Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet29/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   77
Bog'liq
KITOB

Буважон, савоб нима?

Бува кенжа неварасининг ушбу саволига жавобни амалда кўрсатиш мақсадида у билан сафарга чиқди. У йўлда оёқ остида ётган тошларни йиғиштириб, четга олиб қўйди. Невараси нима учун бундай қилдингиз, деб сўраганида, деди:


— Ўғлим, сенга ўхшаб чопиб юрадиган болалар ва бошқа одамлар бехосдан тошга қоқилиб шикастланиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун тошларни йўлдан четга суриб қўйдим. Бу савоб иш.
— Тушундим, буважон.
Улар Йўлда кетаётиб бир тўда болалар қуш боласини ўйнаётганликларининг устидан чиқишди. Бува уларни ширин сўзлар билан эркалатиб қўшни дарахтдаги инига қўйишга кўндирди.
— Кўрдингми, ўғлим, сайроқи қуш боласини ҳалокатдан қутқариб савобли ишни бажо келтирдик.
— Билиб олдим, буважон.
Бир қишлоққа келишганда Ҳасан ва Ҳусан исмли болалар очликдан тинкаси қуриб ўтирганлигини кўришди. Бува уларни оғир аҳволига ачиниб биргаликда овкатланишди. Шундан кейин бува:
— Сизлар ўйнаб келинглар, мен мана шу сув бўйида бир оз дам оламан — деди.
— Болалар қувалашиб ва чўмилишиб маза қилишди.
— Буважон, Ҳасан ва Ҳусанлар яхши болалар экан. Уйимизга олиб кетайлик савоб бўлади.
Бува неварасининг савобни дарҳол тушуниб, амал қилганлигидан суюниб розилик билдирди.
Улар кўчада юки оғирлик қилиб ётиб қолган эшакни ўрнидан турғазишиб, кекса эгасининг ҳожатини
чиқаришди. Бозоргача кузатиб боришди. Бува бу ишнинг ҳам савоблигини амали билан болаларга англатди.
Бозорга киришганда бир кампир меваларини сота олмай жуда хафа бўлиб ўтирганлигини кўришди. Бува буни сезиб, меваларини сотиб олиб мушкулини осон қилди. Бунчалик бўлишини ўйламаган кампир роса дуо қилди.
Бува буни ҳам савоблигини болаларга маълум қилганда, улар:
— Буважон, кўрдик ва тушундик дейишди.
Улар йўлни давом эттириб, бир қишлоққа келишганда икки йигит бир тенгдошини уравериб ҳушидан кетқазганлигининг гувоҳи бўлишди. Бола қиморда ютқазиб пулни бера олмаган экан. Бува пулни ёнидан тўлаб, болани уйига олиб борди. У қишлоқ оқсоқолининг ўғли экан.
Бува тиббиётдан хабардорлиги учун йигитни даволади. Жуда хурсанд бўлган оқсоқол бувага от ва эшак совға қилди. Ҳасан ва Ҳусанлар савобни яхши тушунишган экан.
Тоғ бағри бўйлаб кетишаётганларида подачининг тепасида хотини ва болалари ииғлаб ўтирганини кўришди. У тунда бўрилар билан тўқнашиб, беш кундан буён ўлим тўшагида ётган экан. Бува болаларга тўзиб кетган қўйларни тўплаш ва итларни овқатлантиришни буюриб, беморни даволашга киришди. Хотини ва болаларига меҳрибонлик қилди. Подачи ўлимдан омон қолганлигидан боши осмонга етиб бувага 50 та қўйни олиб кетишни илтимос қилди. Аммо у бу таклифга рози бўлмай йўлга отланди.
Улар бир-икки кундан кейин яна бир қишлоққа киришганда тўс-тўполоннинг устидан чиқишди. Бу ерда бир бола отган тош бадавлат киши отининг кўзига тегибди. Унинг ўғли ўртоқлари билан тош отган болани ураётган экан. Бува дарҳол ўртага тушиб болани Қутқарди. Буни эшитган боланинг отаси келиб бува ва болаларни уйига олиб кетди. Бу ерда хонадон соҳибасининг овози бўғилиб гапира олмаётганлиги маълум бўлди. Бува дори-дармон қилиб даволади. Бунинг эвазига ўша йигитнинг отаси қўярда-қўймай бир от берди. Бува ва болалар йўлда кетаётиб карвонга дуч келишди. Чўлда қум аралаш шамолнинг тинимсиз давом этиши натижасида карвонбоши ва бошқа кишилар оғир аҳволга тушиб қолишган экан. Уларни, айниқса сувсизлик ҳолдан тойдирган. Бува ва болалар беш чақирим наридаги дарёдан сув келтириб, карвондаги ки-шиларнинг жонларини сақлаб қолишди. Бува бунинг энг катта савоблигини болаларга тушунтирди.
Улар ўша дарё бўйида сув тошқинидан беҳуш ётган одамларни куруқликка олишди. Улар орасида подшоҳнинг ўғли шаҳзода ҳам бор экан. Бува уни отга миндириб шаҳарга жўнатди.
Шу тариқа бува невараси ва эгизакларга савобнинг нималигини амалда кўрсатибди. Улар уйларига омон-эсон қайтишди. Бир неча кунлардан кейин буванинг уйига сарой одами ва карвонбоши келишиб уни ва болаларни подшоҳ ҳузурига олиб боришди. Подшоҳ сарой аҳли ҳузурида буванинг ақл-идроки ва савобли ишларини мақтаб, раҳматлар айтди. Шаҳзода ва карвондаги кишиларни ўлимдан қутқарганлиги учун бир хумча тилла билан мукофотлади. Подачи тунда келиб, билдирмай буванинг уйига элликта қўйни киритиб кетди. Бува савобдан топган бойликларни мадраса ва кўприк қуришга, ободончилик ишларига ва камбағалларни уйлантиришга, бева ва етимларга сарфлаб савобни кенг кўламда давом эттирди. — Савобнинг оқибати савобдир, — уқтирди у не-вараларига.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish