Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet51/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
KITOB

Қобилиятсиз эр

Жуда ночор оилада туғилиб, яшаган Бўстонгул исмли аёл ўзининг феъл-атвори, юриш-туриши билан бошқа аёллардан ажралиб турган. Унинг овози йўғонроқ бўлиб, узоқ жойгача эшитилган. У табиатан жанжалкаш бўлиб, арзимаган баҳона топилиши билан ўша заҳоти ҳаммаёқни алгов-далғов қилган. Унинг онги ўзини кўрсатиш, мақгаш туйғулари билан суғорилган эди. Бўстонгул катта кетиб, ҳеч кимни менсимай оғзига келганини тортинмай сўзлаган. У менинг зоти-зурриётим бой ва сахий бўлган деб, — эри Отахўжанинг топган-тутганларини меъёридан ортиқча сарфлаб, ис-рофгарчиликка берилди. Рўзғор ишларида, — деди Отахўжа, — саранжом-саришта бўлишнинг фойдаси катта. Шундагина дастурхонимизга барака ва файз киради. Салгина касал бўлсанг, дарров табибга чопасан. Ўзингни кўрсатмаган табиб ва ичмаган доринг қолмади, қанчадан-қанча маблағлар беҳуда сарфланди. Аммо, уларнинг фойдаси кўринмади. Шунга қарамай, эртаю кеч дардинг дори ичишда бўлиб қолди. Кийимни бир-икки киясанда улоктирасан. Керагидан ортиқ тайёрланган овқат ачиб-сасиб ётади.


— Биламан, қилган ишларим сизга ёқмайди — ўжарлик қилди аёл, — Аслида "зоти зурриёти паст" авлоддан уйланишингиз керак эди. Адашиб сизга текканман. Майли, бўлар иш бўлди. Барибир менинг қадримга етмайсиз. Ўлганимдан кейин кўзингиз очилади, лекин кеч бўлади. Шу кунларда ичим ёняпти. Дастлабки йилларда келинларни жиловлаб олган эдим. Аммо, ҳозир-да улар ўзаро келишиб, кучайдилар. Айниқса, келинларни мақташингиз, уларни таттайтириб қўйди. Менга вафосизлик қилиб, уларнинг ёнини олдингиз. Мени уришқоқ дейсиз, йўқ ундай эмас, фақат ҳақиқатгўй-
ман. Мен сизгаўхшаб ичимдагини топ, деган писмиқ одам эмасман. Ўчакишганни қўймайман. Қаттиқ ва куйиб-пишиб, қарғаб ва дўқ қилиб гапирмасам юрагим сиқилади, дилим яллиғланади.
— Хотин, сенга ўхшаб жанжаллашишга тобим йўқ. Бордию, фавқулодда ким биландир тўқнашишга тўғри келса, дилим ёзилмайди — юрак бағрим зардобга тўлади.
— Тўғри, сизда бундай қобилият йўқ. Ҳатто, эркакка ўхшаб сўкиш, бақириш, зарда қилишни билмайсиз. Натижада келинлар ҳаддидан ошиб, ўғилларимизнинг кўнгилларини биздан совитдилар. Бу ўғилларимизнинг хотинларини асалим, азизим, деб эркалашидан маълум. Зудлик билан ҳаракат қилмасак ўғиллардан айрилиб қолишимиз аниқ.
— Кўп ташвишланма, ўғилларимиз ақллиҳушли. Ҳеч қачон биздан юз ўгирмайдилар.
— Бекор айтибсиз. Келинларнинг уларнинг бошини айлантиргани аниқ. Мақсадим, ота сифатида келинлар овозини ўчириб, уларни жиловланг. Бақиринг, сўкинг, дўқ қилинг... ишқилиб, кимлигингизни кўрсатинг. Уялиш ва андишага ўрин йўқ.
— Айтдим-ку сенга, бақириш-чақиришга ҳолим йўқ.
— Оғир юкни кўтарасиз, кетмонни чопасиз, малол келмайди.
Оддий тил билан қилинадиган иш шунчалик оғирми?
— Жанжалнинг юки ундан оғир.
— Жанжал қилишни осон эмаслигини билар экансиз-ку! У ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Қирқ йилдан буён бу юкни елкада кўтарган хотиннинг қадрига етинг бўлмаса. Яхши биламан, сиз мен айтганларни қилмайсиз.
"Қош қўяман деб кўз чиқариб қўйишингиз" аниқ. Маслаҳат шуки сиз мана бир неча ўн йиллар мобайнида жанжалларимни кўргансиз. Буларни қандай кўрган бўлсангиз шундай ижро қиласиз, холос. Буни амалга ошириш учун даставвал машқ қилиб тайёргарлик кўриш керак.
— Уриниб кўрсаммикан?
— Яшанг, энди ўзингизга келдингиз?
— Сен жанжал бошлаганиигда кўзларинг олайиб кетади. Икки қўлингни белингга тираб, уйдан ниманидир қидирган бўласан. Сўнг тутоқиб келинларга, нима учун челак ёки сочиқ ўз жойида эмас, — деб бақирасан:
...Сенлар мени жиғимга тегиш учун жўрттага шундай қилгансанлар. Биламан, тилларинг бошқа, дилларинг бошқа. Шуни икки қулоғингиз билан эшитинг-ларки мени ҳеч ким оёқости қила олмайди. Кейинги вақтларда мени назар-писанд қилмай қўйдиларинг. Кеча менга овқатни косада эмас товоқда олиб келдинглар, нима коса мендан ҳам азиз бўлдими. Сен, катта келин! Онанг келса тўрга ўтқазасан. Нонни олдин менинг олдимга ушатмадинг, ахир ёшим онангга нисбатан катта-ку! Менга келтирган овқатинг онангникига нисбатан суюқ бўлади. Нима, бу билан мени камситмоқчи бўлдингми?
— Қалай адашмадимми, хотин, сенга ўхшадимми?
— Дадаси, ҳайратландим, сўзларимни ёдлабсиз. Бироқ кўп қарғишларимни унутибсиз. Фақат менга ўхшаб супурги ва челакни эмас, кетмонни баҳона қилинг.
— Хўп, ҳисобга оламан, — кулди эр.
Бўстонгул опа эридан беҳад хурсанд. Келинларини жиловлаш ва "оғизларига қулф солиш"га ишончи комил. У эрига, уйнинг деразасидан мўралаб тураман, ҳовлига чиқсам мендан кўришади, қани ишга киришинг, деди.
Отахўжа ҳовлида асабий ҳолда юраркан бехос гандираклаб кетди. Нарироқда манти учун пиёз тўғраб ўтирган келинлари қайнотамизнинг тоби қочди, дейишиб, қўлларидаги пичоқни ерга қўйишни унутиб у томонига чопишди. Отахўжанинг пичоққа кўзи тушиб, қўрққанча уй ичига қочди. Келинлар эшикни итаришиб очишолмади. Пичоқ сопи билан эшикни тақиллатишди. Қайнота жавоб бермади. Бир оздан кейин чиқиб Бўстонгулни излади. У уйининг кўча томондаги деразадан ошиб, дарахтни орқасига беркинган экан.
— Вой хотин, бир ўлимдан қолдим, келинлар пичоқ билан қувдилар, чаққонлик қилиб қутулдим, — деди хотини келгач.
— Кўрдим. Эшикни қаттиқ бекитдингизми? Бостириб киришса, биринчи галда мендан ўч олишади.
— Катта келиннинг отаси бир одамни қўй сингари сўйганлигини эшитган эдим. Қонида борда!
— Билар экансиз, нима учун олдин менга айтмагансиз. Биламан, жўрттага бекитгансиз. Агар хабардор бўлганимда жим юрган бўлардим. Нуқул ўлдириш ҳақида гапираверманг, юрагим ўйнаб оёқ-қўлим титраяпти. Эшикни ўғилларимиз келгунча очмаймиз.
Эри-хотин уйнинг ичида бекиниб ўтиришди. Келинлар ошхонада ишларини битирганларидан кейин лиикни тақиллатишиб манти пишганлигини маълум қилишибди.
— Бугунги воқеани ўғилларингизга билдирманг тайинлади хотин, — улар хотинларини уришса, жанжал кўтарилиб пичоқбозлик бўлиб кетмасин. Вой, худойим-ей! Бизни паноҳингда асрагин, келинлар инсофга кирсинлар. Эрим жуда қўрқоқ ва ваҳимачи, "чумчуқ пир этса. ичи шир" кетадиган одам. Бирор кўнгилсиз ҳодиса рўй берса тўқнашишдан қўрқиб ва орқамга ўтиб мени рўпара қилади. Уни дарров келинларим тарафига ўтишига ишончим комил. Шунда сенинг ожиз банданг мен яккаланиб бекорданбекорга нобуд бўлади.
— Ҳой хотин! Нималар деб алжираяпсан. Сенинг ўзинг шундай ўта қўрқоқсанки, қоронғи тушиши билан ваҳимага тушиб ҳовлига чиқмайсан-ку. Мени келинларга қарши ўзинг отлантирдинг, энди... жаҳли чиқди эрнинг.
— Эркак бўлмай шўрингиз қурсин, биров нима деса оқибатини ўйламай қилаверасизми.
— Мени айблашга ўтдингми! Ундай бўлса эшикни очаман, ўлиб сендан қутуламан.
— Асло бундай қилманг, келинларнинг нияти ёмон. Ўғиллар келганларида эр-хотин ўзларига келиб ҳеч
нарса бўлмагандек ҳовлига чиқдилар. Ўғиллари уларнинг ранглари ўчганлиги, кайфиятлари пастлигини кўриб, сабабини сўрашганда бир оз тобимиз қочди, шекилли, деб жавоб беришди.
Бўстонгул келинларга нисбатан яхши муомалада бўлишдан бошқа иложи йўқлигини англабди. Келинларни ўзларининг оналаридек кўриб, ҳурмати ва иззатини ўрнига қўйишди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish