Нуқсонсиз хотин ва дўст қидирсанг...
Ўткир ака шаҳардаги энг бадавлат ва обрўли кишилардан бири ҳисобланган. У ўзининг бойлиги ва мавқеига мос тушадиган хотинга уйланиш мақсадида қиз танлашга алоҳида аҳамият берди. Бироқ кўнгилдагидек хотин тополмай, қайта-қайта уйланаверди. У диққати ошиб ўқимишли ва кўпни кўрган Толиб аканинг ҳузурига келиб, деди:
— Тўққиз маротаба уйланиб, кўп азоб-уқубатларни бошдан кечирдим. Биринчи хотиним гўзал бўлсада, ғўдайган ва ҳеч кимни ҳурмат қилмайдиган бўлиб чиқди. Иккинчиси, уйқуни яхши кўрар, пиширган овқатини еб бўлмасди. Учинчиси исқирт ва шалтоқ бўлиб, кир ювиш, озодалик нималигини билмасди, ҳатто бошига бит тушса ҳам парво қилмасди. Тўртинчисини тили ширин, бироқ қўшни хотинлар билан гаплашиб ўтираверарди, уй-рўзғор ишлари эса қаровсиз қоларди. Бешинчиси жанжал ва тўс-тўполон устаси эди. Олтинчиси мени жиловлаб, кетидан эргаштириб юришга ҳаракат қилди. Еттинчисининг тутқаноқ касали бор экан. Саккизинчисини қўли эгри бўлиб, молмулкимни онасиникига ташиди. Тўққизинчиси даставвал кўзимга художўй бўлиб кўринган эди, лекин кейинчалик бузуқ аёллиги маълум бўлди.
Шундай қилиб, мен орзу қилган ҳар жиҳатдан мукаммал хотин учрамади. Айтингчи, ширинсухан, пазанда, озода, меҳнатсевар, пок, чиройли ва бошқа яхши фазилатларни ўзида мужассамлаштирган аёлни топиш мумкинми?
— Баракалло, сиз жуда содда экансиз-ку? — кулимсиради Толиб ака, — Инсон фаришта эмаски, нуқсонсиз хусусиятларга эга бўлса. Фақат Оллоҳнинг ўзи беайблигини унутманг. Сиз орзу қилган бенуқсон
аёллар онда-сонда туғилиб, уларни қайси эркакка насиб этиши Оллоҳга аёндир. Агарда сиз истаган аёллар кўп бўлганда уйланган тўққиз хотинингизнинг орасида жилла бўлмаса биттаси яхши чиқарди. Шундай бўлгандан кейин икки ёки учта фазилатларга эга бўлган хотин билан турмуш қуришдан бошқа илож йўқ. Олайлик бир хотиннинг тили аччиқ, лекин пазандалик ва озодаликни ўрнига қўяди. Кўриниши ҳам ёқимли. Ик-кинчиси ширинсухан, бироқ пиширган таомини еб бўлмайди ва дангасароқ, учинчисини нутқи ва кўри-ниши яхши бўлмай, уй-жойни озода тутади? Кўрдингизми, ҳар бир аёлнинг ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Шу боис, у ёки бу аёлнинг фақат нуқсонларига урғу бериб муносабатда бўлиш яхшиликка олиб келмайди. Уларнинг яхши фазилатларини ҳам ино-батга олиб иш юритилса фойдадан холи бўлмайди. Бун-ай ҳолатда аёлнинг айрим нуқсонларидан кўз юмила-ди. Акс ҳодда хотин зотига ёлчимай ўтилади. "Нуқсонсиз хотин қидирсанг хотинсиз, нуқсонсиз дўст қидирсанг дўстсиз қолурсан" — деган нақлни ҳамиша эсда тутиш лозим. Фақат урушқоқ, бузуқ ва қўли эгри хотинлардан сақланиш керак, холос.
— Сўзларингизнинг мағзини чақиб ва яхши тушуниб олдим, — деди Ўткир ака. — Дўстлик хусусида гапирдингиз. Бу борада ҳам қийинчиликларга дуч келдим. Кўп йиллар мобайнида чинакам дўст орттиришга қаттиқ ҳаракат қилдим. Аммо мақсадим рўёбга чиқма-ди. Менга дўстлик изҳор этганлардан бири хасис ва очкўз, иккинчиси бойлигим ва обрўйимдан фойдаланишга уринди, учинчиси олдимда мени мактайди, кетимдан эса бисотидаги ёмон сўзлар билан қоралайди. Туҳматчиларни ҳам кўрдим.
— Шуни ёдда тутиш керакки, дўст беш хил бўлади. Дўсти метин — ҳар қандай шароитда ёнингизда икки-ланмай туради. Сиз учун заҳар ичишга ҳам тайёр туради. Дўсти мансаб — сизнинг лавозимингиздан шахсий манфаатлари учун фойдаланади. Дўсти мўрт — сал нарсадан аразлаб ёки гина қилиб гоҳ яқинлашади, гоҳ узоқлашади. Дўсти бойлик — сизнинг бойликларингиздан фойдаланишга ҳаракат қилади. Дўсти хотин ўзи бузуқ бўлганлиги учун рафиқангизни ҳам нотўғри йўлга бошлашга ҳаракат қилади. Энг хавфлиси дўсти мўрт ва дўсти хотиндир. Улар орасидан тухматчи ва сотқинлар чиқади. Ўзларининг дўстлигини изҳор этган айрим зарарсиз нуқсонли кишилар билан тил топилса ёмон бўлмайди. Ҳатто "дўсти метинда" ҳам баъзи камчиликлар учрайди. Демак нуқсонсиз кишини топишнинг иложи йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |