Яхшилик нима отажон?
Фарзандлар ўзаро суҳбатда оталарига шундай савол беришди. Ота мамнуният билан жавоб берди.
— Ўғилларим, хўп яхши савол бердинглар! Яхшилик шундай бир мўъжизаки, таърифлаган билан тагга етиб бўлмайди. У одамларнинг мушкулини осон, дил, кайфиятини равшан қилади, ўзаро меҳр-муҳаббат ва дўстликни мустаҳкамлайди. Яхшилик орқасида у ёки бу кишининг ҳаётида туб ўзгариш содир бўлиб обрўйи, мавқеи ва бойлиги ошади. Масалан, менинг ҳаёт йўлимни олайлик. Мен Бердибой Султонбек ўғли аслида рўзғорни зўрға тебратиб турган оиланинг фарзанди эдим. Бахтимизга бир девор қўшнимиз йирик савдогар Муллажон олижаноб киши бўлиб чикди. У биз ака-укаларни паноҳига олиб, ёрдамини аямади. Мактаб ва мадрасада ўқитиб, тарбиялаб ҳаёт сирларини ўргатди. Ҳатто бир қизини менга, иккинчисини укамга хотинликка берди, ўғлини синглимга уйлантирди. Шу тариқа у табаррук зот билан қариндошлик иплари боғланиб, ўзаро ҳурмат ва иззат жўш урди. Муллажон аканинг яхшиликлари орқасида биз ака-укалар нуфузли лавозимларни эгаллаб, жуда бойиб кетдик. Унга нисбатан меҳри-муҳаббатимиз шу даражада кучли эдики, бир кун кўрмасак соғиниб қолардик. У ниҳоятда ширин сўз, сахий ва меҳмондўст одам бўлиб, истараси иссиқ эди. Муллажон ака кунларнинг бирида дардга чалинди. Табиб ноёб дори буюрди. Мен уни олиб келиш учун Афғонистонга, укаларим Бадахшон ва Ҳиндистонга жўнадик. Дори Бадахшондан топилади. Муллажон соғайиб савдони давом эттирди. У Ҳиндистонга қариндошлари ва неварасини карвонга қўшиб юборган экан. Йўлда унга қароқчилар ҳужум қилиб. неварасини гаровга олиб қолибдилар. Биз ака-укалар зудлик билан йўлга чиқиб бир хумча тилла ҳисобига неварасини қутқариб келдик.
Муллажон бизга қилган яхшиликларининг ҳосилини теришга муваффақ бўлди. Ўз навбатида биз ҳам бошқа кимсаларга кўлдан келганча яхшилик қилавердик. Хусусан, тўртта қаровсиз болани қарамоғимизга олиб тарбияладик. ўқитдик. Уйлантириб, уй қуриб бердик. Улар яхшиликни унутмай, қандай бўлмасин, кўнглимизни олишга ҳаракат қилмоқдалар.
Шаҳарда кўприклар, ҳаммом ва чойхоналар қурдик. Кўчаларни тозалаш, ободонлаштиришга эътибор бермоқдамиз. Харобага айланган қабристоннинг атрофини ўраб ён бағирларига дарахтлар экдик.
Ҳаётимда бир унутилмас воқеанинг гувоҳи булганман. Уни ҳам айтиб берақолай. Жуманиёз исмли одам қотилликда айбланиб, зиндонга ташланди. Унинг душманлари осиб ўлдириш ҳақида ҳукм чиқаришини талаб қилдилар. Қози бу ҳақида ҳукмни ўқиётганида Бадржон исмли йигит қотиллигини тан олган. Қози уни дарҳол зиндонга ташлади. Терговда шу нарса маълум бўлдики, Бадржон боғ кўчада бир одамнинг қизини зўрлаётганлиги устидан чиқиб қолган. Қаттиқ олишув вақтида Бадрнинг ўша қабиҳ одамни пичоқ уриб ўлди-ришдан бошқа иложи қолмаган.
Қози унинг бу ишини адолатли ҳисоблаб озодлик-ка чиқарди. Бу ерда шуниси диққатга сазоворки, Бадриддин бир тарафдан босқинчиликка қарши курашган бўлса, иккинчидан айбсиз одамни бадномликдан асради. Бундай яхшилик — жасорат ва мардликни ҳар ким қилавермайди.
Устозимиз Муллажон ака томонидан яхшилик кўрган кимсаларнинг орасидан ёмонлик қилганларини ҳам кўрдим. Шаҳарда янги бозор қуришга киришилди. Унинг марказий ва обод жойида дўконлар қуриш учун савдогарлар ўртасида кураш бошланди. Бунда Муллажон ҳам қатнашди. Буни қарангки, унинг бевосита ёрдами туфайли мадрасани тугатиб, шаҳар ҳокимлигига ишга тайинланган шогирди хоинлик қилди. У қариндошларига жойни олиб бериш учун Муллажоннинг устига туҳматлар ёғдирди. Аммо ҳақиқат юзага чиқиб, ишдан ҳайдалиб, юзи шувут бўлди.
Шуни билингларки, яхшилик қилиш ўз-ўзидан ва осонлик билан бўлмайди. Унга қўл урган киши қимматли вақтини сарфлаб бировларнинг мушкулини осон Қилади. Ҳатто белгиланган тартиб низомини бузишга-ча бориб, қандай бўлмасин, ишни ҳал қилиш учун курашади. Иш битмай қолса, юраги сиқилади ва руҳан эзилади. Бордию, яхшилик қилиш ўзига боғлиқ бўлма-са, таниш-билишларга бориб, азиз бошини эгиб илтимос қилади. Катта харажатлар ҳисобига қилинадиган яхшиликлар ҳам бор. Бу — масжид, мадраса, кўприква чойхоналар қуриш, ободончилик ишлари ва хайр-эҳсонларда кўринади.
Кўриниб турибдики, яхшилик қилиш сурнайчига ўхшаб пуф деса чалинаверадиган нарса эмас. Унииг ўзига яраша қийинчиликлари, ташвишлари, харажатлари ва оворагарчиликлари бор. Шу боис, уларнинг қадрига етиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Буни англамай оқибатсизликка йўл қўйиш кишиларни ночорликда ва зулматда яшашларига олиб келади. Оқибатли одамлар эса тинчлик, дўстлик, мўл-кўлчилик ва умуман яхши кунларнинг шарбатини ичиб юради.
Қалби меҳр-муҳаббат ва адолат сингари фазилатлар билан тўлиб-тошган кимсаларгина оқибатли бўладилар.
Устозимиз Муллажон умр бўйи одамларга фақат яхшилик қилиб, ҳурмат ва иззатда ҳаёт кечириб дунёдан кўз юмди. Биз ака-укалар унинг қабрини доимо зиёрат қилиб турамиз.
— Отажон, сўзларингизни мароқ билан тингладик. Умримизнинг охиригача одамларга яхшилик қилишга ваъда берамиз, — деди фарзандлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |