Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Болани юз-кўзини очманг, уятсиз



Download 1,06 Mb.
bet49/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77
Bog'liq
KITOB

Болани юз-кўзини очманг, уятсиз

Чарлар маросими қизиб турганда бир аёлнинг кўйлагига овқат тўкилиб, алмаштириш зарурияти туғилди. У хонага кирса истараси иссиқ аёл уч ёшли ўғлини ухлатаётган экан. Бунга аҳамият бермай, кўйлагини ечаётганда ўша аёл: — Қандай беҳаё хотинсиз, ахир ўғлимнинг кўз ўнгида ечиниб баданингизни кўрсатасизми. Ўғлимнинг юз-кўзини очасиз-ку, уятсиз.


— Кечирасиз. Бекордан-бекорга ҳақорат қилманг.
Ўғлингиз ҳали жуда ёш, ақли бу нарсага етмайди — озор чекибди меҳмон аёл.
— Ҳали шунақами, чарлар бўлганлиги учун сийлаб гурибман. Бошқа жойда бўлганда сочингизни юлардим.
Аёл хижолат бўлиб чиқиб кетибди. Хафа бўлганидан, дили озор чекканидан чарлар қандай ўтганлигини билмай қолибди. Уйида воқеани эрига билдирганда, у: — хафа бўлма хотин, менимча сени ўринсиз хафа қилгани учун Худодан жазо келса ажаб эмас, дебди эри.
Дарҳақиқат, бир ойдан кейин бутун шаҳар бўйлаб ўша аёлни тутиб олган эри ётган жойида ўйнаши билан ўлдирилганлиги ҳақида гап тарқалди.


Хасис ва зиқналарнинг пири

Топилдижон исмли бадавлат судхўр ўзи каби хасислик ва зиқналиқда донғи чиққан кимсаларни жалб қилиш мақсадида уларни меҳмон қилиб турарди. Улардан шароб ичасизларми деб сўраганда текин бўлса бас, одамларнинг ҳаром ёки гуноҳ бўлади, деган таъналарини писанд қилмаймиз, деб кулишган. Дастурхонга оч бўридек ташланиб, қоринлари ёрилгунча овқатланганлар. Ичкиликдан каллалари қизиган. Мастлик ростлик дейилганидек ҳаётларига тегишли бор гапни оқизмай-томизмай баён этганлар.


Биродарлар, — деди хасислардан бири, — бизнинг касбимиз ниҳоятда машаққатли ҳисобланиб темирдек ирода ва ўта сабр-қаноатли бўлишликни тақозо этади. Хасислик касбининг соҳибида андиша, тортиниш, раҳм-шафқат деганлари пуч, хомхаёл. Бизларнинг қалбимиз-да ҳамиша юлғучилик, очкўзлик, пасткашлик, безрайиб туриш ҳукм суриб, мақсадимиз бойлик орттиришдир. Бунга эришмоқ учун доимо харажатлардан қочамиз. Кимки бизларни харажатга чорласа ўша хасис ва зиқналар-нинг ашаддий душманидир. Фавқулодда харажат қилиш тўғри келса, юракларимиз ёнади ва дахлдор кишиларни ғажиб ташлашгача борамиз. Эсҳушимни таниганимдан то бир чақа пулни харажат қилган эмасман. Тирикчилигим бозорда, тўй ва бошқа маросимларгаҳам доимо бир нарсага эга бўлиш дардида бораман. Бозорда қоровуллик. супуриш-сидириш, ҳаммоллик, даллоллик, чой ёки сув ташиш, қозонга ўт ёқиш ва бошқа турли-туман ишлар билан шуғулланаман. Қассоблардан олинган суяк ва гўштнинг қолдиқларини уйга келтираман. Бу ерда улар катта қозонда куни билан милтиллаб қайнайди. Хотиним ва болалар хоҳдаган пайтларда овқатланадилар. Новвойхоналардан куйганроқ нонларни ва қотган бурдаларини олиб келаман. Бозорда ўтмай қолган қовун, тарвуз ва бошқа деҳқончилик маҳсулотларидан бемалол фойдаланамиз.
Бойваччаларнинг эски кийим-бошларини киямиз. Ёғингарчилик вақтларда челакка сувни тўлдириб, дўкондорларнинг оёқ кийимларини тозалайман. Улар менга ортиб қолган овқатлар ва эски кийим-бошларини берадилар.
Кўриб турибсизларки, бир чақа ҳам сарфламай оиламни боқиб ва кийинтириб турибман. Шу равишда топган пулларимни йиғиб анча бой бўлиб қолдим. Улар менинг кўз қорачиғим ва таянчимдир. Шу боис кечқурун уйга келиб бойлигимни санаганимда шундай роҳатланаманки. таърифлашга ожизман. Шундан кейин мириқиб ухлайман ва тетиклашиб кетаман. Жондан азиз бойлигимни харажат қилиш жиноят қилиш билан баробар.
Эй нодон — деди иккинчи хасис! — Ўзингни моҳирхасис деб кўрсатмоқчимисан? Сен бир умр харажатқилмай хасислик асосларига озиқ-овқат ва кийим-бош-
ларни уйингга ташиганинг яхши, — дебди шериги. Уларни пуллаганингда бойлигингга бойлик қўшиларди. Масалан, мен уй-рўзғор харажатларидан холи бўлиш учун
уйланиш ва фарзандлардан воз кечдим. Бунинг ҳисобига бойлигим ошиб бораверди. Харажатга йўл бермай бойлик орттириш завқи бошқача. Мен пул жамгариш
йўлида ўзимни сувга ҳам, ўтга ҳам урдим. Ҳатто, юзимгасоқол ёпиштириб гадойчилик қилдим. Тўйлар ва чойхоналарда рақсга тушдим. Бойваччаларга ёлланиб, уларнинг душманлари устидан турли туҳматлар уюштирдим.
Қозилар ҳузурида нотўғри гувоҳлик бердим. Қўлимга пул тушса бас, деб ўйладим. Шаҳримизда бир бойваччабор. У пулни қаёққа қўйишни билмай одамларни хўрлай-ди, оёқости қилади. Бизга ўхшаган хасис ва гадойларни меҳмон қилиб туради. Бу ерга бир маротаба келган одамнинг иккинчи бор келиши амри маҳол. Овқатнинг текинлигига қарамай гадойлар ҳам келмай қўяди. Аммо, мен унинг камситишларига чидайман. Қайси кун бир лаган паловни ўз қўли билан ошота беради. Бўлди, дейишингга қарамай ошотишни тўхтатмайди. Оғзингизни очмасангиз, йириб ошни тиқаберади. Бунга кўнмасангиз уради. Оғир аҳволингизни кўриб хоҳолаб кулади ва роҳатланади. Ўрнингиздан туролмасангиз хизматкорларига буюриб ҳовуздаги сувга улоқтиради. Эгарсиз эшакка тескари миндириб чоптиради. Йиқилсангиз ҳам, йиқилмасангиз ҳам маза қилиб кула беради. Бундан ташқари, ошиқ ўйнашга мажбур этиб, ютганда шарт бўйича менга опичиб, тушишни ўйламайди. Омадим келиб бир маротаба ютганимда опичасанми ёки эвазига пул оласанми, деганда пул сўрадим. Юқорида кўрсатилган хизматларим учун кунига бир танга бериб туради. Кунларнинг ўтиши билан унинг аҳмоқона қилиқларига ўрганиб, мослашиб кетдим. Хўрланишга хўрландим, лекин узлуксиз қўлимга пул тушиб туриши мени мафтун этди. Пировардида унинг энг итоатли хизматкори бўлиб, даромадим ёмон бўлмади.
Мен ҳам сизларга ўхшаб бойлик тўплаш дардида кўп ҳийла-найранглар ишлатдим қўшилди учинчи шерик. — Аммо, мен хасислар хотин ва фарзандларга эга бўлмаслиги керак, деган фикрга қаршиман. Шуни ҳисобга олиш керакки, биз бола-чақа орттирмай дунёдан ёлғиз ўтиб кетсак, сулоламиз йўқолади-ку. Бунга йўл қўймаслик керак. Менинг иккита хотиним ва ўнта фарзандлар бор. Уйланганимда ва фарзандимни ёшлигида озгина харажатга тушдим. Бундан анча вақтгача эзилиб юрдим. Бироқ улар вояга етганларидан кейин Ўша харажатларни юз баробар қайтариб олмоқдаман. Барча оила аъзоларимни ишлатиб топган-тутганларини шилиб турибман. Хотиним ва фарзандларимни тўй ва бошқа маросимларда, қўйингки қай ерда қоринни тўиғазишнинг иложи топилса ўша ерда ҳозир бўлишга Ўргатганман. Улар очкўзлик ва юлғичликда устаси фарангдир. Ўзим савдо билан шуғулланиб бойлигимни кўпайтирмоқдаман. Мен бировларнинг ҳаққини ейиш гуноҳ бўлади, деган бемаъни гапларни тан олмайман. Биринчи навбатда тарозидан уриш ва ҳисобни адаштиришдан анча фойда оламан. Харидорларга молнинг яхшисини кўрсатиб, сифати пастини ўраб бераман. Газламаларни ўлчашда ҳам кўзбўямачилик қиламан. Полиз ва сабзавот маҳсулотларини нам ерга кўяман, шунда уларнинг оғирлиги ошади. Сигирнинг сутига сув кўшиб сотамиз. Уғлим ва қизим ўликни ювиш кас-бини эгаллаб вафот этганларнинг кийим-бошлари ва топган пулларини қўлимга топширадилар.
Хасисликни туғиб ўстирган ота-онамга ҳам кўлладим. Маълумки, ота-онадан улуғи йўқ, буни яхши англайман. Аммо, хасислигим ғолиб келиб улардан ҳам бирор нарса ундиргим келаберади. Отамни авраб пулининг ҳаммасини қўлга киритишга эришдим. Кийим-бошларини ҳам олиб бир кўйлак ва лозим билан қолдирдим. Онамга тоғамнинг берган ёрдам пулларини ҳам турли баҳоналар билан олдим. Ота-онам дардга чалинганда янги ёпилган нон егиси келибди. Буни эшитиб уларнинг кўзига кўринмадим. Уйга қайтсам улар вафот этишибди. Гапнинг ростини айтсам уларнинг ўлганлари учун эмас, дафн этиш ва кейинги маросимларга сарфланадиган харажатларни ўйлаб бамисоли ўтиндек ёндим. Харажатдан қочиш мақсадида ўзимни касалликка солиб беҳуш ётдим. Маҳалла оқсоқоллари қўни-қўшниларидан ёрдам пули уюштириб ота-онамни дафн этдилар. Эртасига ўрнимдан туриб ҳеч нарса бўлмагандек фотиҳага келувчиларни кутиб ола бердим.
— Энди мени эшитинглар, — деди тўртинчи хасис: — ораларингизда ёши улуғ, тажрибаси каттаман. Гапингиздан англадимки, хасисларнинг пири мен эканман. Бойлик тўплаш учун кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ишлар қилдим. Фарзандларимни ёшлигадаёқ сотиб, катта фойда олдим. Хотиним анча келишган ва чиройли бўлганлиги учун бойваччаларнинг диққатини жалб этди. Мен бу қулай фурсатни қўлдан бермай қўшмачилик билан шуғулланиб кўп даромад олдим. Аммо кунларнинг бирида фожиа рўй берди. Иккитабойвачча хотинимни талашиб, бўғиб ўлдиришди. Улар бехосдан қилган жиноятидан қўрқиб титраётганликларини кўрдим. Уларга, хотиржам бўлинглар, ўн минг танга берсангиз бас, жиноятнинг ҳидини чиқармай-ман, дедим. БоЙваччалар рози бўлишгач хотинимнинг мурдасини шипга осиб қўйишларини буюрдим. Эртасига хотиним ўзини ўзи осиб қўйганлиги ҳақида гап тарқатдим. Маҳалла оқсоқоллари тасдиқлашди. Хотиимни дафн этиш ва маросимлар харажатини бойваччалар зиммасига юкладим. Шундай қилиб, бахтим чопиб кўзни қамаштирадиган ва ҳайратга соладиган ката бойлик эгаси бўлдим.
Бошимдан ўтган иккинчи воқеани эшитинг. Оғир дардга чалиниб табибга бордим. У деди: Касалингиз анча оғирлашибди. Мана бу дорини ичсангиз тузаласиз. Нархи 100 танга туради. Буни эшитиб биров бошимга гурзи билан ургандек бўлди. Аъзои баданимни титроқ босиб кетди. Ахир, ўзингиз ўйланг, умрида бир тийин сарфламаган одам 100 тангага дори оладими? Табибдан, кафан неча пул туради деганимда, бир тангага сотиб олинади, деди.
Эй табиб, — дедим, — кафаннинг арзонлиги жуда ёқди, 100 танга қаёқда-ю, бир танга қаёқда, буни ер билан осмончалик фарқи бор. 100 тангани харажат қил-ганимдан кўра арзон кафанни олиб ўлганим минг маротаба яхши-ку!
Бойваччалар эсимга тушди. Улар олдига бориб воқеани айтганимда икки кафанлик матони олиб беришди. Мато сотиб пулни чўнтакка солдим. Мен ҳеч қачон харажат қилмаслик ҳақида қасам ичганман. Улсам, ўз кийимимда, кафансиз дафн этинглар. Ҳатто гўрковга ҳам пул бермасликнинг чорасини кўрганман. Эски қабристондаги ташландиқ лаҳадни кавлаб, тозалаб қўиганман.
Хасислар пирнинг сўзларини эшитиб, офаринлар, дейишибди. Қани фотиҳа беринг, бизга ҳам йўлинги-ни берсин.
Ҳамроҳлар қайғуалам билан уни оғир аҳволда қабристонга келтирдилар. Ўзи тайёрлаб қўйган гўрга яқинлашганида пир безовта бўлди. Қарашса, беш-олти танга сочилиб ётибди. Пир лаҳадга бойлигимни яширганман, ўғирланганга ўхшайди деди. Шундай қаттиқ қич-қирдики, овози етти маҳаллага эшитилди. Бойлигим, бойлигим деган сўзларни такрорлайверди. Охирида чала сўйилган қўйга ўхшаб типирчилаб, жони узилди. Пирнинг сафдошлари орасида кафанни сотиб олиш ва гўрковга ҳақ тўлашни зиммасига оладиган мард топилмади.
Юқорида тилга олинган ўша судхўр Топилдижон пирнинг ўлимидан хабар топиб хасис ва зиқналарнинг қатнашувида мотам маросимларини ўз ҳисобидан ўтказди. Бу билан у хасис ва зиқналарнинг янада қаттиқроқ ишончини қозонди. Судхўр кунларнинг бирида Тўқмоқ исмли хасисни чақирди ва от совға қилиб бойлигингни кўпайтириб берайми, — деди.
— Қандай қилиб кўпайтирасан?
— Биласанки мен пулларимни одамларга бериб суд-хўрлик билан шуғулланаман. Бунинг орқасидан жуда бойиб кетдим. Эндиликда иккаламиз дўст бўлиб қол-дик. Шунинг учун сенга ёрдамим тегсин. Бойлигингни менга берсанг икки баробар кўпаяди. Хасис дарҳол розилик биддирди ва севиниб бойлигини унга топ-ширди. Ҳақиқатан ҳам Тўқмоқнинг бойлигига бойлик қўшилиб ўзида йўқ хурсанд бўлди. Унинг ҳамкасблари — хасислар унга ўзи нима гап, кундан-кунга яшнаб кетяпсан, дейишди.
— Эй биродарлар бойлигимнинг ҳаммасини судхўр дўстимиз Топилдижонга фоиз эвазига бериб катта даромадга эга бўлдим овоза тарқатди Тўқмоқ, — Сизлар ҳам унга бойликларингизни берсангиз. Менга ўхшаб бойиб кетасизлар. Биласизларки, судхўр анча вақтлардан буён бизларни меҳмон қилиб ва меҳрибонлик қилиб келмоқда. Унинг жуда сахий, ҳалол ва адолатли одамлигини биламиз. Ҳатто пиримизнинг маросимларини ҳам ўз ҳисобидан ўтказди.
Бундай мақгов сўзларни айрим хасислар қўлладилар.
Шундан кейин хасислар ҳовлиқишиб бойликларини судхўр Топилдижонга топширишди.
Шу тариқа у шаҳардаги судхўрларнинг катта ҳажмдаги бойликларини қўлга киритди. У худди мана шу мақсадга эришиш учун судхўрларни меҳмон қилиб ишончини қозонган экан. Хасислар бир ҳафтадан кейин судхўрнинг уйига келсалар, қочиб кетганлиги маълум бўлди. Улар бирданига додлашиб ва қўлга тушган нарсаларни отишиб ўзларини тутолмадилар. Ўртада турган хасис Тўқмоқ балога қолди. Шовқин-сурон шаҳар бўйлаб тарқади. Судхўрлар ичида бойлигидан айрил-ганлигига чидай олмай ўзини-ўзи ўлдирганлар бўлди. Оёқ-қўли ишламай қолганлар ҳам бор эди. Хуллас, қайғу-аламдан юрак-бағри ёнган хасислар бирин-кетин вафот этдилар. Судхўр Топиддижон эса катта бойликни қўлга киритиб, дом-дараксиз йўқолди.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish