Бахт қуши
Лочинбек ака билан Олтинбибининг оиласида шундай ажойиб фарзандлар етилибдики, довруғи атроф жойларгача таралибди. Кунларнинг бирида шаҳар ҳокими ўз ҳузурига шайхулислом ва қози калонни чақириб:
— Мен кўп кишилар билан мулоқотда бўлганман. Аммо Лочинбек акага ва фарзандларига ўхшаган кўзидан ва чеҳрасидан нур ёғиб, тилидан бол томадиган одамларни учратмадим. Учаламиз ўғилларимизни уй-лантирадиган вақти кедди. Маслаҳат шуки, Лочинбек аканикига совчилар юбориб қизларини келин қилсак бахтга ботган бўлур эдик.
— Жуда яхши ўйлабсиз, — дебди шайхулислом.— Лочинбек аканинг 5 ўғил ва 5 қизи бўлиб бир-бирларидан яхши. Аввало, уни ва хотинининг насл-насаби ҳар жиҳатдан мақтовга сазовордир. Улардан олимлар, шоирлар, йирик савдогарлар ва бошқа моҳир ҳунар эгалари етишиб чиққанлар.
— Кўнглимдагини гапирдингиз, — деди қози калон, — Биласизки, Лочинбек аканинг оиласи ўртаҳол тоифага мансубдир. Бордию, хотинларимизни совчиликка юборсак, "тенгимиз эмас" дейишиб жўртгага ишни бузиб қўйишлари мумкин. Шу боисдан, гарчанд ғайритабиий бўлсада, учаламиз совчиликка борсак айни муддао бўларди. Бир оз мунозарадан кейин учала шаҳар катгалари ўзлари совчиликка боришга жазм этдилар. Эртаси куни улар Лочинбек аканинг эшиги тагида пайдо бўлишибди. Шу пайтда ҳоким:
— Нима учундир оёғимни титроқ босяпти, совчилик осон ишга ўхшамайди. Мабодо сўровимиз инобатга олинмаса, у вақтда халойиқ олдида нима деган одам бўламиз?
— Энди келишга келдик, — деди Қози калон, — эшикни тақиллатинг, мен ҳам ўзимни ғалатироқ сезаётирман.
Фарзандларининг дардида умрида қўл урмаган ишга киришган шаҳар катгалари Лочинбек ака билан қуюқ кўришишди. Лочинбек ака ва рафикаси мутлақо хаёлда йўқ ташрифдан саросимага тушиб довдираб қолишди. Шайхулислом вазиятни юмшатиш учун совчиликка келганликларини билдирди.
— Фарзандлар бор экан "катта бошингларни кичик" қилиб келибсизлар. Бунинг учун бениҳоя хурсандмиз, 5—10 кунда жавобинн етказамиз, — дебди Лочинбек. Розилик биддирилгандан кейин тўй тараддудлари кўрилибди, сўнфа катга дабдаба ва тантана билан учала шаҳар катгалари ўғилларини уйлантириб мурод -мақсадларига етишдилар.
Вақти келиб Лочинбек ака фарзандларининг тўйлари биринкетин ўтди. Ҳатто вазир ва лашкарбоши ҳам Лочинбек акага қуда бўлишди. Қудаларнинг ҳаммаси Лочинбек аканинг фарзандлари тарбиясига тан беришибди.
Подшоҳ хабар топиб Лочинбек аканинг бола тарбияси барчага сабоқ бўлишини ўйлаб уни сарой аҳли йиғинига таклиф қилибди.
— Бола тарбиясининг икки ўчоғи бўлиб, бири хонадон, иккинчиси маҳалладир дебди у аёнлар даврасида. Бола сўзлашишни ҳам, тарбияни ҳам биринчи навбатда ота-онадан ўрганади. Биз эр-хотин барча соҳада ўрнак бўладиган даражада ўзимизни тутдик. Фарзандлар ҳузурида бир-биримиз билан жанжаллашмадик. Ўзаро самимийлик, меҳрибонлик, ғамхўрлик ва хушмуомалаликни намойиш қилдик. Оилада бировни қоралаш, камситишга ва масхара қилишга йўл қўймадик. Фарзандларда нотиқлик қобилиятини ўстиришга эътибор бериб, гапни саралаб ва чертиб сўзлашдик. Бачканалик ва сергапликка йўл бермадик. Озодагарчилик, саранжомлик, пазандачилик ва кийиниш тартибларига риоя этдик.
Фарзандларнинг турли-туман ишлар билан банд қилиб, санғиб юришларига имкон бермадик. Уларнинг суяги қотиб қўлларидан сал иш келиши биланоқ алоҳида ер, бир тойча, икки қўй, бир ғунажин, кетмон, белкурак ва ўроқ бериб мулк эгаси қилиб қўйдик. Уларга деҳқончилик, чорвачилик ва самарали меҳнат сирларини ўргатдик. Бу фарзандларда ўзига яраша мулкка эга бўлиш, манфаатдорлик ва меҳнатсеварлик туйғуларини уйготди. Фарзандларнинг ёшига қараб ўз еридан ва чорвасидан оладиган йиллик даромадини белгиладик. "Ҳисобли дўст айрилмас" деганларидек ака-ука ҳақларининг бир-бирига ўтиб кетишига қарши турдик. Улар даромад қила бошлашиданоқ "она сути" сифатида уни ўндан бир қисмини нафақа сифатида хотинимга бериб туришларини талаб қиддим. Буни мабодо мен тўсатдан вафот этсам хотиним келинларига қарам бўлмасин, деб қилдим. Биз, айрим ота-оналарга ўхшаб фарзандларни еб-ичишдан ва кийинишдан қисмадик. Овқатлар ва ноз-неъматларни барча турлари билан уларни боқиб саломатлиги ва тетиклигини таъминладик. Меъёридан ортиқ овқатланиш ва ухлашни тақиқладик. Ошиқ ўйнаш, чилим чекиш, нос отиш ва бошқа ўта зарарли одатларга ўрганишга йўл бермадик. Қизларимизни ҳам меҳнатсевар, моҳир пазанда, озода, саранжом-саришта, тикувчи, табиати нозик ва хуш-муомалали қилиб тарбияладик. Уларни бўлажак эри, қайнота, қайнона, қайнисингил, қайноғага, қариндошлари ва қўшниларга қандай муомалада бўлишликни ўргатдик. Оилага содиқликни ва жонкуярликни уларнинг қон-қонига сингдирдик. Фарзандларни ёмонлардан нафратланишга, яхшилардан ибрат олишга одатлантирдик. Уларни зиқналик, очкўзлик ва пасткашликдан холи қилиш ниятида сахийликка ва меҳмондўстликка кенг йўл очдик. Болаларни 7—8 ёшидан бошлаб тенгкурлари билан борди-келди қилиш ва вақги-вақгида меҳмонга чақиришга шароит яратдик. Уларни ҳар бирига 5—10 та содиқ дўст орттиришларини топширдик. Мана орадан кўп йиллар ўтишига қарамай, ёшликда бошланган улфатчилик ҳамон давом этмоқда. Ҳозирда, фарзандларимиз дўстлар доирасида яшамоқдалар. Бу катта бахтдир, негаки дўстсиз киши қанотсиз қушга ўхшаб қолади.
Меҳмондўстлик хушмуомалаликка ўргатади одамни. Биласизларки, меҳмон келиши арафасида уйлар, кўчалар тозаланади, тартибга солинади. Дастурхонга кабоб, манти, ҳасип, норин ва бошқа тансиқ овқатлар тортилади. Бу ишларни бажариш жараёнида болалар меҳмон кутиш тартибларини ва тансиқ таомлар тайёрлашни ўзлаштириб борадилар. Меҳмонлар хонадонга хурсандчилик ва файз киритиб кайфиятни янада ях-шилайди, ғам-ғусса ва дилхираликни бартараф қилади.
Фарзандларни ногиронлар, бева хотинлар, етимлар, ночор кишиларга ёрдам беришга ўргатдик. Аввало ўзаро муносабатларини яхшилаш ва бир-бирларига жипслаштириш хусусида ҳам чоралар кўрдик. Аввало, кичикларни акаларига ва опаларига ҳурмат ва меҳрибонлик билан кдрашга чорладик.
Киш фаслида фарзандларимизнинг саводини чиқаришга ва савдогарчиликни ўрганишга жалб этдик. "Мусофир бўлмасанг, мусулмон бўлмайсан" деган мақолни инобатга олиб ўғилларимни савдо карвонларига қўшиб хорижий мамлакатларга юбориб турдик. Ҳозир, ўғилларим савдогарчилик ҳунарини ҳам яхши биладилар. Фарзандлар бирин-кетин катта бўлган сари даро-мадимиз кўпайиб борди. Ўзимизнинг кучимиз ва маблағимиз билан ҳар бир ўғилга ўзига ажратилган ерда икки хонали уй, айвон ва даҳлиздан иборат уй қуриб сўнгра уйлантирдик. Тўйдан 3 ой ўтиши билан "ўз аравангни ўзинг торт" дегандек рўзғорини алоҳида қилдик.
Фарзандлар қўрқоқ ва номард бўлса бутун умри ожизлик ва хўрликда ўтади. Шунинг учун фарзандларимизни довюрак ва жасоратли бўлишларига эътибор бердик. Уларни вақтвақти билан кечаси тўсатдан уйғотиб қолардим. Яъни ярим кечада отни билдирмай ечиб юбориб ва кўчага ҳайдардим-да, тез туринглар, от ечилиб кетибди, — деб уйғотардим. Улар сапчиб туриб от кетидан чопиб тутиб келишарди. Хотиним ҳам тадбирим бўйича ярим кеча уйғониб: — Ўғилларим, туринглар, тушимда бувингни ёмон аҳволда кўрдим, тез хабар олинглар, — деб сўзларди. Ўғилларим дарҳол туриб узоқдаги бувисиникига қараб чопишарди.
Бир куни ярим кечаси кўчадан дод-фарёд эшитилди. Ўғилларим сапчиб туришиб овоз келган томонга чопишиб кетишди. Орқаларидан борсам, ўғрини ушлаб дарахтга боғлашибди. Ўтган йили бир савдогарнинг беваси кечаси эшигимизни тақиллатиб, уйидан йилқиларни ўғрилар олиб кетганлигини айтиб ёрдам беришимизни илтимос қилди. Ўғилларим дарҳол отга минишиб ўғриларни изига тушишган ва йилқиларни эгасига топширишган. Ўғилларимдан маҳалладаги безорилар ва дилозорлар ҳайиқишади.
Фарзандларни довюрак тарзда тарбиялашда она-юрт Ҳимояси учун курашган қаҳрамонлар ва афсонавий полвонлар ҳақидаги ҳикояларнинг аҳамияти катта. Болалигидан узоқ қиш кечаларида
шундай ҳикояларни фарзандлар қулоғига қуйдик. Биз ўғилларимизга жанговорлик
қобилиятини уйғотиш мақсадида қилич, найза, ўқ-ёй ва ханжар билан муомала қилишни ўргатдик. Бу ишда уларнинг ҳарбий хизматдаги тоғалари кўп ёрдам берди. Мени ўзим моҳир чавандоз бўлганлигим учун ҳам ўғилларим уни мукаммал эгалладилар. Улар пойгаларга қатнашиб бир неча бор ғолиб келдилар. Фарзандларни зарур пайтдагина кўчага чиқишларига рухсат бердик. Уларни кўчаларни, ҳовуз ва ариқларни тозалашга жалб қилдик. Улардан ҳар бирига кўчат экишларини талаб қилдик. Ҳозир кўчада ўғилларимиз эккан 40 туп мевали дарахт ҳосилга кирди. Буларнинг тагига кексалар учун супа қуриб намат ва кўрпача солиб қўйдилар. Бу ерга ўғилларим чой ташиб туришади. Фарзандларни кўчада ва қўшнилар хонадонида ҳашар ишларида, тўйларда, маросимларда фаол қатнаштирдик. Уларга кўчада юк билан кетаётган кишиларга кўмаклашишни топширдик, кимки, қарз сўраса дарҳол беришни тайинладик. Уларга безори ва бекорчи болаларга қўшилмаслик, ҳеч ким билан уришмаслик, чақимчилик қилмаслик ва чиранмасликни уқтирдик.
Кечқурунги овқатдан сўнг фарзандларимдан кўчада ёки бозорда қандай савобли ва хайрли иш қилганликлари ҳақида ҳисоботларини олиб турдим. Улар савобли ишни қидириб юришадиган бўлишди. Бозорга тушганда опа-сингилларига атаб яхши пишган қовун, ширинлик ва бошқа нарса олишни сўрадик. Эркакнинг бозордан уйига қуруқ қўл билан келиши бефайз бўли-шини тушунтирдик.
Хуллас, фарзандларимизга барча олий фазилатларни сингдиришга ҳаракат қилдик. Бу ўта машаққатли ва мураккаб тарбияда рафиқамнинг бамаънилиги, меҳнатсеварлиги, одоблилиги, пазандалиги, саранжомлиги, софдиллиги ва содиқлиги муҳим ўрин эгаллади. Камина ҳам қўлимдан келганича оталик вазифасини бажаришга кучимни аямадим. Гап шу ерга келганда йиғинда ўтирганларнинг бири савол берди:
— Лочинбек ака, болаларни қўрқитиш ёки калтаклаш воситаси билан тарбиялашга қандай қарайсиз?
— Бу усулни айрим ҳолларда маълум даражада нафи бўлиши мумкин. Аммо, у тез-тез қайтарилиб турилса фойдадан кўра зиёни кўпроқ, деб ўйлайман. Фожиа шундаки, болалар ота-онаси томонидан қилинган зўравонликни ўзлаштириб олишлари турган гап. Улар пировардида ўз болаларини ҳам сал нарсага калтаклайдиган бўлади. Ота-онанинг жоҳиллиги ва зўравонлиги болаларда шафқатсизлик, уришқоқлик ва қўрсликни юзага келтиради. Бу ҳолат ўз навбатида ота-она ва фарзандлар ўртасидаги андиша пардасини йиртиб ташлайди. Бу ерда шуни айтиб ўтиш лозимки, ҳаётда андиша пардасини сакдаш тарбия асосларидан бири ҳисобланади. Чунончи, фарзандлар муомала, кийиниш, овқатланиш ва умуман барча хатти-ҳаракатларда фақат ота-онанинггина эмас, балки бошқа кишиларнинг ол-дида ҳам андиша қоидаларига қаттиқ риоя қилишлари лозим. Акс ҳолда, бир оғиз нобоп сўз ёки қилиқ билан обрў тўкилиши ҳеч гап эмас. Бундан холи бўлиш учун фарзандларга фаросат ва зийракликни сингдириш ўта фойдалидир. Маълумки, кишини "дуо кўкартиради" деган мақол бор. Буни ҳисобга олган ҳолда, биз эр-хотин фарзандларимиз ҳақига доимо дуолар ўқидик. Ночорлик ва етимликда яшаётган кишилар дуосини олиш зарурлигини фарзандларга уқтирдик. Фарзандлар тарбиясига доир юқорида шарҳланган чоралар кўриш одат тусига кириб, уларнинг қон-қонига сингиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |