Истеъдод бор, лекин...
Шеърият бўстонида шуҳрат қозонган икки шоир яшаб, улардан бирининг адабий тахаллуси Қайиарбулоқ, иккинчисиники эса Райҳонии экан. Гарчанд улар шеър ёзишда бир-бирларидан қолишмасаларда, лекин одоб-ахлоҳ жиҳатидан катта фарқи бор экан. Қайнар булоқ ақл-идрокли, софдил ва сахий, Райҳоний эса ғийбатчи, ҳасадгўй, хасис ва баджаҳл экан. Шундай катта ҳаётий тафовугга қарамай, Қайнарбулоқ Райҳоний билан дўстлашган. У қаерда бўлмасин, Райҳоний шеърларини тарғибот қилиб, унинг обрўсини кўтаришга уринган. Ўзининг мавқеидан фойдаланиб, Райҳонийни нуфузли давраларга жалб қилган. Аммо Раиҳоний табиатан меҳрибонликни билмаслиги натижасида дўстининг ғамхўрлигига аҳамият бермаган. Аксинча, у дўстининг обрўси тобора кўтарилиб бораётганлигига ҳасади келиб, унинг шаънига тегадиган сўзларни гапириб юрган. Шунда ҳам Қайнарбулоқ дўстига бир оғиз ножўя гап гапирмай, у билан алоқани узмаган. Жамоа аҳли Райҳонийнинг бемаънилигини ҳисобга олиб, Қайнарбулоқнинг ундан воз кечишини бир неча маротаба сўраган, лекин у кўнмай Райҳоний шаънига яхши сўзларни гапираверган. Ҳатто, айрим одамлар Қайнарбулоқнинг "тили қисиқ" жойи бўлса керакки, ўзидан "паст" киши билан дўстлашиб юрибди, дейишаркан.
Улар Райҳонийда истеъдод билан одоб-ахлоҳ мос тушмаганлигидан ҳайратланиб юрганлар. Вақги келиб Райҳоний касал бўлиб ётиб қолди. У Қайнарбулоққа деди:
— Меҳрибоним, 60 йилдан буён ошна-оғайнигар чилик қилдик, кўнглингизни ранжитганман, лекин сиз билиб-билмасликка олгансиз. Ўзимнинг айбим билан ҳамроҳларим мендан юз ўгиришди. Шахсан сизнинг ва бошқаларнинг олдида гуноҳкорман. Мени кечиришингизни ўтиниб сўрайман. Худои таоло сизга олий фазилатларни инъом қилган бўлса, менга уларнинг аксини берган экан. Хасислик қурсин, бекитиб қўйган бойлигим йўқолибди. Ҳозир юрак-бағрим ёняпти, оиламни ҳам хонавайрон қилдим, Охирги гапим шуки, менга кўрсатган меҳрибонликларингиз ва ғамхўрликларингизнинг қадрига етмадим, сизнинг ибратли ҳаётингиздан сабоқ олмадим, жоҳиллик ва нодонлик ботқоғига ботиб, умрим саробга айланди. Оиламдан хабар олиб туришингизни илтимос қиламан. Шундан кейин Рай-ҳоний кетма-кет кечирим сўраб, Қайнарбулоқ қўлида жон берди.
Бу ҳолат Қайнарбулоқни қаттиқ қайғуга солди. У Ўзини тутолмай йиғлайверди. Кўмиш маросимида, у тўн кийиб, белбоғ боғлаб, тобутнинг олдига тушиб, "устозимдан айрилдим" деб йиғлаб борди. Одамлар унинг бундай қилишидан ҳайратда қолишди вафотидан ҳам бунчалик қаттиқ қайғурмаган, дейиш-ди. Орадан бир неча йиллар ўтгандан кейин, Қайнарбулоқ ҳам касалга чалинибди. Ўлим арафасида бир гуруҳ шоирлар, дин пешволари уни кўришга кирганларида улардан бири Қайнар булоқнинг Райҳонийга бўлган муносабатини эслатибди. Шунда Қайнарбулоқ дебди:
— Биламан, кўпчиликни бу масала қизиқтиради. Умримнинг охирги дақиқаларида рост гапни айтишим лозим. Мен, аввало Райҳонийнинг ажойиб шеърларининг мухлиси эдим, унинг истеъдоди бор эдику, лекин одоб-ахлоҳи паст эди. Шунинг учун ҳам ўсмирлик вақтида ундан алоқани узишни отамга билдирганимда, у киши бу ишни қилмай, унинг қилмишларини доимо кузатиб юришни ва уларнинг тескарисини қилишни топширдилар. Бу маслаҳат маъқул тушиб дўстим мисолида аҳмоқона хатти-ҳаракатларининг ёмон оқибатларини кўрдим ва ичимдан нафратландим. У ўта жаҳлдор бўлиб, одамларни бўлар-бўлмасга ҳақорат қилиб, дилозорликда ном чиқарган эди. Жаҳл отига миниб, хотини, фарзандлари, ҳатто шогирдларини уришдан тоймас эди. У ўзидан оиласи ва шогирдларини бездириб қўйган эди. Буларни яхши англаб, ҳаётимда жаҳлга йўл бермадим. У ғийбатчилик ва чақимчилик қилиб, одамларни бир-бири билан уриштирар, томоша қилишни яхши кўрарди. Бунинг фожиали натижаларини кўриб, ўзимни ундай жирканч одатлардан холи қилдим. Дўстимнинг иллатларидан бири хасислик эди. У топган маблағининг салмоғли қисмини йиғиб, оиласини кўпроқ гўштсиз овқат ва нон-чой билан боқарди. Шунинг учун ҳам унинг фарзандлари нимжон ва кўримсиз бўлиб қолган. У бировларникига зиёфатга бораверарди. Лекин ўзи бирор маротаба одамларни меҳмон қилганлигини билмайман. Мен у билан шунча йил бирга бўлиб, унинг уйида бирор маротаба иссиқ овқат еган эмасман. Шунингдек, у бутун умри бўйи бирорта хайрли иш қилмади. Шу равишда, мен хасисликнинг ёмонлигини англаб, ундан ўзимни эҳтиёт қилдим.
Дўстимда ҳасадгўйлик ҳам авжига чиққан эди. У ўз ҳамкасбларини, жумладан мени ва бошқа нуфузли ки-
шиларни мақтаганини ҳеч эшитмаганман. Аксннча, улар-нинг обрўсини тўкишга ва ўзини мақташга жон-жахди билан ҳаракат қиларди. У димоғдор бўлиб, ҳаммадан ўзини баланд қўярди. Мен унинг ҳасадгўйлиги ва ди-моғдорлигидан нафратланиб, улардан ўзимни узоқ тутдим.
Райҳоний ҳаёти мен учун катта мактаб бўлиб одоб-ахлоқимнинг шаклланишида муҳим ўрин эгаллади. У қилган аҳмоҳона ишларнинг тескарисини қилганлигим орқасидан обрў қозондим. Бу соҳада, мен Райҳонийни устозим деб биламаи. Унинг вафотида "устозимдан ай-рилдим" деб йиғлашимни сабаби шундадир.
Шундан кейингина жамоа аҳли узоқ вақтлардан буён жумбоқ бўлиб келаётган воқеанинг моҳиятини тушунди. Улар Қайнарбулоқнинг иродасига ва аҳлига яна бир бор тан беришиб, "Ақлни аҳмоқдан ўрганинг", деган иборани қўллайдиган бўлишди.
Do'stlaringiz bilan baham: |