Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Чийриқдан ўтказилган мансабдорлар



Download 1,06 Mb.
bet48/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Bog'liq
KITOB

Чийриқдан ўтказилган мансабдорлар
Забардаст подшоҳ мансабдорларнинг фаолиятини баҳолашда антиқа усул қўллаган. Уларни иш жараёнида сарасини сарага, пучини пучга ажратиб, бамисоли чий-риқдан ўтказган. Агар уларни ишдан озод этиш зарурияти туғилса қуйидаги тартибни жорий этган: Сарой дар-возасидан бири отга, иккинчиси эшакка миндирилган ҳодда халойиқ ҳузурига чақирилган. Учинчиси эса, қорнига тугун боғлаган ва бошига бўхча қўйган тарзда кўринган. Тўртинчиси, икки бармоғини бурннга тиқиб ярим яланғоч бўлиб чиққан. От устидаги мансабдор ақл-идрок билан ишни дўндириб, ҳукмдорнинг раҳмати ва мукофотига сазовор Оўлган кимсани англатган. У масъулиятли лавозимларни эгаллашга лойиқ, деб ҳисобланган. Эшак миниб чиққани дангаса ва фаросатсиз, тепса-тебранмас киши ҳисобланган. Қорнини дўппайтириб ва бошига бўхча билан кўрингани мансабидан фақат ўз манфаатини таъминлаш ва бойлик орттириш билан шуғулланганлигини билдирган. Икки бармоғини бурнига тиқиб ярим яланғоч ҳолда дарвозадан чнққани давлатга ҳам, ўзига ҳам ҳеч нарсани юқтирмаган "нон емас" киши тушунилган. Бошқачароқ айтганда, у "Сувдан қуруқ" чиққан. Жанжалкаш ва уришқоқ амаддорлар эса итни етаклатиб чиқарилган. Муғамбир, писмиқ ва ҳийлакор киши ичи сомон билан тўлдирилган тулкининг шаклини қўлтиқлаган ҳолда кўринган. Сарой дарвозасидан қўлида узун лангар ушлаган ва аста-секин қадам ташлаётган киши пайдо бўлган. У ҳаводаги арқон устидан йиқилишидан қўрқиб, юраётган дорбозчини англатган. Бу мансабдор бутун фаолияти давомида ишдан бўшатилишидан хавфсираб дадиллик билан иш юритишга жазм этмаган. Ҳамма вақт гап тегиб қолади, деб ёки бирор муҳим ишга қўл урмаган. Ҳадиксираш ва ваҳима бошини чулғаб олган. Унда жасорат ва мардликдан асар ҳам кўринмаган.
Халойиқ от миниб чиққан амалдорларнинг хизматини тақдирлаб олқишлар билан кутиб олган.
Подшоҳнинг ўз мансабдорларини фуқаролар кўригидан ўтказиб туриши самарасини бериб, сарой дарвозасидан от миниб чиқувчиларнинг сони кўпайиб борибди.
Дўзахга чорловчи жазо


Онаизор ўғлини уйлантириш ниятида кўп қизларнинг уйига совчиликка борди. Ниҳоят, анча хушбичим қиз танлади. Ота-она келинга кўзни қамаштирадиган кийимлар тиктириб, орзу-ҳавасни ўрнига қўйишди. Она бўлажак келиннинг исми Роҳат бўлганлигини рўкач қилиб, бизга тинчлик ва хурсандчиликни бахш этади. деб қўшниларга роса мақтанди. Тилга олса арзийдиган катта тўй-томоша билан келин туширилди. Куёв Мўминжон исми жисмига мос тушадиган йигит бўлиб, сабр-қаноатли ва андишали эди. У хотинидан жуда мамнун, онаси эса ундан ҳам ортиқ хурсанд. Роҳат эрта тонгдан туриб уй ва кўчани супуриб, сув сепади, дастурхонни ва чойни тайёрлаб қўяди. У ширин сўзлар билан эрини эркалайди, қайнота ва қайнонанинг ҳам ҳурматини жойига қўяди. Шу тарзда кун ва ойлар дарё суви каби оқиб ўтаверди. Аммо Роҳатнинг борган сари «миси чиқиб» хонадонда тинчлик ва хотиржамлик йўқолди. У тун бўйи эрига қайнона ва қайнотасини ёмонлаб, алоҳида уйда яшаш кераклиги ҳақида тиқилинч қилавер-ди. Мўминжон бунга кўнмай, ғийбатни тўхтатишни талаб қилганда, у ўрнидан ирғиб туриб, Мўминжонни ҳақорат қила бошлади. Супуриб-сидириш, овқат тайёрлаш ўлда-жўлда бўлиб қолди. Қайнона келинни насиҳатлар билан йўлга солишга кўп уринди, қимматбаҳо совғалар тортиқ қилди. Роҳат эса шовқин-сурон кўтарсам яхши бўлар экан, деб одатини ташламади. Бунга чидай олмаган қайнонанинг қаттиқ гапиришдан бошқа иложи қолмади. Икки томон ўртасидаги зиддият кескинлашиб, шовқин-сурон кўтарилиб турди. Бундай пайтларда қўшнилар чиқишиб тинчланишга даъват этганларида, Роҳат уларни чўчқага ўхшайсизлар, деб ҳақорат қила бошлади. Жанжалларнинг бирида қайнона ва Роҳат бир-бирларини сочидан тортишиб, юмдалашиб кетишди. Мўминжон кечқурун уйга келганда Роҳат онасиникига жўнаб кетганлигини билиб, ота-онасига у билан ажрашмоқчи эканлигини айтди. Бироқ улар ўртада болалар бор-ку, эси-ҳуши кириб қолса ажаб эмас, дейишиб ўғилларини овутишди. Икки-уч ойдан сўнг Роҳатнинг ўзи ҳеч нарса бўлмагандек қайнонага салом бериб уйга кириб келди. Бироқ, бир ой ўтар-ўтмас тўполонни яна бошлади. Аммо у энди онасиникига кетишни тўхтатиб, уйнинг ичига қамалиб ўтиришни одат қилиб олди. Шу тарзда йиллар ўтиб ўғил-қизлар балоғатга етишди. Мўминжонни уйдан кўнгли совиб, кеч тунда келадиган бўлди. У аёл киши билан тенг келмайин деб, чидаб юраверди. Ота-она дардга чалиниб дунёдан кўз юмди, бироқ тўполоннинг кети кўринмади. Хотин, — деди Мўминжон, — фарзандларимиз вояга етиб, бири уйланадиган, бошқаси узатиладиган бўлишди. Шовқин-сурон қилаверма, сов-чилар келса айниб кетишади. Роҳат эса бўш келмай, менинг совчилар билан ишим йўқ, ҳеч кимнинг олдида бош эгмайман. Кимки мени ёмонласа кунини кўрсатаман, деяверди. Қўшнилар ва қариндошлар, Мўминжоннинг жони темирдан эканки, чидаб юрибди, — дейдиган бўлишди. Бир амаллаб ўғил қизларининг тўйларини ўтказди. Бироқ, хотинининг ёмонлигидан у бечоранинг сочи тўкилиб, афтини ажин босиб, ҳасса билан юрадиган даражага тушиб қолди. Оёқ ва қўли заифлашиб титрайдиган бўлди. Кунларнинг бирида Мўминжон ҳолдан тойиб ўғил-қизлари, куёвлари ва келинларини ҳузурига чақириб, деди:
— Кўриб турибсизлар, ўлим тўшагида умримнинг охирги дақиқаларини ўтказмоқдаман. Ўзим қаттиқ меҳнат қилдим. Аммо Роҳатнинг «ит феъли» орқасида ҳаёт гаштини суролмай бамисоли дўзахда яшадим. Фарзанд-ларимнинг соғлиги ва тақдирини ўйлаб Роҳатнинг жанжалини тўхтатишга ҳаракат қилдим. Бунга эришмоқ учун сен яхшисан, менинг ўзим ёмонман, деб бошимни эгиб ҳам турардим. Шунда юрагим тилка-пора бўлиб кетгандай туюларди. У писанд қилмай тўс-тўполонни янада кучайтирарди. Мени ҳақоратлагандан сўнг, фарзандларини ҳам йиртқич панжасидан ўтказарди. Бизга ҳеч ким қизини келинликка бермади, қизларимизни эса олишмади. Шу боис, келинларни узоқ қишлоқлар-дан олишга ва қипаримизни мусофирларга хотинлик-ка беришга мажбур бўлдик. Шунга қарамай, у тўполонини тўхтатмади. Унинг она деган улуғ номини сийлаб сўкмадим, урмадим. Бироқ, у бунинг қадрига етмай оналик ва хотинлик бурчини адо этишни хаёлига ҳам келтирмади.
Энди гапимнинг хулосасини эшитинглар, мен ҳам одамларга ўхшаб тинч-тотув, шоду хуррамликда яшашни истардим. Аммо бало хотинга учраб, бу эзгу орзуим рўёбга чиқмади Дўсту душманларим олдида ҳамиша хижолат ва бошим эгилган ҳолда юрдим. Айниқса, Роҳатнинг дастидан касалга чалинган ота-онамнинг вафоти юрагимни ўртаб юборди. Буни эслаганимда бутун дунё кўзимга қоронғи кўринади. Ҳеч кимга озор бермаганман ва ҳаром йўлда юрмаганман, нечук хотинга мубтало бўлдим, деб ўзимга ўзим савол бераман. Аммо жавоб тополмай кўп қийналардим. Айб ўзимда бўлса керак, чунки софдил ва содда онамга ишониб Роҳатнинг зоти-зурриёти ва феъл-атворини суриштирмай, хотинликка олдим. Ҳаётга бундай совуққонлик билан қарашнинг жазосини тортиб, шовқин-суронлар ва ҳақоратларнинг аччиқ зардоби бутун аъзои баданимни чулғаб олди. У қўшни хотинларга, мен эримни қул каби орқамдан эргаштириб юраман, унинг овозини Ўчириб, хоҳласам елкасига минаман, сизлар эса жиловингизни эрларингизга бериб хор бўлиб юрибизлар,— дебди.
Бу бемаъни сўзига эътироз биддириб, хотин эрни хурмат қилса жаннати бўлади, деган аёлнинг юзига қарамабди.
Энг сўнгги сўзим шуки, вақги келиб Роҳат шаллақи ҳам ўлганда унинг мурдасини менинг қабрим енига дафн этманглар.
Роҳат бўш келмай ўзини оқлашга ҳаракат қилиб шовқин-сурон кўтарди. Мўминжон аканинг жони узилганлигини кўриб, войдод менинг шўрим қуриди, деб додлай бошлади.
Фарзандлар отамизнинг ўлимига сабабчи бўлдингиз, дейишиб оналарини қорадашди. У бунга чидай олмай хонадаги чинни идиш ва ёстиқларни ота бошлади. Фарзандлар уни ҳовлига олиб чиқишди. Бу ерда у хумчани ерга уриш мақсадида баландга кўгараётганида бехосдан пешонасига тегиб ва орқа мияси билан деворга урилиб, ҳушидан кетди, сўнг жон берди.
Эртасига хонадондан чиқарилган икки тобутнинг бирини 400—500 киши кўтариб ўнг томонга, иккинчисини 10—15 кишидан иборат қариндошлар чап томондаги узоқ қабристон томон юришди. Шу тариқа Мўминжон аканинг антиқа васияти амалга оширилди. Мазкур воқеа-ни кўрган, эшитган кишилар, Мўминжон ака босиб ўтган машаққатли ҳаёт йўлига ачинишиб, "жойи жаннатда бўлсин", дейишди.
Бир йиғинда ўқимишли киши деди: — Мўминжон аканинг хотини устидан чиқарган ҳукмига келганда айтиш лозимки, у энг даҳшатли жазодир. Эр ўлим тўшагида хотинига — "мендан рози бўл, ёмон-яхши гапирган бўлсам кечир" дейиш ўрнига унинг мурдасини ёнига дафн этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши, кўз кўрмаган ва қулоқ эшитмаган фожиадир. Бу мурдани дўзахга чорлашга даъват этишни англатиб турибди. Шуни айтадиларда: "Дилозор одамнинг бу дунёси ҳам, у дунёси ҳам қоронғидир", — деб.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish