дўкондор, мулкдор
кабилар:
Ҳар бир манзипгоҳда бир ижарадор
истиқомат қиларди. (М. Иброҳимов) Қиш сукунати бирдан
бузилди-ю, барча жондорлар ҳаракатга келиб, амал ола
бошлади. (Яшин) Арслонқул ... болаликдан пода боққан,
ердорларнинг хирмонини кўтарган, қўш ҳайдаган. (Ойбек)
Домладан кейин сўз олган бир киши Николайнинг вақтида
боғдорларга, дўкондорларга қанча солиқ чиққанлиги... тўғрисида
узоқ сўзлади. (А. Қаҳҳор)
Ниҳоят,
-ли
ва
-дор
аффиксларининг ўзига хос фарқли
хусусиятлари ҳақида гапирганда шуни ҳам таъкидлаш керак-
ки,
-ли
аффиксли сўзлар ҳаракатнинг белгисини ифодалаш
учун ҳам қўлланаверади.
-дор
аффиксли сўзлар, асосан,
предмет белгисини ифодалашда қўлланади. Масалан,
унумли
ишлаяпти, самарали ривожлантирмоқ
кабилардаги
унумли,
самарали
сифатларини
унумдор, самарадор
сўзлари билан
алмаштириб бўлмайди.
Маълум бўлдики,
-дор
аффикси бошқа
сифат ясовчи
аффиксда бўлмаган, жумладан, ўзаро синоним бўлган
-ли
аффиксидан фарқли ўзига хос айрим белги-хусусиятларга эга.
Ана шу хусусиятлари ҳозирги ўзбек тилида
-дор
аффиксининг
ҳам сифат ясовчи бўлиб қўлланишига асос (сабаб) бўлади.
сер-
аффикси. Бу аффиксга бўлган муносабат, берилган
таъриф сўз ясалишига оид ишларда турлича.
Баъзи ишларда,
умуман, сифат ясовчилар қаторида келтирилмайди, бино-
барин, маҳсулсиз аффикс деб қаралса, баъзи ишларда у маҳ-
сулдор ва фаол сўз ясовчи деб таърифланади. Лекин бево-
сита ўзбек тили материалларидан келиб чиқиб баҳо берилса,
ҳар икки қарашга ҳам қўшилиб бўлмайди.
сер-
аффикси ёрдамида ясалган сўз (сифат)лар 100 дан
ортиқроқ. Шундан келиб чиқилса, бу қўшимча ҳақиқатда
ҳам сермаҳсул сўз ясовчидек туюлади. Лекин,
биринчидан,
бу сўзларнинг анчагина қисми тайёр ҳолда тожик тилидан
ўзлашган. Ўзбек тилининг ўзида ясалган сифатлар кам миқ-
дорда. Иккинчидан, ҳозирги кунда унинг ёрдамида кўп, янги-
янги сўзлар ясалаётгани йўқ ( бунинг ҳам ўз сабаби бор,
албатта). Шунга кўра бу аффиксни ҳозирги ўзбек тилидаги
сермаҳсул сўз ясовчилар қаторига қўшиш мумкин эмас.
сер-
аффиксини сифат ясовчи аффикслар қаторига қўш-
маслик ёки уни маҳсулсиз сифат ясовчи ҳисоблаш ҳам тўғри
эмас. Чунки, кам миқдорда бўлса ҳам, унинг ёрдамида янги
121
www.ziyouz.com kutubxonasi
сўзлар ясалаётгани кузатилади. Масалан:
У эрталаб кийим-
кечаклари, укаларига олган совға-саломларини йиғиштирди,
уларни серчўнтак, серзанжир чарм халтачасига битта-битта
жойлади. (О. Ёқубов) Акс ҳолда у ҳар бир саволга бунчалар
кенг, ҳар томонлама
...
серқамров жавоб бермас эди. ( ,Мил.
тикланиш“ газ.)
Демак, объектив имконият мавжуд бўлса,
бу қўшимча янги сўз ясайверади. Бинобарин, унинг фаолияти
тўхтамаган — маҳсулли аффикс. Шундай бўлиши ҳам табиий.
Чунки
сер-
қўшимчаси сифат ясовчи барча аффикслардан,
шунингдек, маълум даражада вазифадош, маънодош бўлган
-кор, -дор, -чан
аффиксларидан (қиёс.:
маҳсулдор
—
сермаҳсул,
ҳаракатчан
—
серҳаракат
) ўзига хос хусусияти билан фарқ-
ланади. Бу қўшимчанинг маъносида „кўп“ унсури (семаси)
бор. Унинг ёрдамида ясалган
сифатларда ана шу сема
(,,маъно“) ўз ифодасини топади:
серфарзанд — фарзанди кўп
ва б. Худди шу нарса сифат ясовчи бошқа аффикслардан
фарқли маъноли сифат ясовчи вазифасида фаолият кўрса-
тишини тақозо этади.
Хуллас, аслида форс-тожикча сўзлар таркибида ўзлашган
„сер“, кейинчалик ўзбек тилининг ўзида ҳам сўз ясайдиган
бўлди — шу тилнинг ҳам сўз ясовчисига айланди ва, кўп
миқцорда бўлмаса ҳам, сифат ясаш учун қўлланяпти.
-чан
аффикси. Бу аффикс от туркумига оид сўзлардан
ва
-в
аффиксли ҳаракат номи (иш оти)
шаклидан сифат
ясайди.
1. Отларга қўшилиб шахс ёки предметнинг шу от
англатган иш, ҳаракат, ҳолатга мойиллик белгисини,
мойилликнинг кучлилиги белгисини билдирувчи сифатлар
ясайди:
ишчан, уятчан, хаёлчан, курашчан
каби. Мисоллар:
Танқид, айниқса, матбуотдаги танқид ... ишчан, амалий
характерда бўлиши кераклиги шубҳасиз. ( ,ўзб. овози“ газ.)
Матбуот ... тарбиялаш ва ташкил этишнинг таъсирчан
воситасидир. (Газетадан) У сафар халтасини орқалаб, кўча
томонга ўтиб бораркан, бир маҳал унинг ўйчан ўтиришларини
кўриб, „уйга кетиш йўлини ахтараётибди йигит “ деб кулган
ярадорни бир шериги билан кўрди. (Шуҳрат) Ҳозирги куннинг
энг талабчан мезони билан ўлчаганди
....
( ,ўзб. овози" газ.).
Мисоллар (умуман, биз тўплаган материаллар) шуни кўр-
сатадики,
-чан
аффикси ҳар қандай отлардан эмас, балки
иш, ҳаракат, ҳолат билдирувчи ном бўлган, ҳаракат-ҳолат
тушунчасига эга бўлган отлардан (жумладан,
иш, ҳаракат
122
www.ziyouz.com kutubxonasi
сўзларининг ўзидан —
ишчан, ҳаракатчан
каби) шундай
сифатлар ясайди. Ҳатто, рус тилидан ўзлашган шундай хусу-
сиятли отлардан ҳам сифат ясаши учрайди:
..эни бўйича
ўлчамларнинг нисбатан кичиклиги туфайли сеялка юқори
Do'stlaringiz bilan baham: