шаклини (ҳаракат номи — от шаклини) ҳосил қилиб, ундан
-чан
аффикси ёрдамида сифат ясаш имкони юзага келтирила-
веради. „Янги техника" журналидан олинган қуйидаги мисол-
ларга эътибор беринг: ...
чўл ўсимликларининг уруғи кам
сочилувчан, жуда ифлосланган бўлади. ...чигитнинг яшаш
қобилияти ваунувчанлигини сақлабқолиш зарур. ...Полиэтилен
енувчан материалдир.
Чўкиш деформациялари оқувчанлик
деформациясидан анча кичик
..........
арпа уруғининг униб
чиқувчанлиги... Букулувчан шиша
ва б.
Айтиб ўгилган сабаб туфайли фан ва техникага оид тер-
минлар ясалишида
-чан
аффикси жуда фаол ва сермаҳсулдир.
кам-
ёрдамчиси.
Кам
сўзининг сўз
ясаш вазифасига эга
эканлиги ҳақида ишнинг „Сўз ясовчи“ қисмида ҳам гапи-
рилди. Унинг ёрдамида сифат ясалади. Бу сифатлар шахс
ёки предметнинг сўз ясалиш асосидан
англашилган нарсага
меъёрдан оз даражада эгалик белгисини билдиради:
камгап
одам, камқувват хўжалик, камқатнов йўл
ва б.
Кам
ёрдамчиси
билан ясалган сифатлар кўп эмас, яъни
кам
сермаҳсул сўз
ясовчи эмас.
Бу сўз ясовчи шу турга кирувчи сўз ясовчилардан ўзига
хос хусусияти билан фарқланади. Масалан,
-ли
аффикси бел-
гининг меъёрий ҳолатга нисбатан даражасини (ортиқ-кам-
лиги, кучли-кучсизлигини) қайд этмайди.
Кам
сифат ясов-
чиси эса белгининг меъёрдан оз, паст эканини қайд этади.
Бу нарса
кам
сўзининг луғавий бирлик (лексема) сифатидаги
маъноси билан боғлиқ.
Белгининг даражасини қайд этиши билан
сер-
сифат
ясовчиси
билан умумийликка эга, яъни
сер-
ясовчиси ҳам
шундай хусусиятга эга. Лекин улар қарама-қарши (зид)
маънолилиги билан бир-биридан фарқланади:
сермаҳсул
—
каммаҳсул, сердаромад — камдаромад, серқатнов
—
камқатнов.
Шу билан бирга,
кам-
ясовчиси
сер-
ясовчисига нисбатан
ҳам кам қўлланади.
Маълум бўлдики, эгалик
белгисини билдирувчи сифат
ясовчилар билан ҳосил қилинган сифатлар бир умумий
белгиси, яъни, белгининг ортиқ-камлиги, кучли-кучсизлиги
кабилардан қатьи назар, эгалик белгиси билан бир гуруҳни,
турни ташкил этади. Бу турга оид сифат ясовчиларнинг ҳар
бири эса ўзига хос хусусияти билан ( масалан, белгидаги
ортиқ-камлик, кучли-кучсизлик ва ш.к.ни қайд этиш ёки
124
www.ziyouz.com kutubxonasi
қайд этмаслик хусусияти билан) бир-биридан фарқланади.
Бу хусусиятлари уларнинг сифат ясашдаги маҳсулли-маҳсул-
сизлик, сермаҳсул-каммаҳсуллик ҳолатига таъсир этади. Бел-
гидаги ортиқ-камлик, кучли-кучсизликни қайд
этмайдиган,
яъни бу нарсага нейтрал (бефарқ) бўлган қўшимча сермаҳсул
бўлгани ҳолда (мас.,
-ли
қўшимчаси), бошқаларининг
қўлланиш доираси (ўзига хос хусусияти асосида) чегараланган
бўлади, бинобарин, улар сермаҳсул сўз ясовчи бўла олмайди.
Бу турга мансуб сифат ясовчиларнинг
-ли
қўшимчасидан
бошқалари сермаҳсул сўз ясовчилар эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: