қарамаслиқца бўлса, иккинчидан,
но-
аффиксининг маъно
ва вазифаси (шу вақтгача яратилган ўзбек тилига оид
ишларда) аниқ белгиланмаганлигидандир. Учинчидан, собиқ
иттифоқнинг кейинги йилларида арабча, форс-тожикча
элементларнинг қўлланишига қарши муносабатнинг таъсири
бунда ўз аксини топди деб ўйлаймиз. Демак,
но-
аффиксини
фаол ишга солиш учун, унинг сўз ясаш имкониятидан тўғри,
тўла фойдаланиш учун унинг маъно ва вазифасини аниқ
белгилаб олиш ва уни ишга солиш керак бўлади.
Маълум
даражада шундай қилина бошланди.
Юқорида кўриб ўтдикки, инкорни ифодаловчи
русча
не-
префиксли сўзларга хос маънони ўзбек тилида ифодалаш
талаби билан
но-
аффикси маҳсулли, фаол сўз ясовчига
айланган. Ҳозирда ҳам рус тилида
не-
префекси ёрдамида
янги сўзлар ясалади ва уларни ўзбек тилида ифодалаш талаби
билан
но-
аффикси ёрдамида ўзбек тилида сифатлар ҳосил
қилинади. Лекин шуни айтиш керакки, биринчидан, инкор
ифодасига эга бўлган
не-
префиксли сўзларнинг ҳаммаси бир
хил маъноли эмас. Иккинчидан, ўзбек тилида белгининг
инкори маъноси
но-
аффиксидан бошқа аффикслар ёрдамида
ҳам ифодаланади, яъни ўзбек тилида инкор ифодали сифат
ясовчи бошқа аффикслар ҳам бор. Демак,
но-
аффикси ва у
билан умумий маъно ва вазифага эга бўлган бошқа аффикс-
лардан ҳар бирининг ўзига хос хусусиятини аниқ белгилаш
ва русча
не-
префексли сўзлар қандай
маъно ифодалаганда
уни ўзбек тилидаги инкор мазмунли қайси аффикс билан
ифодалаш мумкинлигини белгилаш керак бўлади.
Маълумки, сўз ясалиш асосидан англашилган нарса ёки
белгининг инкорини билдирувчи сўзлар ҳозирги ўзбек тилида
жуда кўп микдорни ташкил этади. Бундай сўзлар
-сиз, бе-
ва
но-
аффикслари ёрдамида ясалади. Бу аффикслар инкор
маъноси билан умумийликка эга бўлса ҳам, улардан ҳар бири
ўзига хос фарқли белги-хусусиятга ҳам эга.
Инкор маъносига эга бўлган
-сиз
ва
бе-
аффикслари,
асосан, отлардан сифат ясайди.
но-
аффикси эса, аксинча,
асосан, сифатлардан сифат ясайди. Демак, қандай сўзлардан
сифат ясашига рсўра
-сиз, бе-
аффикслари ва
но-
аффикси
тамомила фарқли аффикслардир. Бундан ташқари,
-сиз, бе-
ва
но-
аффикслари инкорни ифодалаши билан умумийликка
эга бўлса ҳам, лекин маъносидаги ўзига хосликлари билан
ҳам ўзаро фарқланади.
130
www.ziyouz.com kutubxonasi
Кўриб ўгдикки,
-сиз
аффикси шахс ёки предметда сўз
ясалиш асосидан англашилган нарсанинг йўқлиги билан
боғлиқ белгисини биддирувчи сифат ясайди. Шунинг учун
ҳам бундай сифатлардаги
-сиз
аффиксига
хос маънони
йўқ
сўзи билан ифодалаш мумкин бўлади:
дармонсиз
—
дармони
йўқ, хабарсиз
—
хабари йўқ, кучсиз
—
кучи йўқ
ва б. Ҳатто,
-сиз
аффикси сифатлардан сўз ясаганида ҳам унга хос шу
хусусият сақланади:
тенгсиз
—
тенги йўқ, кераксиз
—
кераги
йўқ
каби.
но-
аффикси эса, юқорида кўриб ўтганимиздек,
шахс ёки предмет учун сўз ясалиш асосидан англашилган
белги хос (характерли) эмаслиги маъносини билдиради, яъни
„бўлмаган“, „эмас“ маъносини билдиради. Шу сабабли
но-
аффикси ўрнида,
бўлмаган, эмас
сўзларини қўллаш мумкин
бўлгани ҳолда,
йўқ
сўзини қўллаб бўлмайди:
нотекис
—
текис
бўлмаган, текис эмас; номуносиб
—
муносиб бўлмаган, муносиб
эмас
ва ҳоказо. Худци шу хусусиятларига кўра рус тилидаги
без-
приставкали сўзлар ўзбек тилига
-сиз
аффиксли сўзлар
билан таржима этилгани ҳолда, уларни
но-
аффиксли сўз
билан таржима қилиб бўлмайди.
Рус тилидаги
не-
префикси ўзбек тилидаги
-сиз
ва
но-
аффиксларига хос маъноли сўзлар ясай олади.
Неважний
—
аҳамиятсиз; невольньш
—
ихтиёрсиз, эрксиз; неверньш
—
нотўғри; незнакомьш
—
нотаниш; неизвестньш
—
номаълум
каби. Демак, русча
не-
префикси билан ясалган инкор маз-
мунли сўзларни ўзбек тилига таржима этишда
-сиз
ва
но-
аффиксларининг маънодаги ана шу фарқпи хусусияти ҳам
ҳисобга олиниши ва улардан мос бўлгани билан сўз ясаш
керак бўлади.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгандан кейинги
вақтларда, янги нарса, тушунчаларни ифодалашда ўзбек
тилининг ўз имкониятларидан фойдаланиш, янги сўзлар
яратишга аҳамият бериш ҳам
но-
аффикси ёрдамида янги-
янги сўзлар ясалишига таъсир этди.
Сўз ясалиш асоси рус ёки рус тили орқали ўзлашган сўз
бўлса,
но-
аффиксининг
не-
префиксига
хос маъно ва
вазифада қўлланаётгани жуда аниқ бўлиб туради. Мисоллар:
Албатта, одамнинг бундай табиий фазилатга эга бўлишига
халал берувчи нообъектив, сунъий шароитлар мавжуд бўлиши
мумкин. ( ,ўзб. адаб. ва санъати “ газ.) ...Ўқув юртларининг
нофилологик ўзбек бўлимларида ўзбек тилини ўқитиш... . ( ,ўзб.
адаб. ва санъати “ газ.) Ҳаракатимизга халал беришига ҳар
131
www.ziyouz.com kutubxonasi