Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet47/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77
Bog'liq
KITOB

Она мерос

Чучмўмахон маҳалла аҳли орасида ўта андишали ва ҳалол аёл сифатида ҳурмат билан тилга олинар экан.— Хотин-қизларнинг ор-номуси косадаги сувга ўхшайди, — деди у бир тўйда, — тўкилгандан кейин қайта ўз Ўрнига солиб бўлмайди. Улар ҳар қандай шароитда, Ҳатто бошига қилич келган тақцирда ҳам ўз иффатини сакдаши шарт. Акс ҳолда у бадном бўлиб, бу дунёси хам, у дунёси ҳам куяди. Агар қўлимдан келса, ярамас аёлларнинг барини йўқ қилиб юборар эдим. Ҳаммангиз менинг Йўлимдан юришингларни сўрайман. Биласиз, тўйларга борганимда уйни ичкарисигача паранжига кираман, дарҳол деразаларнинг пардаларини тутдираман. Қаерга борсам ўзимнинг пиёлам ва қошиғимдан фойдаланаман. Чунки, бегона жойларда пиёла ва қошиқларга эркакларнинг лаби тегади. Бундан жирка-наман, эркак киши ёпган нонни емайман. Бозорга борганимда эркакларнинг кўзи тушмасин, деб қўлимни докага ўралган ҳолда узатиб харид қиламан. Бир куни дока ўрашни унутиб, қовун сотиб олаётганимда бир йигитнинг қўлимга тикилаётганини сездиму бирданига ғалати бўлиб кетдим. Дарҳол уйимга бориб қўлимни ўн маротаба ювиб тинчландим. Кўчада юрганимда эр-какларнинг кўзи ўткирлигини назарда тутиб иккита чачвонни устма-уст ёпинаман. Аёллар жўшқин ва таъсирчан сўзларни қунт билан тинглашиб, Чучмўмахонни нозик табиатлиги ва покизалигига тан беришиб, уни осмону фалакдан тушган фаришта, дейишди. Унинг шуҳрати бутун шаҳарга тар-қалиб чойхоналарда ва тўйхоналарда тилга олинди. Эркаклар ўз хотинларини ундан ибрат олишликка чақирди, ҳатто унинг қизи бўлса келин қилардим, деювчилар топилди. Аммо, вақти келиб, бир сабаб билан Чучмўмахоннинг ҳаёти остин-устун бўлиб кетди, одамлар қалбини тўлқинлантириб, ларзага содди. Бир куни Чучмўмахоннинг уйидан шовқин суронни эшитган қўшнилар чиқишса Чучмўмахон эрига, кимлигингизни халойиқ билиб қўйсин, сиз шилта ва бузуқсиз, деб бошига муштлаётган экан. Эри гапирмоқчи бўлса, оғзига сочиқ тиқармиш. Қўшнилар нима содир бўлганлигини тушунмай тинчлантиришга кўп ҳаракат қилсалар ҳам фойда бермади.У эрининг ёқасидан ушлаб, шовқин-сурон билан кўчага чиқиб қозихона томон юрди. Унинг паранжисиз, оёқяланг кетаётганлигини кўрган одамлар ниҳоятда ҳайратланиб, тўда-тўда бўлиб унга эргашдилар. Айрим қони қайнаган кишилар Чучмўмахоннинг ёнини олиб эрини уришмоқчи бўлишди. Қози ва унинг ёрдамчилари бундай ваҳимали ҳодисани биринчи маротаба кўрганликлари учун чўчишиб миршабларни чақиртирди. Қозихонанинг ичи ва атрофи одамга лиқ тўлди. Уларнинг орасида аёллар ҳам кўп эди


— Қози ака, менинг кимлигимни халойиқ яхши билади. Улар менинг ҳурматим юзасидан келишган. Агар, ҳозир уларга эримни оломон қилинглар, десам бас, бирпасда ўдциришади. Бироқ, мен адолат юзасидан масалани шариат асосида ҳал қилиниши тарафдориман. Ўзим ҳақимда икки оғиз сўз аитишга рухсат беринг. Мен, уйим-жойим, деган хотинман, кечасию кундузи тинимсиз ишлайман. Доим эримнинг хизматидаман. Эрим мени олгандан кейин анча бойиб кетди. Аммо, у худога шукр қилиш ўрнига мени назар-пи-санд қилмай, хотинбозликка берилиб, кофир бўлди. У бугун кечаси ўйнашиникида тунаб, уйга келди. Бу виждонсизлиқдан бошқа нарса эмас. Унга ҳозир шундай қаттиқ жазо беринпси, бошқа эркакларга ҳам ўрнак бўлсин
Қози уни тинчлантирди: Эрингизни тергов қилиб, уч кундан кейин ишини муҳокама қилиб, ҳукм чиқарамиз.
Белгиланган куни қозихонага кўп одамлар йиғилди. Қози Чучмўмахондан сўради:
— Эрингизнинг ўйнашини кўрганмисиз, исми нима ва қаерда яшайди?
— Кундошимни кўрган эмасман, башараси қурсин, яхшиси эримнинг ўзидан сўранг. Кечаси уйга келмаганлигининг ўзи бузуқлигини исботлайди.
Қози Пайшанбаназир акани саволга тутди:
— Кечаси қаерда эдингиз?
— Кечга яқин от-арава билан ишдан қайтаётганимда йўлда масжиднинг имоми бир мусофир кишиии жума намозини ўқиётганида вафот этганлигини гапириб, унинг мурдасини турар жоии қишлоққа олиб боришни сўради. У менга икки кишини ёрдамга бирик-тирди. Биз уч киши ярим кечада қишлоққа бориб, бир оз фурсатдан кейин ортга қайтиб, эрта тонгда шаҳарга келдик. Бор гап шу. Сизга шуни маълум қиламанки, хотинимнинг сўзлари ёлғон. Уйда иш қилиш ўрнига Ўзини касалга солади ва пардоз билан овора бўлади. Ҳафтада бир-икки маротаба баҳона топиб кўчага кетади. Келгандан кейин роса ухлайди ва овқат тайёрлашни талаб қилади. Қарасам, аҳволим оғирлашиб тирикчилик ва уй-рўзғор ишларини қилишга кучим етмай қолди. Шу боисдан хотинимни беҳудага кўчага чиқишини тақиқладим. Шундан кейин у менга тухмаат қилди.— Бу ифлос, айёрлик қилаяпти, унга ишонманг. Шунда халойиқ орасидан Чучмўмахонимнинг ўта ҳалоллигиваэринижазолашҳақидаовозларэшитил-ди. — Сабр қилинглар, билар-билмас гапираверманглар — уларни тинчлантирди қози:
— Халойиқ! Менимча қози ака эримдан пора олганки унинг тарафини олмоқчи, мен ёлғиз эмасман,
халқ таянчимдир.
— Тўғри, биз Чучмўмахоннинг сўзларини қувватлаймиз, деган овозалар эшитилди.
Қози гувоҳларга сўз берганда масжид имоми, Пайшанбаназир акага ҳамроҳ бўлган кишилар ва ўлган одамнинг ўғиллари унинг сўзларини тўла тасдиқладилар. Шундан кейин сўзга Чучмўмахоннинг бир девор қўшниси чиқиб деди:
— Мен дарахт устида олма тераётган эдим, бехосдан кўзим қўшнимникида паранжили одамга тушди. Бир вақг қарасам паранжининг ичидан бир барзанги йигит чиқиб Чучмўмахон билан эри-хотиндек кўришди. Уларни иккаласи қўл ушлашиб уй ичига кириб кетишди. Ҳайратланганимдан дарахтдан йиқилишимга сал қолди. Шундай кейин девордан кичкина тешик очиб, икки-уч ой давомида кузатиб бордим. Шу вакт ичида кўп маротаба йигитлар паранжида келиб паранжида чиқиб кетадилар. Уларни яхши танийман. Шундай қилиб Чучмўмахоннинг эри эмас, унинг ўзи учига чиққан бузуқ. Мен эрини ешлигидан биламан, у ниҳоятда меҳнаткаш ва соф одам, лекин пешонаси шўр экан, шу хотиннинг панжасига тушиб қолди.
— Қўшним менга туҳмат қилаяпти, — тутоқци аёл.
— Туҳмат экан, — унга бақирди қози. — Биз қўшнингиз айтган йигитларни, яъни ўйнашларингизни сўроқ қилдик. Улар сиз билан бўлган алоқаларини батафсил баён этдилар. Уйингизда шароб бекитадиган жойингизни маълум қилдилар. Ҳозир улар билан юзлаштирамиз, юзма-юз қиламиз.
Чучмўмахон ўзгариб оёқ-қўллари титради. У зиндондагилар билан учраштирмасликни сўраб, айбини бўйнига олди: — Бутун умрим бўии хавотирда яшаб, ич-ичимдан қўп азоб чекдим. Сиримни фош этмаслик учун ўзимни ўта ҳалол ва пок қўрсатишга бор кучим билая ҳаракат қилдим. Аёлларнивх соддалигидан фойдаланиб, усталик билан иш юритиб, уларнинг кўзига фаришта бўлиб кўриндим.
Оилада бир фарзанд эдим. Онам 8 ёшимдан бошлаб ўзи билан кўчага олиб чиқадиган бўдди. Чунки, отам уни ёлғиз чиқаришга йўл қўймас эди. Онам эса мени қариндошлариникида ёки танишлариникида қолдириб, 3—4 соатдан кейин олиб уйга келарди. Мана, қизингизни ўйнатиб кеддим, чарчаганимдан оёқларимда жон қолмади, деб ухлашга ётарди. Отам у тургунча овқат тайёрлаб қўярди. Балоғатга етганимда онамнинг мижозлари мени бадном қидди, лекин онам буни билмади. Кейинроқ пайқаган бўлса-да, ноиложлиқдан дами ичидан чиқмади. Онамни кўчага чиқиш хумори тутган-да ҳеч қандай куч ушлаб тура олмас эди. Аввало, у уй-рўзғор ишларини қилмай уруш учун баҳона ахтарарди ва отамга қитмирлик қилиб жаҳлини чиқарарди. Отам бечоранинг асаби бузилиб ҳўмрайганда онам, менга кўзингизни олайтирманг, урмокчимисиз, мана уринг, деб рўпарасида тик туриб оларди. Отам овозини чикармай ўтираверарди. Шунда онам, кўчага чиқаман десам, уйингни тозала, кирларни ювгин деяберасиз, нима ота-онам мени сизга қул қилиб сотганми, одамларга ўхшаб ўзимча кўчага чиқа олмайман, бу қанақаси. Отам бу сўзлардан бўшашиб кетарди. Сўнг онам отилиб кўчага чиқар, шундай тез юрардики, етолмай қолардим. Кейинги вақтларда онам отамнинг тилини шу даражада Қисиб қўйдики, ҳайратда қолдим. Онам отамга, таъқибингиз азобини чекканимдан ўлганим яхши, деб ўзига пичоқни урмоқчи бўлганда, отам қўлидан тортиб олди. Бу ишни онам отамни қўрқитиш мақсадида жўрттага Қилган эди.
Шундан кейин отам онамга "яхши бўлсанг ошингни, ёмон бўлсанг бошингни ерсан" деб хоҳлаган пайт да кўчага чиқишига рухсат берди. Кўп ўтмай онам мохов касалига учради. Миршаблар мажбурий равишда борса-келмас жойга жўнатди. Кўп ўтмай отам вафот этиб, уйда бир ўзим қолдим. Ишларим жуда юришиб кўп мижозлар ва ҳамкасблар орттирдим. Ҳийла-найранг билан мана бу кишига хотин бўлдим. Лекин хуморим тутганда онамга ўхшаб жиғибийрон бўлиб хаёлим кўчага чиқишда бўларди. Онам қилганидек мени ишимга тўсқинлик қилаётган эримнинг тилини қисиб қўймоқчиэдим,бироқуддалайолмадим. Воқеанинг моҳиятига тушунган халойиқ қаҳр-ғазаб ва шовқин-сурон билан Чучмўмахонни тошбўрон қилиб ўлдиришди. Қози халойиққа юзланди: Бугунги воқеадан аёнки, бузуқчилик ошкора бўлмай қолмайди. Чучмўмахон ўзини қанчалик ҳалол ва покиза кўрсатмасин барибир унинг ниқоби йиртидди. У шу даражада зўр фирибгар ва найрангбоз эканки, бутун шаҳар аҳлини ўзига ром қилди. Чучмўмахон айрим одамларнинг соддалигидан фойдаланиб баъзи аёлларни йўлдан уришга муваффақ бўлган. Мен ўз тажрибамда ўзини ўта ҳалол ва пок қилиб кўз-кўз қилувчи кишиларни бошқа соҳаларда ҳам кўрганман. Бегим исмли баққол дўконда гуруч, мош, буғдой, сабзи, олма ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилган. У харидорга, тарозига қаранг, тағин менга ҳаққингиз кетмасин, акс ҳолда охиратим куяди, деяберган. Ўша харидор эртасига кел-ганда, яхшиям келдингиз, кеча гуручни халтангизга солаётганимда 4—5 та донаси ерга тўкилган экан, шуни олиб кетинг деган экан. Харидор ўзини ноқулай сезиб, қўйинг, унақа деманг, уят бўлади, ахир 4—5 дона гуруч тўкилса-тўкилибдида, — йўқ, олаверинг, мени азобга қўйманг, деб қўймаган. Баққол харидорлардан бирининг уйига бориб, безовта қилганим учун узр сўраиман, кеча дўконимда харид қилганингизда қайтимидан адашиб бир тийин кам берибман, шуни кел тирдим дебди. Уй эгаси унинг ҳалоллигига қойил қол" зўрлаб уйга олиб кирибди. Бу ердаги меҳмонлар воқеа ни билиб, бундай ҳалол одамни кўрмаганмиз, деб баққолни мақташибди.Баққол баён этилган тарзда кўп харидорлар билан муомалада бўлиб, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган, ўта ҳалол киши сифатида халойиқнинг ҳурматига сазовор бўлди. Кунларнинг бирида тарозилар ва ўлчов тош-ларининг назоратчиси ўша баққолнинг дўконида дастурхондаги ёнғоқни ўлчов тоши билан чақаман деса, енгилроқ туюлибди. Шубҳаланиб текширса, турли оғирликдаги тошларнинг ичи ўйилган. Баққол тергов қилинганда, у ҳар куни ўрта ҳисобда 5—10 қадоқ атрофида маҳсулотни тарозидан уриб қолганлиги аниқланди.
Хон фармонига мувофиқ баққолга йигирма дарра урилиб, мол-мулки давлат фойдасига мусодара қилинди.
Мамлакат вилоятларидан бирининг ҳокими ниҳоятда қаттиққўл бўлиб, амалдорларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилишларига йўл қўймаган. Солиқ йиғувчиларга белгилангандан ортиқ пул олишни ва хонадонларда меҳмон бўлишни маън қилибди. Шунингдек, у маъмурият вакилларига катта тўй ва меҳмондорчилик қилишга рухсат бермаган экан. Айниқса, шароб ичувчиларга қарши шафқатсиз курашган. Бузуқ аёлларни эса халойиқ кўз ўнгида осган. Маҳкама қаршисидаги боғларнинг мевасини соттириб, пулини подшоҳ хазинасига юборган. Ваҳоланки, бу ишни бошқа вилоят ҳокимлари қилмай, ўзларининг шахсий манфаатларига ишлатган.
Ҳоким расмий йиғинларда ва халойиқ орасида бировларнинг бойлигига кўз олайтириш гуноҳ, деб ташвиқот юргизган.
Подшоҳ ўша вилоят ҳокимини мамлакатдаги энг инсофли, ҳалол ва адолатли шахс сифатида жуда мақтаган. Аммо, вақти келиб унинг "миси чиқиб" қодди. Текширувга кўра ҳоким ўзига яқин бир гуруҳ одамлар билан шароб ичишиб, маишат қилар экан. Бу зиёфатга гўзал аёллар ҳам жалб қилииган. Ўзининг қариндошларига ва дўстларига хазина ҳисобидан уй-жойлар қуриб берган. Қалбаки ҳужжатлар тузиб анча маблағни ўзлаштирган. Сир очилмаслик учун хазиначини ўз қўли билан бўғиб ўлдирган. Хорижий мамлакат савдогарлари билан тил бириктириб, божларнинг ярмисини ўз чўнтагига солган.Ҳоким ўз қилмишига яраша жазоланган. Бироқ унинг "ҳалоллик ва поклик" ниқоби йиртилгунча катта зиён кўрилган.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish