Аёлнинг қадр-қиммати
Буюк Бобурнинг севимли қизи Гулбаданбегим бўлажак куёв билан учрашувда деди: — Таклифингизга жавоб шуки, сизга турмушга чиқишга розиман. Оилада хотин киши қилиши лозим бўлган барча ишларни ба-жонидил адо этаман. Шартим шуки, мен сизнинг тўпиғингизгача энгашиб таъзим қилган ҳолда яшашни лозим кўрмайман.
Хоним, розилик билдирганлигингиз учун миннатдорман, лекин шартингизнинг маъносини тушунтиришингизни сўрайман.
— Одатда, — деб жавоб қилди Гулбаданбегим, — Сизга ўхшаш шаҳзодаларнинг аксарияти ўз хотинларини кўр-кўрона итоаткор ва бўйинлари эгик ҳолда юришларини хохлайдилар. Ваҳоланки, бундай ҳолат давом этаверса, аёллар жасоратсиз ва мустақил фикрюритолмайдиган бўлиб қоладилар. Бундай аёлларда қизиқиш, завқланиш ва яшнаб яшаш хусусиятлари йўқолиб қул табиатли бўлишлари турган гап. Шу равишда улар ўзларининг инсоний қадру қийматини ва ғурурини йуқотиб қўрқоқ ва ожиз кимсаларга айланадилар. Қул табиатли оналардан эса қул сифатли фарзандлар туғилади. Чунки, боланинг хусусиятлари онанинг қорнида шаклланади.
Агар аёллар ўз қадри-қиммати ва ҳурматини сақлаб жасорат, фаросат, андиша, сабр-қаноат ва мулойимлик билан иш юритсалар уларда шундай бир куч пайдо бўладики, у билан ҳисоблашмайдиган эркак қолмайди. Улардан ақлли ва истеъдодли фарзандлар туғилади.
Шундагина аёлларнинг ўзлари ва зоти-зурриёти бахтли ҳаёт кечирадилар. Аёлларда қадр-қиммат ва ғурурнинг сақланиши, айниқса бизга ўхшаш тахт меросхўрларига ниҳоятда зарурдир. Акс ҳолда тахтдан маҳрум бўлинади.
Айрим аёллар шовқин-сурон ва ҳақоратлашларга берилиб эрларини ўзларига бўйсундириб жиловлашга ҳаракат қиладилар. Натижада оилада уларнинг обрўйи тўкилиб ҳурмат ва иззати йўқолади. Эри-хотиннинг бир-бирларидан кўнгли совиб шоди-ҳуррамлик ва аҳилчилик билан яшаш имкони қолмайди. Мана шундай нохуш шароитда яшаётган онадан нуқсонли фарзандлар Дунёга келади.
Куёв Гулбаданбегимнинг ақлзаковатига тан бериб унга нисбатан меҳр-муҳаббати янада жўш урди.
Фаришта қизлар
Ёшликдан бирга ўсган Маҳкам ва Нурмат исмли икки дўст суҳбатлашиб турар экан. Кунларнинг бирида "Урмат ака дўстига ёрилди:
— Кадрдоним Маҳкамжон, Худога шукр, иккаламиз қизларни тарбиялаб, узатиб ўз вақтида қутулдик.
Улар бола-чақалик бўлишиб яхши яшашяпти. Ота-она учун фарзандларнинг тинчлигидан қимматли нарса йўқ.
Клзларим биздан хабар олишиб туради. Аммо кўнгилда бир ғашлик бор, уни сенга айтиб юрагимни бўшатмасам сиқиламан.
Хотиним ва келиним озодагарчиликка аҳамият бермасликлари орқасида хонадонимиз қаровсиз ва ифлос бўлиб ётади. Келин туширсак яхши бўлар, деб ўйлаган эдим. У ҳам хотинимга ўхшади. Икки ноаслнинг ўртасида қолиб азоб чекмокдаман. Бир куни келинимга идиш-товоқларни йиғиб қўймай ўз вақтида ювиб қўйинг, десам, "ўғлингизга бошқа хотин олиб беринг" деб жа-воб берди. Шундан кейин унга иш буюришни тўхтатдим. Қизларим ва онаси келинимдан қолишмайди. Улар келишганда саломаликдан кейин онаси билан узлуксиз сўзлашиб, кулишиб ўтиришади. Шу пайтда "қанийди қизларим уйларни тозалашса роҳатланардим" деган фикр хаёлимдан ўтади. Уларни олдига бориб буни айтганимда онаси сапчиб, "Қизларингиз меҳмон, дам олишга келишган, безовта қилманг" дейди.
Қизларим эса, бизлар келин сифатида ўз уйимизда хизмат қиламиз, шунга ўхшаш келинингиз ишларни қилаверсин, нимага уни аяйсиз, дейди. Хотиним яна аралашиб,
— "Адангиз келинидан қўрқади шекилли, менга нуқул уни қил буни қил деяверади, ўз вақгида хўп ишлаганман, энди ҳолим йўқ.
— Адаси ундан кўра гузарга чиқиб сомса ва кабоб келтиринг, қизларингиз анча толиқиб қолишибди" дейди.
"Қизларим, — дедим охири, — исқирт жойларни кўрсам, кайфиятим бузилади ва иштаҳам бўғилади. Мана деярли 30 йилдан буён онангизни озодагарчиликка риоя қилишга даъват қиламан. Бироқ бошим оғрияпти ё оёғим оғрияпти, деб ўзини касалликка солади.
Шунда ҳам қизлар ўтираверадилар. Ҳафсалам пир бўлиб, чойхонага чиқиб кетаман.
— Кўриниб турибдики, сенга тишни-тишга қўйиб чидашингдан бошқа иложи йўқ — деди Маҳкам. Биласанки, менинг ҳам учта қизим бор. Улар келишгандз бир оз ўтириб, ҳол-аҳвол сўрашгач, кийимларини ўзгартирадилар. Ҳамжиҳатлик билан эшиклар ва деразаларни артишади, ошхоналарни тозалаб идиш-товоқларни ювишади. Уларга, ахир иккала келинимиз ҳамма ёқни тозалаганлар десам, улар ҳали ёш ва тажрибасиз, ишни кўнгилдагидек қилиша олмайди, дейишади. Палосларни офтобга ёйишади, кўрпа-ёстиқлар ва кўрпачаларни яхшилаб тахлашади. Этик ва кавушларни артишади.
Қизларимга, дам олинглар, десам онаси қўймайди:
— Унақа деманг, улар ёш чарчамайдилар. Ҳозир хизматингизни қилишмаса, қачон қилишади. Ота-онанинг кўнглини олган фарзандларнинг бу дунёси ҳам у дунёси ҳам ободдир. Мен келинларнинг хизматини камситмоқчи эмасман, у ўз йўлига, лекин қизларники ота-онага бошқача туюлади. Уларнинг хизматлари ва пиширган овқатлари ота-онага нисбатан бўлган му-ҳаббат, ҳурматнинг мевасидир. Бу ота-онани ич-ичидан суюнтиради ва қизларига нисбатан меҳрини янада оширади. Узингиз ҳам қизларингизнинг меҳнатсеварлиги, ғамхўрлигидан бошингиз осмонга етиб, миннатдорчилик изҳор қиласиз-қу!
— Жуда акдли, тарбияли аёл экан.
— Нурматжон, энди бундай қилайлик. Қизларим ҳар ойда келишади. Шу пайтда сиз хотинингиз ва қизларингиз билан меҳмон бўлиб келасиз. Ажаб эмаски, улар қизларимдан ибрат олиб иш юритсалар ёмон бўлмас. Нурмат ака рози бўлиб маълум вақтдан сўнг хотини ва қизлари билан дўстиникига келибди. Шу пайтда унинг қизлари сомса, ширмой нон ва мевалар билан келишиб ота-онаси ва меҳмонлар билан самимий равишда кўришдилар. Дарҳол уй ишларини бажаришга киришиб кетдилар. Шу орада меҳмонларнинг ечган оёқ-кийимларини артиб, тартибга солиб қўйдилар. Уларнинг ота-онасига меҳрибонлиги ва тиниб-тинчимай қилган ишларини кўрган Нурмат аканинг қизлари ҳайратланиб ва ҳавас қилиб қаттиқ таъсирландилар. Хотини эса бўзрайиб, энсаси қотиб ўтирди. Озодагарчилик ва меҳрибончиликни дил-диддан севадиган Нурмат ака ўзида йўқ яйраб ва мамнун бўлиб ўтирди.Ҳонадоннинг фаришта қизлари, барака топинглар,минг раҳмат, деб дуо қилди. Мен, — деб сўзини давом эттирди. — У ёз жазирамасида одам сувга қанчалик ташна бўлса озодагарчилик ва меҳрга шунчалик чанқаб юраман. Бу ерда мени чанқоғим босилиб, роҳатландим.
Нурмат ака уйига қайтганида хотини роса ачиб ва жаҳли чиқиб эрига таъна тошларини отди. Қизлари бундан ранжиб, дейишди:
Онажон, жанжал кўтаришнинг ҳеч ҳожати йўқ. Ўз вақтида бизларга озодагарчиликни ўргатмагансиз. Маҳкам аканинг файзли ва саранжом-саришта хонадони бизни ҳавасимизни келтириб ҳайратлантирди. Кўзимиз очидди ва кўп нарсани ўргандик. Келинг, яхшиси йўл қўйган хатоларимиз учун биргаликда отамиздан узр сўрайлик. Айбимизни кечиришингизни илтимос қиламиз. Бугундан бошлаб Маҳкам аканинг уйида кўрган-ларимизни амалга оширамиз.
Қизлар ваъдасининг устидан чиқибдилар. Нурмат ака суюниб Маҳкам аканинг хотини ва қизларини таклиф қилиб зиёфат берибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |