Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Шу пайт сочлари оқарган, қўллари дағал ва юпун кийинган аёл ўртага туншб ўша келин Новвотхон мен эдим, деса бўладими? Ўтирганлар уни кўриб ҳайрон



Download 1,06 Mb.
bet60/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   77
Bog'liq
KITOB

Шу пайт сочлари оқарган, қўллари дағал ва юпун кийинган аёл ўртага туншб ўша келин Новвотхон мен эдим, деса бўладими? Ўтирганлар уни кўриб ҳайрон бўлишди.
Аёл йиғламсираб гап бошлади. Ўша вақтдан буён ҳали яхши кунларни кўрмай хор-зор бўлиб юрибман. Собиқ қайнонам Ойниса холанинт гаплари тўғри, у ниҳоятда олийжаноб аёл ва мени ўз қизидек билиб тарбиялашга ҳаракат қилди. Бироқ, мен буни тушунмай беандишалик қиддим. Бунда аввало, онам ва холамнинг айби каттадир. Улар никоҳ арафасида мени ўртага олиб, сен бой жойга бораётирсан, камбағалнинг қизи деб, хизматкор қилиши аниқ. У ерда чиройли буюмлар ва хилма-хил овқатлар сероб, тағин бу кунларга эришганимга худога шукур деб бошингни эгиб юрма. Бундай қилсанг чўрига ўхшаб қоласан, дейишиб қўйишмади. Мен ҳам ёшлик қилиб, яхши кийимга, лаззатли овқатларга, ҳашаматли уйларга ва ҳурматга шукур қилмасликка ҳаракат қилавердим. Шукур қилишни ўзимга ор деб биддим. Ваҳоланки, эрим, қайнона, қайнотам ва қайнисингилларим атрофимда гирдикапалак бўлиб юришарди, буларнинг қадрига етмадим.
Эримдан ажралганимдан сўнг бир неча ой ўтмасдан холам ҳам эридан чиқиб, бизникида туриб қолди. Отам дардга чалиниб вафот этди. Яхшиямки мана шу қайнонам сахийлик қилиб, менга атаб қилган, кийим- кечакларни, гиламларни ва бошқа нарсаларни берган эди. Уларни сотиб бир йил мобайнида рўзғорни тебратдик, касал бокдим ва отамни кўмдим. Шундан кейин уч киши бир бурда нонга зор бўддик. Мусофирхонадагиларни ва қўшниларнинг кирларини ювиб, тирикчилик қилишдан бошқа илож қолмади. Шундагина онам, холам ва мен ношукурчилик фожиасини англадик. Онам кўп вақг оёқ-қўли шол бўлиб ётиб ўлими оддидан: "Қизим, шундай ачинарли кунларга қолдик-ки, бунинг айбдори, мен ва холанг бўлдик, Биз ҳаммамиз эрларимиз, қайноналаримиз ва қудаларимиз олдида гуноҳкормиз", — деб жон берди. Кўп ўтмай холам ҳам ўз қилмишларига минг карра пушаймон қилиб, касалга чалиниб ўлди. Уйимизни судхўрга гаровга қўйиб, кетма-кет икки ўлик кўмдим ва маросимларини ўтказдим. Качасию кундузи мени кечиргин, деб худога нола қиламан, эрта тонгдан то кеч тунгача кир юваман, гоҳи пайтларда ҳолдан тойиб йиқилиб қоламан. Мен онам ва холамни касаллигида бокдим ва ўликларини кўмдим. Кани айтингларчи, мен мабодо ўлсам ким кўмади? Судхўрга қарзни беролмаслигим аниқ, бу уйимдан маҳрум бўлиш деган сўздир. Наҳотки, қилган ношукурчилигим, шунчалик шафқатсиз бўлса, деб ўзини тутолмай йиғлайверди. Бу юракни эзувчи сўзлардан одамлар қаттиқ ҳаяжонга тушдилар. Ҳатто подшоҳнинг раҳми келиб: — Халойиқ, кўриб турибсизларки, айб бу жувонда эмас, балки бемаъни онасида. Менинг фармоним шуки, судхўрга қарз пули хазина ҳисобидан берилсин ва уй ўз эгасида қолдирилсин.
Шу дамда Ойниса хола: бир ғариб жувонга кўрсатган илтифотингиз учун подшоҳга миннатдорчилик билдирди. Шаҳар четидаги боғимиздаги хизматкорнинг хотини яқинда ўлган. Бу жувонни яхши кўриб келин Қилган эдим. Ният шуки, уни ўша хизматкоримга никоҳдаб қўяман, бири қизим, бири куёвим бўлсин. Йиғиндагилар Ойниса холанинг олижаноблигига тан бердилар ва олқишладилар. Собиқ қайнона ва келин қучоқлашиб кўришдилар. Новвотхон унинг айтган кишисига турмушга чиқди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish