Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Ким тахтни эгаллашга муносиб



Download 1,06 Mb.
bet50/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77
Bog'liq
KITOB

Ким тахтни эгаллашга муносиб

Подшо кўзи очиқлигида тахтга ўғилларидан бирини ўтказишга қарор қилди. У саройдаги нуфухти кишилар билан суҳбатлашиб, мақсадини баён этди. Сўз олган вазир деди: «Подшоҳи олам, тахт эгаси ҳар жиҳатдан ақл-идрокли, билимли ва етук киши бўлгандагина ҳокимият мустаҳкамланиб ички ва ташқи душманларга қарши курашиш имкони туғилади. Шу нуқтаи назардан масалага ёндашилса ўғлиигиз Қодирбек акаси Олтинбекка нисбатан устунлик қилади. У жасоратли. ғайратли ва уддабурондир. Олтинбек эса ёввош, уятчан ва ўз соясидан ҳам чўчийдиган шаҳзодадир. Ўғил-ларингизнинг ўзига хос хусусиятларини таърифлайдиган далиллар кўп. Бироқ, "кўп гап эшакка юк" дейилгандек, уларнинг кимлигини кўрсатувчи бир мисолни келтираман. Биласизки улар от ва ит боқишга ишқибоз. Шуниси қизиқки, ўғилларингиз хусусиятларидан келиб чиққан ҳодда от ва итларни танлаганлар. Хусусан, Олтинбек табиатан ожиз бўлганлиги учун жуда ёввош °тни минади ва лайча итни боқади. Мен ундан нима Учун бундай от ва лайча итни яхши кўрасан деб савол бердим. "Тақсир — деди у, — зўр от ва итни бошқариш хавфлидир. Улар ўзимга ҳам ҳужум қилишлари мумкин. Улар қўрқоқ ва ёввош бўлг анликлари учун хохлаган кўйимга соламан Қодирбек эса ниҳоятда зўр от ва баҳайбат ит боқаётир. Сабабини сўраганимда: "Тақсир! Менинг учун улар хавфли эмас. Чунки, уларни бошқариш ва бўйсундиришга қодирман. Улар довюрак ва кучли бўлганликлари учун ҳар қандай шароитда оғишмай вафодорлик қилади. Айни пайтда ёнимда савлат тўкиб турибди", деди. Кўриниб турибдики, Қодирбек ҳар жиҳатдан етилган шаҳзодадир.


Агар Қодирбек ўрнингизга ўтказилса жасоратли, мард, қалбн кенг ва билимдон кишилар билан иш юритади. Чунки, у от ва итни танлашда хатога йўл қўймаганидек, одамларни саралашда ҳам адашмайди. Рақобатдан қўрқмай кучли шахсларга таянади.
Подшоҳ овга чиқишни яхши кўрарди. Бир сафар ўғиллари билан бўрилар ҳужумига дучор бўлишди. Олтинбек қочиб қолди. Қодирбек эса, жасорат кўрсатиб отасини хавфдан сакдаб қолди. Ити эса олишувда нобуд бўдди.
Подшоҳ вазирнинг сўзларини амалда ишонч ҳосил қилиб Қодирбекни ворис, деб эълон қидди. Кейинчалик тахтни топширди. Қодирбек ўзига ўхшаш кучли шахсларни атрофига жипслаштириб, давлатга куч-қудрат, халққа фаровон ҳаёт бахш этди. Вазир кунларнинг бирида Қодирбекка деди:
"— Подшоҳи олам, кўпдан бери сизга айтадиган бир гапим бор. Одатда подшоҳлар атрофидаги мансабдорларни тез ўзгартириб туради. Тўғри, иш жараёнида ўзини кўрсата олмаган амалдорлардан қанчалик эрта қутулинса шунчалик яхши. Бироқ шундай ҳоллар бўлганки у ёки бу подшоҳ ҳар жиҳатдан камолотга етиб келаётган вафодор ва ишчан сафдошларини турли лавозимларга юбориб саройдан четлатади. Ахир, ўрнига тайинланган янги одам бўшатилган кишииинг даражасига етишгунча яна бир неча йил ўтади. Бундай ҳолат давом этаберса подшоҳнинг атрофига ғўра мансабдорлар келиб-кетиб тураверади. Бунинг орқасида ҳокимиятнинг юраги — сарой ишларига катта зиён етказилиб турилади. Умрининг охиригача ўз ҳукмдори-га содиқ қолган кишилар бўлган. Уларнинг қадр-қимматини ўрнига қўйиш, уларни кўз қорачиғидек сақлаш зарур. Аммо шундай ҳолатлар ҳам бўлганки у ёки бу йирик амалдор ўта ҳийлакорлиги ва уддабуронлиги орқасида подшоҳнинг ишончига сазовор бўлган. У бундай вазиятдан фойдаланиб, қариндошлари ва ошна-оғайниларини масъулиятли вазифаларга тайинлаб, чуқур илдиз отишга ва бойлик орттиришга эришади. Бундай ашаддий мансабпарастларнинг тахтни эгаллаганликлари ёки ҳукмдорига хоинлик қилганликлари тарихда маълум. Уларни дарҳол илдизи билан қўпориб ташлаш лозим. Подшоҳнинг халқ билан алоқасида сарой амаддорлари бамисоли қўприкдир. Мана шу кўприкнинг ҳолатига қараб давлатнинг халқ билан қайси даражада алоқадорлиги белгиланади. Бордию подшоҳ ра-қобатдан чўчиб атрофига қул табиат кишиларни жалб қилса пировардида уни тахтдан айрилишига шубҳа йўқ. Айниқса бундай ҳолат ички ва ташқи душманларнинг тажовузлари вақтида рўй беради. Чунки қул табиатли кимсалар вазият ўзгариши биланоқ ўз ҳукмдорига хоинлик қилиб душман тарафига ўтиб кетадилар.
Сабоқ учун бир ҳикояни келтираман: Ўтмиш замонларда бир подшоҳнинг саройида олий мансабларни иккиюзламачи, лаганбардор ва мансабпараст ки-шилар эгаллабди. Улар ўзаро тил бириктириб, қобилиятли ва билимдон кишиларни турли йўллар билан подшоҳ кўзига ёмон кўрсатиб саройдан четлатиб юрганлар. Натижада подшоҳ ўзи сезмаган ҳодда ҳийлакор амалдорларнинг қуршовида қолган. Бундан подшоҳнинг ўғли ташвишланиб, унга бир неча бор атрофидаги кишилардан қутулиш лозимлигини айтган. Бироқ, инобатга олинмаган. Кунларнинг бирида бир гуруҳ қароқчилар подшоҳ амалдорлари билан зиёфатда ўтирганида бостириб кирган. Улар қилич яланғочлаб амалдорларга подшоҳнинг қўлоёғини боғланглар, тахтга ўтирганимдан кейин ўз лавозимингизни кўтараман, деган. Амалдорлар подшоҳни қоралаб ва туртишиб унинг оёқ-йўлини боғлаганлар. Атай уюштирган ўғли юзидаги ниқобни очиб, отасидан узр сўрабди: — бундай қилишимдан мақсад, сиз ишонган кишиларнинг асл башарасини кўрсатиш эди. Улардан саройни тозалаш керак. Доимо оёғингизни ўпиб, соянгизга кўрпача солиб юрган эдилар. Аммо бошингизга кулфат тушганда хоинлик қилдилар. Буни ўз кўзингиз билан кўриб турибсиз.
Подшоҳ ўғлининг тадбирига қойил қолиб, амалдорларни жазолаган экан.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish