Доно хотин
Мубор исмли аёлнинг ўнта боласи бўлиб, умр бўйи меҳнат қилди. Бирор маротаба ҳаётидан нолимай ва жиғибийрон бўлмай, узоқ умр кўрди. Улуғ ёшга киришига қарамай юзида ажини ва бошқа қарилик аломатлари кўринмади. Кўзи ва юзидан эса нур ёғиб турибди.
Мубор ая тўйда хотинлар даврасида ўтирганда улардан бири сўради: — Сиз ҳозир гуллаб-яшнаб юрибсиз, айтингчи, бунга қандай қилиб эришдингиз?
— Биласизки эркак оиланинг таянчи ва султонидир. Оиланинг барча оғирликлари унинг зиммасида бўлиб, қарамоғидагиларни боқади ва кийинтиради, уй-жой билан таъминлайди. Фарзандларни тарбиялай-ди, тўйларини ўтказади. У ўз бурчини бажариш жараёнида кўп қийинчилик ва азоб-уқубатларни бошидан кечиради. Афсуски, шундай аёллар борки, эри-нинг катта хизматларини қадрламай, назар-писанд қилмай жаҳолатга берилиб, жанжаллашиб, тинчлик ва аҳилликни барбод қиладилар. Бундан кўнгли совиган ва нафратланган эр хотинини чин юракдан севмайди ва ҳурмат қилмайди, тил учидагина муомала қилади. Ҳатто ажралишни хоҳласада, фарзандлар хор-зор бўлмасин, деб "хўжакўрсин"га яшайберади. Баъзи эркаклар эса ҳеч нарса билан ҳисоблашмай, шартта ажралишадилар. Бу биринчи навбатда аёл ва фарзандлар учун фожиадир.
Мен эримнинг қилган ишларини тақдирлаб, кўнглини олиш учун қаттиқ ҳаракат қилдим. Эримнинг мазали ва хилмахил овқат турларини яхши кўришини билиб, пазандалигимни такомиллаштирдим. Бундан мам-
нун бўлган эрим кўчада эмас доимо уйда овқатланарди.
Қорни оч ҳолда уйга келса овқат йўқ, демай дарҳол дастурхонни ясатиб, тўйдириб тинчлантирдим. Унинг меҳмондўстлигини ҳисобга олиб меҳмонларни катга тайёргарлик ва хурсандчилик билан кутишни канда қилмадим. У айтардики фарзандлар меҳмон келишидан оддин уй ва ҳовлини тозалашда, дастурхон ёзиш ва тансикди овқатларни тайёрлашда қатнашиб озодагарчиликни, пазандачиликни ва меҳмон кутишни ўрганадилар. Шунингдек уларда хушмуомалалик, сахийлик ва бағри кенглик сингари фазилатлар шаклланади. Бунинг тўғрилиги ҳаётимда яқкрл кўзга кўринди.
Эрим касаллигим вактида бетоб ҳолда уйга келса ўрнимдан туриб ва дардимни сездирмай парвариш қилдим.
Бордию кайфияти паст бўлса ширин сўзлар билан ардоқлаб, сабр-тоқат тилаб тинчитишга уриндим. Тиззасига севимли кенжа қизимизни ўтказганимда, ота-сини қучоқлаб ўпганда жахли ўз-ўзидан тарқаларди. Ўғилларимдан бири чилдирма чалиб, иккинчиси рақсга тушганда эрим завқланиб, шоду хуррам бўлиб ўйнарди. У чарчаб, толиқиб келганида боши, елкаси ва оёқ-қўлларини силаб гул ва райҳонларни ҳидлатдим. Ҳовузнинг бўйидаги супага ётқизиб, эркалаб ухлатдим.
Эримнинг тозалик шайдосилигини назарда тутиб, ҳамиша уй ва ҳовлини озода тутдим. Болаларни вақтида ювинтириб, кийинтириб эримнинг кўзига яхши кўрсатдим. Ўзим ҳам кўркам кўринишда юрдим. Бундан унинг жуда мамнунлигини сезардим. Эримнинг топиш-тутиши орқага кетганда томошабин бўлмай эски касбим — тўн ва дўппи тикиш, кўрпа ва кўрпачалар қавишни бошлаб, рўзғор тебратдим. Отам ва акаларимдан ёрдам олиб, мўл-кўлчиликда яшай бердик. Ҳатто эримнинг қарзини ҳам уздик.
Унинг ишлари юришган ва даромади кўпайган вақгларда топган-тутганларини саранжом-саришталик билан тежаб, фарзандларимизнинг бўлажак тўйларига керакли буюм ва бошқа нарсаларни тайёрладим. Тўй ара
фасида уларни кўрган эрим мушкулимни осон қилдинг, деб ўзида йўқ хурсанд бўларди.
Қариндошларимиз билан самимий алоқалар ўрнатиб, ўзаро меҳрмуҳаббатни ҳавас қиладиган даражага етказдик. Мен эримнинг феъл-атворига мослашиб, сўзларнга қулоқ солиб ҳамда ўзимни унинг ихтиёрига топши-риб катта фойда кўрдим. У билан тўқнашнш ва жан-жаллашишга, ўзбилармонлик ва ишёқмасликка йўл бермадим. Эр-хотин ўртасидаги ҳурмат ва иззатни сақлайдиган анднша пардасини йиртмай кўз қорачиғндек сақладим. Шу боис, хонадонимизда бирор маротаба шов-қин-сурон ва ҳақоратли сўзлар эшитилмади. Тинчлик, аҳилчилик ва ўзаро ҳурмат қайнаб турди. Мана шундай шароитда фарзандларимнз ҳам роҳатда яшаб, юксак одоб-ахлоқ соҳиби бўлдилар.
Эрим хизматларимни жуда қадрлаб, нимани сўрасам шуни сўзсиз амалга оширарди. Сенга керак бўлса осмондаги юлдузни ҳам олиб беришга тайёрман, дерди. Чунки, унинг раъйида юриб, кўнглини олиб ўзимга ром қилиб олгандим. Мен шириндан-ширин ҳаётимда эримни рози қилганимдан завқланиб ва руҳланиб яшадим. Ҳозир 80 ёшдаман. Лекин 50—60 ёшдасиз, дейишади.
Эрим ўлим тўшагида ётганда менга шундай деди: мени жоним, таянчим ва меҳрибоним Муборхон! — сендан минг карра розиман деб жон берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |