Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet40/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77
Bog'liq
KITOB

Вақт олтиндан ҳам...

Буюк Амир Темур ўзининг энг яқин сафдошлари билан самимий суҳбатлашиб ўтирганда улардан бири:


— Подшоҳи олам! Биласизки, кўпдан-кўп азоб-уқубатлар ва хатарли кунларни биргаликда бошимиздан кечирган эдик. Ҳатто халқимизнинг бир бурда нонга зор бўлган вақтларини кўрганмиз. Оллоҳга минг қатла шукрлар бўлсинки, тахт қўлга киритилгач, тинчлик ва фаровонликда яшамокдамиз. Ҳеч бир нарсага муҳтожлигимиз йўқ.
— Тўғри айтасизлар, юртимизда инсонга нимаики зарур бўлса барчаси мавжуд. Аммо шахсан менда бир етишмовчилик бор. У ҳам бўлса вақгдир. Қилишимиз лозим бўлган ишлар шу даражада кўпки, уларни амалга оширишга вақг озлик қиляпти. Киши саҳрода сувга қанчалик чанқоқ бўлса, мен ҳам вақтга шунчалик кўп ташна бўлиб юраман. Ҳеч кимга сир эмаски, вақтни сотиб олиш ёки ўрнини босадигавни топишнинг ҳеч иложи йўқ. У бир маротаба ўзини кўрсатади-ю, сўнг ўз-ўзидан гойиб бўлади. Масалан, бугунги кунни эртага топиб бўлмайди. Шу боис, менинг учун вақтнинг ҳар бир дақиқаси олтиндан ҳам қимматлидир. Шу он суҳ-батдошлар, подшоҳ шаънига узундан-узоқ дуо ва мақтов сўзлар ёғдиришибди.
Тўхтатинглар, сиз мени мақтанвериб вақтимни оляпсиз. Вақт Оллоҳнинг неъмати, албатта. Аммо уни тежаш ва ундан самарали фойдаланиш сиз ва бошқа мансабдорларга боғлиқ. Биласизларки, менинг фармонларим ёки топшириқларимни ҳамма вақт кўнгилдагидек амалга оширилмаслиги сабабидан ортиқча вақт сарфлашга тўғри келяпти. Агар мансабдорлар ўз зиммаларидаги вазифаларини кўнгиддагидек адо этганла-рида ортиқча текшириш ва йиғилишларга ўрин қолмас эди. Бу билан ҳаммамизнинг вақтимиз тежалиб кўп ишларни қилиш имкони туғиларди. Вақт бекорга сарфланаётганлигидан юрагим ачиб худди нинани устида ўтиргандек бўламан. Бундан буён ҳар бир киши саломаликдан сўнг бевосита ишга тааллуқли фикр-мулоҳазаларини қисқа баён этсин.Ҳар бир ишни ўз вақтида билимдонлик билан бажарса вақтни тежаш имкони туғиларди. Хуллас, олтиндан ҳам қимматли вақтни тежаш ҳар бир мансабдорнинг ҳам муқаддас бурчидир.
Ватан зийнати ва фахри

Улуғбек даврида шароб ичиш тақиқланган бўлиб, тартибни бузувчилар ким бўлишларидан қатьи назар жазога тортилган. Шунга биноан, кунларнинг бирида қозикалон ичувчиларнинг ҳар бирига ўн дарра уриш ҳақида ҳукм чиқарди. Бундан хабар топган Улуғбек сарой амалдорлари ҳузурида деди:


— Ичганларнинг бири лашкарбоши, иккинчиси эса олим экан. Лашкарбошига дарра урилсин, лекин олимга нисбатан бундай жазо қўлланилмасин. Бунинг ўрнига олимни бир хонага таклиф қилиб, секингина — "Сиздек кимсага ичиш муносиб эмас", деб таъна қилинса бас.
Бундан вазир таажжубланибди:
— Аввало ботиниб сўз сўраганим учун узр. Нима учун бир хил жиноятга икки хил ҳукм қабул қилина-ди?
— Лашкарбоши ва умуман ҳарбий кишиларнинг фаолияти тартиб интизомга асосланган. Шунинг учун улар қонунни бузишга одатлансалар, ўзбошимчалик ҳукм суриб ҳарбий қувватимиз заифлашади. Бундан таш-қари яна шуни ҳисобга олиш керакки моҳир лашкарбоши тахминан 10—15 минг кишидан битта, олим эса 30—40 минг одамдан битта туғилиши мумкин. Олимлар зиёлиларнинг сарасидир. Маълумки, зиёли сўзининг маъноси нур таратувчидир. Бу олий ном эгалари илм ва маданият яратувчиларидир. Аммо зиёлиларнинг ҳаммаси бенуқсон ва ҳар томонлама мукаммал етилган кишилар, дейиш хатодир. Оддий одамларда учрайдиган дангасалик ёки бепарволик, ҳасадгўйлик ёки зиқналик, жоҳиллик ёки қўрқоқлик, маишатпарастлик сингари хусу-сиятга эга бўлган кишилар зиёлилар орасида ҳам учрайди. Бироқ, бу тоифадаги кишиларнинг туғма олимлик истеъдоди ҳамма одамларда бўлавермайди. Шунинг учун ҳукмдор мана шу ноёб истеъдодни қаттиқ назар-да тутган ҳолда, у ёки бу зиёлининг нуқсони, хатосини рўкач қилиб "ноғора" қилиб чалмаслиги, иззат-нафсига тегмаслиги лозим.
— Зиёлилардан бирортаси, — дебди вазир, — ножўя ишларни қилавериб ҳаддидан ошиб кетаберса-чи?
— Бундай кимса ўзидан-ўзи шарманда бўлиб зиёлилар уни яккалантириб қўяди. Айни пайтда у ҳурматидан ўз-ўзидан маҳрум бўлиб қолади. Бу унинг учун олий жазодир. Олимлар орасида жамиятга ўринсиз тил тегизадиган ёки туҳмат тоши отадиган кимсалар топилади. Бундай кишиларга қарши чора кўриш лозим.
— Хулоса шуки, — деди Улуғбек, — зиёлилар билан бўладиган муносабат ўта нозик ва масъулиятли ишдир. Амалдор сабр-қаноат ва оқилона равишда зиёлиларни бошқарса нур устига нур ёғилади- Зиёлилар сиз жамият қуёш нурини кўрмаган дарахт ёки ўсимликка ўхшаб нимжон ва заъфарон бўлиб қолади. Шуни унутмаслик керакки, зиёли аҳли ватан зийнати ва фахридир.
Улуғбек чиқиб кетгач, вазир йиғилганларга деди:
— Улуғбек олий ҳазратларининг доно сўзларини эшитдингиз. У киши зиёли аҳлини рағбатлантириш, билимини бойитиш мақсадида мадрасаларда машғулот ўтказадилар. Олий ҳазрат томонидан хазина ҳисобидан олимларга берилаётган катта имтиёзлар уларнинг фаровон ҳаётини тўла таъминлаб турибди. Унинг зиёли аҳлига ниҳоятда меҳрибонлиги ва ғамхўрлиги туфайли Самарқанд шаҳрининг илмфан маскани сифатида шуҳрати олам узра тарадди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish