Бир бойвачча кишининг Хатира исмли хотини келиб дардини айтди.
— Бузрук ота, бисотимизда иккита ҳавас қиладиган қизимиз бор. Уларнинг невараларигача етадиган дара-жада моллар йиғдик. Тўйларини мўл-кўлчилик ва даб-даба билан ўтказдик. Аммо икки маротаба эрга тегиб ҳам, ажралишди. Ҳамма айб, авваламбор қайноналар-да, улар овқатни ундоқ қиддинг, мундоқ қилдинг, дейишиб қитмирлик қилаберганлар. Нонни куйдирибсан, кирни чала ювибсан дейишни қўймас эканлар. Шунга ўхшаш идиш-товоқларни тозалаб ювиш, уйларини тартибга солишни қайта-қайта рўкач қилишган. Қайнона ва қайноталарга ҳайронман. Уларга озодагарчилик ва саранжомлик керак бўлса, ишларини ўзлари қилишсин. Ахир, қизларимиз ҳали ёш, бири 23, иккинчиси 25 ёшга тўлади. Вақти-соати келиб, ҳамма ишларини қиладиган бўлишади. Сабр-тоқат қилганларида, кимсан фалончи бойваччанинг қудаси, деб юришарди одамлар. Улар бундай бахтдан ўзларини маҳрум этдилар. Тавба, одам шунчалик нодон бўладими?
— Гапингизни тинглаб, мағзини чакдим. Ҳамма айб қуда-андаларда эмас, сиз билан қизларингизда. Шуни Унутмангки, эркак хотинни томоша учун олмайди, балки ҳаётининг азоб-уқубатлар, ташвишларини баробар
тортиш, уй ишларини адо этиш, мўл-кўлчиликка ҳам, йўкчиликка ҳам чидаш, фарзанд кўриш ва тарбиялаш учун уйланади. Гапингизга қараганда қизларингиз уй-рўзғор ишларидан тамомила бехабарлар. Бунақа хотинларни ҳеч ким ёқгирмайди.
— Куёвларимнинг қизларимга, овозингни ўчирмасанг, тилингни суғуриб оламан шаллақи, деб ҳақорат қилишларини тўғри деса бўладими? Биз бойваччалар бундай ҳақоратни кўтара олмаймиз.
— Шунинг учун ҳам одам ёллаб куёвларни урдиртирдим. Қизларингизнинг тили аччиқцирки куёвлар ҳақорат қилишгача борганлар.
— Нима, аёл кишиман деб тилини тишлаб ўтириши керакми? Мен қизларимга, шаллақилик қилиб бўлса ҳам, ҳаққингизни олинг. Эрларинг хўмрайса хўмрайинг, қўлини кўтарса сиз ҳам кўтаринг деб таълим берганман. Қизларимизнинг оёқости қилинишини хоҳламаймиз. Бу йўлда ҳеч нарсадан тоймаймиз.
— Қизим, — дебди Бузрук ота, — сиз ўз йўлингиздан қайтмайдиганга ўхшайсиз. Шунинг учун сизга маслаҳат беришимнинг фойдаси йўқ.
Хатира опа жони чиққандек бўлиб кетибди. Икки кундан кейин унинг эри — бойваччанинг ўзи келиб дебди: — Пирим, хотиним билан қизларим ўртасида чиқишмовчилик кундан-кунга зўраймоқца. Тинчлигим йўқолиб бошим гангиб қолди. Нима қилишни билмай ҳузурингизга ёрдам сўраб келдим. Қизларимнинг тенгқурлари 2—3 та болалик бўлишиб, бахтли ҳаёт кечир-моқдалар. Улар икки маротаба эрларидан ажралганларидан кейин совчилар уйимизга қадам босмай қўйди. Улар эрсиз, фарзандсиз қолиб кетадиганга ўхшаймиз, деб, ваҳимага тушмоқцалар. Хотиним эса, тешик мунчоқ кўчада қолмайди, вақти келиб бахтинглар очилади, — деганида қизларим, бундай бўлишига ишонмаймиз, чунки ҳаётни нималигини энди тушуниб, пу-шаймондамиз. Бизни ёшлигимизда талтайтириб, уй-рўзғор ишларига аралаштирмадингиз. Ваҳоланки аёл кишининг асосий вазифаси уй ишларини бажаришдан иборат экан. Сиз бўлсангиз, бизларни мана шу тақци-
римизни ҳал этувчи омиллардан маҳрум этдингиз, цейишади.
Хотиним таъна сўзларига чидай олмай қизларимнинг сочини юла бошлади. Улар ҳам бўш келмай, онасини бехосдан итариб юборишди. Мен уларни тинчитишга ҳаракат қилганимда хотиним, ҳали қизларнинг томонидасизми деб махси билан бошимга урди. Қизларим баттар қизишиб, оналарини босиб олишди. Бундан ғазабланган хотиним овози борича додлайверди. Қўшнилар югуриб чиқиб, ҳайратланиб ёқа ушлашди. Улар олдида шарманда бўддик. Шундан кейин хотиним онасиникига аразлаб кетди.
— Шуни айтадиларда, жаҳл чиқса мусулмон динидан, илон инидан чиқади, деб. Жуда хунук воқеа рўй берибди.
Хотинингиз, қизларим тақцири ва бахтини бойлик ҳал этади, деб тарбиясига аҳамият бермаган. Маслаҳат шуки, сиз савдо билан Қошғарга кетаётганингизда хотинингизни ҳам олиб кетинг. Турли баҳона топиб, уни икки-уч йил бу шаҳарга келтирманг. Чунки, у қизлари билан ярашиб, уларни яна ўз йўлига тортади ёки уларга шикаст келтириб қўйиши ҳам мумкин. Негаки хотинингизда манманлик, қасоскорлик хусусияти анча баланд. Буни суҳбатлашганимизда сезганман. Қизларингизга одам ёллаб уй-рўзғор ишларини ўргатинг. Шаҳримизда одобли ва серғайрат, лекин камбағалликдан уйлана олмай юрган йигитлар кўп. Сиз ёнингиздан тўй қилиб қизларингизни уларга хотинликка беринг. Бойвачча кўрсатилган маслаҳатларни инобатга олиб, қизларини узатибди, сўнг кетма-кет неваралар кўриб, ўзида йўқ хурсанд бўлди. Хотини эса Қошғардан келтирилмабди.
Зарифа исмлн аёл Бузрук отага йиғи-сиғи билан келиб деди: — Биз эр-хотин қашшоқлашган одамларнинг фарзандлари эдик. Никоҳ тўйимиз бор-йўғи олти киши билан ўтган эди. Меҳмонларга мошхурда ва нон тортилгани ҳамон эсимда. Бола-чақалик бўлганимиздан кейин ҳам иўқчиликнинг азобини тортдик. Фарзандлар авжи еб-ичадиган пайтларида эрим дардга чалиниб узоқ ётиб қолди. Рўзғорни тебратиш учун тинимсиз ишладим. Бойларнинг кирини ювдим, нонини ёпдим, уйларини тозаладим, тўйларида дастурхончилик қилдим. Деҳқонларникида ғўза чувиш ва ип йигириш ишларида қатнашдим. Бир кеча-кундузда 4—5 соат ухлардим, холос. Шу орада эримни парвариш қилганман. Уйим-дан эрта тонгда чиқиб кун қорайганида топган тутганим билан қайтар эдим. Эрим ва болаларим икки кўзлари эшикда бўлиб, мени орзиқиб кутардилар. Эрим мендан миннатдор бўлиб, кўзёшлари билан дуо қиларди. Болаларим ҳам унга қўшилиб фотиҳага қўл кўтарар эдилар. Бундан мен ич-ичимдан суюниб, анча енгиллашардим.
Кунларнинг бирида уйимизга анча ёшга кирган, савлатли киши келиб ҳаммамиз билан қучоқлашиб кўришди. У тоғамнинг ўгли авлодидан экан. Болалигида ота-онаси билан Маккага боришиб, ўша ерда ўрнашиб қолибди. Ватани ва қариндошларини қўмсаб, улардан фақат мени топишга муяссар бўлибди. У ниҳоятда ақл-идрокли ва тадбиркор киши бўлганлиги учун бо-йиб кетган экан.
— Зарифа қизим, — деди у, — сен менинг якка-ягона зурриёдимсан. Бошқа қариндошларимни топа олмадим. Зилзиладан кейин турли жойларга тарқашибди. Гапларимга қулоқ сол, бугундан бошлаб уйда қимирламай эрингни тузатишга ҳаракат қиласан. Мана бу пулларга сигир, уй жиҳозлари ва буюмлар сотиб олгин. Улар болаларингни кийинтириш ва боқишга ҳам етади. Мен бозорнинг қоқ ўртасида катта дўкон қурдириб, эрингнинг қўлига топшираман.
Буни қарангки, эрим руҳланиб, тез орада соғайиб кетди. Биз ҳаммамиз мўл-кўлчиликда яшай бошладик. Уйимизга файз ва барака кириб яйраб куладиган бўлдик. Қариндошимиз бизни оёққа турғизиб ўз юртига жўнаб кетди. Эримнинг ишлари борган сари юришиб, нуфузли кишилар қаторига кирди. Ҳашаматли уй қуриб, фароғатда ҳаёт кечирмокдамиз. Аммо эрим босар-тусарини билмай, ўтмишини унутиб, устимга хотин олиш ҳаракатида юрибди. Унинг фикрича, энди мен қариб қолган эмишман. Бир "қари қиз" унга тегишга розилик билдирибди. Ҳозир тўйнинг тайёргарлигини кўриш-
мокда. Мен эса нима қилишни билмаяпман. Отажон, ёрдам беринг!
— Сизнинг эрингизга ўхшаб бойликни кўтаролмай манманлик ва ҳаддан ошишга бериладиган эркаклар учраб туради. Улар хотинни кўпайтираман деб чиранишади. Қариндошинтиз савдо буюми ва дўконларни ким-нинг номига расмийлаштирган? Уларнинг бевосита меросхўри ким?
— Уларнинг ҳаммаси менинг номимда.
— Жуда яхши. Сиз эрингизнинг олиб бораётган иш-ларидан четлатишни сўраб қозига ариза беринг. Аризангиз инобатга олиниб масала сизнинг фойдангизга ҳал этилишига ишонаман. Аризани бугун беринг, мен қози билан гаплашиб ўз ҳукмини эртага айтишни сўрайман. Шундан кейин эрингиз ўз-ўзидан шалпайиб, хотин олишликка ҳоли қолмайди.
Зарифа опа Бузрук отанинг кўрсатмаси бўйича иш юритиб, эрини савдодан четлатишга ва тўғри йўлга солишга эришди. Қозининг ҳукмини эшитган "қари қиз" дарҳол ваъдасидан воз кечди. Зарифа опа дўкон ва буюмларни ўғлининг номига расмийлаштиргандан кейин, эрининг уйда ёки чойхонада ўтиришдан бошқа иши қолмабди. Зарифа опа эрининг ножўя қилмишла-рини юзига солмай ҳурмат ва иззат кўрсатаверди. Эрхотин ҳажга боришиб, қариндошиникида меҳмон бўддилар. Улар тўрт келин, учта куёв, кўп невара ва чеваралар кўришди. Ойлар ва йиллар ўтиб, эри яна дардга чалинибди. У: — Азизим, оиламиз нимага эришган бўлса барчаси сен туфаили содир бўлди. Сендака меҳнаткаш, жафокаш ва эрига вафодор аёл онасидан камдан-кам туғилади. Сени тарбиялаган ота-онангга минг раҳмат. Аммо мен кўрнамаклик қилиб устинга хотин олмоқчи бўлдим. Шунда ҳам эримни шайтон йўддан урибди, деб фалокатдан қутқардинг. Кейин ўйла-сам, уйланганимда сен ва фарзандларимдан айрилишим турган гап экан. Бу мен учун ўлим билан баробар эди. Аммо сен олижаноблик билан мени ўз бағрингга тортиб олдинг. Ўша вақгдан буен кўп йиллар ўтди. Шу орада сенинг олдингда ҳамиша хижолат ва гуноҳкорликда яшадим. Начора, бунга ўзим сабабчи бўддим,яхшиликларинг қадрига етмадим. Аммо сен бирор ма-ротаба қилмишимни юзимга солмадинг, аксинча меҳр-муҳаббатингни оширдинг. Мени кечиришингни ўтиниб сўрайман. Сен фаришталарнинг фариштасисан. Мендан рози бўлсанг бас. Зарифа опа уни аллақачон кечирганлиги ва розилигини билдириб йиғлайверди. Шу онда эри вафот этди. Зарифа опанинг ўзи 90 ёшида дунёдан кўз юмди.
Do'stlaringiz bilan baham: |