Пушаймон эр
Ҳосил аканинг ўғли Қудратилла муҳтожлик ва қи-йинчилик кўрмай вояга етди. Онаси қизларнинг ўндан бирини танлаб Қудратилланинг бошини икки қидди. Муҳайё исмли келин қайнона ва қайнота орзу қилгандек меҳнатсевар, хушмуомала ва ғайратли бўлиб чиқди. Унинг кўриниши ҳам ёқимли бўлиб, уйим-жойим деб тиниб-тинчимайдиганлардан экан. У хонадонга келин бўлиб тушгандан кейин ҳовли ва уйлар, молхоналар ва бошқа жойлар киши ҳаваси келадиган даражада тозаланди. Муҳайё супуриш-сидириш, нон ёпиш, овқат пишириш, сигир соғиш ва бошқа ишларни бекаму-кўст бажарди. У эрига ҳам мехрибончилик қилишда ўрнак бўлиб, ҳурматини жойига қўйди. Бироқ Қудратилла тепса-тебранмас, писмиқ, қўрс ва дурустроқ гапира олмайдиган, ҳеч кимга аралашмайдиган йигит экан.
Муҳайё у билан мириқиб суҳбатлашиш ва дилини ёзишни истаб ўзига яқинлаштиришга кўп уринди. Аммо бунга эриша олмади. Шунга қарамай, сабр-тоқатни қўлдан бермай хушмуомалаликни тўхтатмади. У андишали аёллиги туфайли эрининг ёмон одатларини ота-онаси ва бошқа кишиларга биддирмади.
Муҳайё, айниқса, ҳомиладорлиги ва туққан вақтида дили вайрон бўлиб, эридан икки оғиз ширин сўз эшитгиси келар, лекин унга эришишнинг иложи йўқ эди. Чунки Қудратилла на суюниш, на ҳолаҳвол сўрашни биларди, дўқ уриб гапиришдан нарига ўтмасди. Муҳайё омон-эсон кўзи ёриганда Қудратилла билинар-билинмас жилмайгандек бўлиб чиқиб кетди. Уйда ёки кўчада одамлар фарзанд кўриши билан табриклашганда бошини бир оз силкитиш билан жавоб берди. Баъзи кишилар унинг орқасидан:
— Турқи қурсин, ҳайвон экан-ку, — дейишарди. Муҳайё иккинчи фарзандига ҳомиладорлигида ва туққанда ҳам эрининг ярамас қилиқларини бошидан кечирди. Бундан уни бутун аъзои-бадани қайғу-аламга тўлди. Вақтлар ўтиши билан қайнона, қайнота ва ўзининг ота-онаси дунёдан кўз юмишди. Оқибатда Муҳайё эри билан яккама-якка қолиб, азоб-уқубатлар учига чикибди. Эрининг зиқналиги авжига миниб, емоқ-ичмоқдан ҳам оила қисилди. Муҳайё ва фарзандлари қувватсизланиб ночор аҳволга тушдилар. Ёш болалар дармонсизланиб оғир касалликка чалинди. Пировардида, Муҳайё ширин сўз ва роҳат нималигини билмай, умри меҳнатда ва азоб-уқубатларда ўтиб вафот этди.
Худои таолонинг қудрати билан Қудратилла фавқулодда ўзгара бошлабди. У ўзининг айбига иқрор бўлиб йиғлашдан тўхтамади. Қабрига ҳар куни бориб йиғлаб, додлаб кечирим сўради. Хотини ва фарзандларининг ўлимига сабабчи бўлганлигини англаб кўкрагига уришга одатланди. Бу ачинарли ҳолат сурункасига давом этди.— Хотинимнинг қадрига етмай Оллоҳнинг қаҳрига дучор этнлдим ва дўзахи бўлдим, деган сўзларни такрорлай-верди. Гўрков бир-икки кундан кейин Қудратиллани хо-тинининг гўри тепасида қонга беланиб ётганлигини кўрди. У кўксига ничоқ уриб, ўзини ўзи нобуд қилган экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |