаш учун ҳам
қўлланган:
саёҳатнома, Бобурнома, ўғузнома
ва б.
Бундай
сўзлар таркибида
нома
аффиксоид мақомида бўлади.
Кейинчалик
нома
сўзи истеъмолдан чиқа бошлайди.
Ҳозирда уни мустақил сўз сифатида деярли истеъмолдан
чиққан дейиш мумкин.
86
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ёрдамчи сўз, аффиксоид вазифасида ҳам қўлланадиган
сўз (мустақил сўз сифатида) истеъмолдан чиқар экан, тилда
у морфемага, яъни сўз ясаш ёки сўз
шаклини ясаш учун
хизмат қилувчи морфемага айланади. Буни
нома
сўзи
мисолида ҳам кўриш мумкин, яъни ҳозирда
нома
сўз ясаш
учун хизмат қилувчи аффикс ҳисобланади. Лекин, нима
учундир, кейинги вақтларга қадар яратилган ишларда,
жумладан, ўзбек тилидан дарслик ва қўлланмаларда от
ясовчилар қаторида
-нома
сўз ясовчиси берилмаган. Бунга
сабаб, бизнингча, унинг ёрдамида ясалган сўзларнинг кўп
эмаслиги ва „налш“ни сўз ясовчи, яъни аффикс (қўнгамча)
деб тан олмасликда бўлса керак. Лекин
„нома“
ёрдамида
ясалган сўзлар, кам ёки кўп миқцорда бўлишидан қатъи
назар, улар от ясалишининг маълум типини ташкил этади.
Шунингдек,
Do'stlaringiz bilan baham: