Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Манманлик ва ғўддайиш фожиаси



Download 1,06 Mb.
bet27/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77
Bog'liq
KITOB

Манманлик ва ғўддайиш фожиаси

Мадраса битирувчилари шарафига уюштирилган зиёфатда уларни ҳалол меҳнат ва яхшиликка чорловчи тилаклар баён этилди. Ўқиш жараёнида ва юришту-ришда намуна кўрсатган толибларга тўнлар кийгизил-ди. Битирувчилардан бири — Султонхўжа мударрислар таклифига биноан хон саройига хизматга жалб этилди. У бу даргоҳда даставвал тиришқоқлик билан иш юритиб, тез орада ҳурматга сазовор бўлди. Бироқ Султонўжа дастлабки ютуқларидан гердайиб, саройда мен-чалик ўз вазифасини адо этадиган кимса йўқ, деган ҳис билан юрадиган бўлди. Бироқ мадрасада ўзлаштирган билими доирасида ишни юритавериши орқасидан катта ҳажмдаги муҳим топширикдарни бажаришга кучи етмай қолди. Пировардида сарой хизматидан четлатилди.


Султонхўжа оёқ-қўли бўшашган ҳолда мударриснинг ҳузурига келди. Устоз унинг ҳасратини тинглаб, деди:
Бўтам, мадрасада ўрганганинг билимнинг илдизидир. Мен буни дарахт кўчатига ўхшатаман. Уни парвариш билан ҳосил берадиган дарахт ҳолатига келтирила-ди. Худди шунга ўхшаш мадрасада олинган билим кўп китобларни таҳлил қилиш, билмаганни сўраб билиш ва тажрибали кишиларнинг маслаҳатига амал қилиш ҳисобига ўсади, бойийди ва такомиллашади.
Сен мана шу Йўлни тутганингда масъулиятли масалаларни ҳал этишга қодир бўлардинг. Аммо сен мадраса билими билан чегараландинг. Уни қўшимча билим би-лан бойитмадинг. Бу даромадга нисбатан харажатнннг кўпайишидай гап. Сенда билим ва тажриба қашшоқ-лашди. Дастлабки ютукдаринг пуч ёнгоққа айланиб қолди. Давлат хизмати ҳар бир мансабдорнинг бой билим ва тажрибага эга бўлишини тақозо этади. Буни сен билан бирга саройга ишга олинган толиб Турдибекнинг мисолида кўриш мумкин. У мадрасада олган билими билан қотиб қолмай ўқиди, изланди. Кўпни кўрган кишиларнинг маслаҳатига қулоқ солди. Бошқа мударрислар билан суҳбатлашиб кўп нарсаларни билиб олди. Зарарли одатлардан ҳазар қидди. Сен бўлсанг, ўз қозонингда ўзинг қоврилиб ётдинг. Пировардида Турдибек вазир муовини лавозимига кўтарилди, сен эса ишдан четлатилдинг. Билиминг заифлашиши бировдан ўрганишни ор деб билишингдан. Бу яккаланиб қолишингга олиб келди.
— Энди мен нима қилишим керак? — ҳолсизланди Султонхўжа.
— Ҳозирча бир нарса дейишим қийин — елка қисди устоз.
Хатосини тушуниб ноқулай аҳволга тушган Султонхўжа узр сўраб чиқиб кетди. Кўп қатори кун кечириб, бахт қушини қўддан бой берганлигидан пушаймон бўлди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish