Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet41/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77
Bog'liq
KITOB

Кунимиз шунга қолдими...

Султон Ҳусайн Бойқаро Алишер Навоийни ҳузурига чақириб, Астрободдан кўп шикоятлар келиб турибди, икки-уч киши билан у ерга бориб, тафтиш ўтказиб келсангиз яхши бўларди, деди.


Алишер Навоий бунга рози бўлиб Астрободга келди. У бир неча кун давомида одамлар билан суҳбатлашиб ҳокимнинг ишларини текширди. У Ҳиротга қайтганида Ҳусайн Бойқарога ҳисобот тариқасида бир ва-рақ қоғоз берди. У бу қоғозни очиб қараса, бир гердайган эшакнинг сурати солиниб, унинг думига кўп отлар бойлаб қўйилган эмиш. У бундан таажжубланиб, унинг маъносини ечиб беришни сўради. Бунинг изоҳи шуки, — деди Алишер Навоий, — Астробод ҳокими ақлсиз, сурбет, тепса тебранмас ва фаросатсиз одам экан. У ўзининг барча хусусиятлари билан бамисоли эшакнинг ўзи экан. Шунинг учун аҳоли уни "эшак ҳоким" деб юритишар экан. Шу тоифадаги одамни ҳокимлик мансабига тайинлаб унга ақлидрокли амал-дорлар ва бутун аҳоли бўйсундирилган. Шу боисдан Астрободда эшак думига отлар боғланган, деган ибора тарқалибди. Суратда эшак думига боғланган отларнинг хўрлиги келиб, кунимиз шу эшак ҳокимга қолдими, деб тумшуғларини ерга тираб туришибди.
— Қойил бу суратда оламга тенг маъно ўз аксини топибди, "Эшак ҳоким" дарҳол ишдан бўшатилсин фармон берди Ҳусайн Бойқаро.


Мансабдан тушсангиз ҳам...
Навоий Астрободда ҳоким лавозимида ишлаётга-нида тошкентлик савдогар Хайриддин ака Ҳиротга, сўнг Астрободга келди. У Тошкент ва Ҳирот ўртасида савдо ва адабий алоқаларда воситачилик қилиб, Навоий билан жуда дўстлашган эди. У Навоийни хаёлга чўмган ва кайфияти паст ҳолда учратиб, деди:
— Ҳазрат, сизни чин диддан табриклайман, муборак бўлсин, деб қучоқлашиб кўришаётганда у ҳайратланиб бир оз орқага тисланиб: — Нечук мени табриклайсиз? Ахир мен пойтахтдан узоқлашдим-ку.
— Мен Ҳиротда шунинг гувоҳи бўлдимки, одамлар ғамхўримиздан маҳрум бўлдик, деб куйибпишиб юришибди. Сизни зўр ҳурмат ва миннатдорчилик билан тилга олишиб, тезроқ пойтахтга қайтишингизни орзу қилмоқдалар. Ҳазрат, мансабдан тушсангиз ҳам халқнинг назаридан тушмабсиз. Бундай бебаҳо бахтга камдан-кам мансаб эгалари муваффақ бўладилар.
— Минг раҳмат, азиз дўстим, бу хушхабар менга куч-қувват ва илҳом бахш этади, деб қучоқлашиб кўришди Навоий.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish