Жасорат ва мардлик намунаси
Қадим замонларда қишлоқ аҳолиси қароқчи, бос-кинчилар тажовузига қарши курашганлар. Улар қиличбозлик, ўқ-ёй отиш ва найза санчишни ўзлаштирганлар. Ҳар бир хонадон аъзоси жангларда қатнашишни муқаддас бурч, деб билганлар. Соқчилар қишлоқнинг чекка жойидан атрофни кузатиб турганлар. Бегона одам-ларнинг шарпаси кўриниши билан аҳолини жангга тай-ёрланишга чақирганлар. Кунларнинг бирида узоқцан отлиқлар келаётганлигини сезган соқчилар аҳолини оёққа турғизган. Бир вақт қарашса, мамлакат подшоҳи Қўшин билан кириб келаётир. Нуфузли кишилар меҳмонларни ҳурмат билан кутиб олиб зиёфат беришаётганда ҳукмдор дебди:
— Бу ерда кўчаларни айланаётганимизда икки хил манзарани кўрдик. Бир хил хонадонларда фарзандлар олдинги сафда, ота-оналари эса уларнинг орқасида жангга тайёр туришибди. Бошқа хонадонларда ота-она олдинги сафда, фарзандлар эса уларнинг орқасига ўрнашишибди. Бу ҳолатни қандай тушунса бўлади?Олдинги қаторда фарзандларига қалқон бўлиб турган ота-она болалари учун жонини аямайдиган кишилардир, — дебди вазир. Улар чинакам ота-оналардир. Фарзандларининг орқа томонида турган ота-оналар эса кўпроқ ўз жонини ўйлайдиган кимсалар. Улар ўзим тирик қолсам бас, деган бевафо одамлардир.
Бу фикрни кўпчилик маъқуллаётган бир пайтда подшоҳ, деди:
— Яхшиси икки-уч кундан кейин бир гуруҳ аскарларни "қароқчи" ниқобида ҳеч кимни ўддирмаслик шарти билан қишлоққа юборайлик. Уларни синаб кўрамиз.
"Қароқчилар" қишлоққа бостириб кириб жангни бошлаб юбордилар. Олдинги сафда турган Қўчқор ака ва хотини имкони борича курашди, бироқ кучи етмай асир тушди. Отага қаттиқ ишониб жуда суст ҳаракат қилган фарзандлар жони ширинлик қилиб уйнинг ичига қочиб эшикни бекитишди. Олдинги сафда турган фарзандлар шу даражада моҳирона жанг қиддиларки "Қароқчилар" чекиндилар. Бу вақгда ота-она Ҳаким ака ва рафиқаси орқада туриб жангга мардонавор раҳбарлик қилиб ғалабани қўлга киритишди.
"Қароқчилар" аҳволни маълум қилишганда, подшоҳ уларни келтириш ҳақида кўрсатма берди. Сўзни фарзандлари орқасида турган Ҳаким ака бошлади:
— Мен ва хотиним шароитдан келиб чиққан ҳолда ўғилқизларимизнинг ҳарбий маҳоратини оширишга, жасоратли ва мард кишилар бўлиб етишишларига алоҳида аҳамият бердик. Уларни ўзларининг ақлидроки ва кучига таянишга ўргатдик. Маълумки, кечаси кўча-да юришдан қўрқадиган одамлар йўқ эмас. Бунинг зарарини англаб, уларни тунда сафарга юбориб турдик.
Меъёрида шўхлик ва ҳазиллашишларига йўл бердик. Ахир "бола бўлсанг шўх бўл, бўлмаса йўқ бўл" — деган ҳикматли сўз бекордан-бекорга айтилмаган.
Хуллас, биз фарзандларимизни одобли ва жангчи, мустақил ва соғлом фикрли кишилар бўлиб етишишларига кўп ҳаракат қилдик. Биз уларнинг ёшлигидан хавф-хатар кезларида олдинги сафда қалқон бўлиб турдик. Аммо, улар куч-қувватга тўлиб, мустақил иш юритишга қодир бўлганларида орқага ўтадиган бўлдик. Чун-ки ота-она қзриб заифлашганда олдинги қаторда ту-риб жанг қилиши мағлубиятга олиб келади. Бу фарзандлар ҳаётини ҳам хавф остида қолдиради. Қалқон мустаҳкам бўлгандагина душманга зарба бериш мумкин. Буни яхши англамай олдинги сафда турган қўшним Қўчқор аканинг таслим бўлишдан ўзга иложи қолмади. Чунки унинг ёшликдаги куч-қуввати қолмаган. Бундан фойдаланган "Қароқчилар" қаторни осонлик билаи ёриб ғалабага эришдилар. Ота-онанинг асирликка тушганини кўрган фарзандлар руҳсизланиб, ваҳимага тушиб, қочдилар. Оила бошлиғи Қўчқор ака фарзандларини ёшлигидан рухсатсиз бирор ишга қўл урдирмай-ди. Улар аяб югуртирмайди, от миндирмайди, ўсмай қолади, деб юк кўтартирмайди. Қўшни болалар билан ўйнашга рухсат бермайди, қоронғи тушиши билан кўчага чиқармайди. Маҳалла ва қариндош-уруғлардаги тўй ва бошқа маросимларда хизмат қилдирмайди. Бу хусус-да сўз юритилса, болаларим малай эмас, дейди. Уйидаги ҳарбий аслаҳаларни шикастлантириб қўяди, деб фарзандларига бермайди. Натижада фарзандлар мустақил иш ва фикр юритолмайдиган, қўрқоқ ва ваҳима-чи, ожиз одамлар бўлиб етишишди. Улар учун ягона Умид ва таянч ота-она бўлиб қолди. Уларнинг ожизлиги бугунги жангда ҳам яққол кўзга ташланди. Улар ота-онаси асирга тушиши биланоқ қутқаришга ҳаракат килиш ўрнига додлашиб уйга қочдилар. Агар ҳозир у ерга одам юборилса, фарзандларнинг ҳамон яшириниб ётганлигини кўриш мумкин. Мен ҳам Қўчқор акага ўхшаб фарзандларга қалқон бўламан, деганимда Қарилигим туфайли енгилишим турган гап эди.
Қўчқор ака айтилган барча сўзлардан ва жангдан хулоса чиқариб ўз хатосини англади. Болаларни тарбиялашда нотўғри йўлдан борганлигини тушуниб подшоҳдан узр сўради.
Do'stlaringiz bilan baham: |