Қайси ота-она ақлли...
Донишмандлардан бири дебди: — Оила ҳаётнинг негизи ва яратувчиси ҳисобланиб, унинг бағрида фарзандлар туғилади. У таълим-тарбия ва бахт-саодатнинг ўчоғи ҳисобланиб одамларнинг шу кунинигина эмас балки келажагини ҳам таъминлайди. Жамиятда камолотга етган оилалар қанчалик кўп бўлса, давлатнинг куч-қудрати ва шон-шуҳрати шунчалик ошади. Шу-нинг учун ҳар бир ота-она ўз оиласини киши ҳаваси келадиган даражада мавқеини кўтариши ҳам фарз, ҳам қарздир.
Аллоҳга минг қатла шукурки, орамизда мақтовларга сазовор оилалар оз эмас. Бироқ, фақат қоринни тўйғазиш, кийиниш, тўй қилиш ва маросимларни ўтказишга муккадан кетиб ўзларини ва фарзандларининг тарбиясига аҳамият бермайдиган оилалар ҳам йўқ эмас. Аввало, ота-онанинг ўзи юксак одоб-ахлоқ соҳиби бўлгандагина улардан фарзандлари сабоқ олиб бахтли ҳаётга эришадилар. Бордию ота-она жоҳил, уришқоқ, хасис, юлғич, ишёқмас, гиеҳванд ва бепарво бўлса фарзандлари ҳам мана шундай ярамас одатларни ўзлаштирадилар. Ўтмишда табиатан жоҳил ва золим подшоҳлардан бирининг иккита ўғли ва бир қизи бўлиб, улар вақтларини маишат, саёҳат, чавандозлик ва овчилик билан шуғулланишга сарфлаганлар. Подшоҳ болаларининг тарбияси билан шуғулланиб келажагини ўйлашни хаёлига ҳам келтирмаган. Димоғлари шишиб андиша ва ор-номусларини йўқотган фарзандлар одамлар-нинг бошига кўп азоб-уқубатларни ёғдиришган. Вақти-соати келиб подшоҳ вафот этгандан кейин икки ўғил тахт талашиб қиличбозлик қилишганда бири ҳалок бўлди. Иккинчиси тахтни эгаллади. У ақл-идрок билан иш юрита олмай шафқатсизлик ва зўравонлик билан сиёсат юргизди. Арзимаган сабаб билан одамлар дорга осилди. Қимматчилик, йўқчилик ва хавф-хатар куча-йиши натижасида халқ саройга бостириб кириб подшоҳни мамлакатдан ҳайдади. Унинг синглиси ҳам тарбиясизлигидан бузуқчиликка берилгани учун эри томонидан ўлдирилди.
Сарой аҳли бир нуфузли лавозимда ишлаб, ақл-идроки, жасорати ва мардлиги билан ҳурматга сазовор бўлган Шоимардон исмли навқирон йигитни тахтга ўтқазди. У ўнта фарзанд кўрган ота-онанинг ўғли экан. Бу камбағал оиладагилар, асосан, ҳунармандчилик билан шуғулланиб, ота-онасининг топган-тутганини кўпроқ болаларини ўқитиш ва тарбиялашга сарфлаган. Шоимардон келиб чиқишига қараб "ҳунармандлар сулоласи"га асос солди. У ўткир сиёсат юргизиб мамла-катда тўқчилик ва тинчликни ўрнатиб, адолатли подшоҳ номига сазовор бўдди. Шоимардон ота-онасининг ақллиги ва фарзандлари келажагини ўйлаб иш юритганлиги туфайлигина тахт соҳиби бўлган эди.
Мен, — деди йиғилганлардан бири, — хорижга карвон билан бораётганимда йўлда 6 та туя дардга чалиниб, жони узилди. Оғир аҳволда ўтирганимда икки отлиқ киши аҳволимни кўриб, рўпарамдаги ўз боғига таклиф қилишиб, меҳмон қилишди. Уларнинг қўлидаги қадоқларни кўриб, мардикорлар бўлса керак, деб хаёлдан ўтказдим. Бироқ, улар кўп туялари, боғлари ва дўконлари бор катга бойнинг Азиз ва Лазиз исмли ўғиллари бўлиб чиқди. Уларнинг отаси мардикор ёлламай боғларида ўша икки ўғлини ишлатар экан. Бундан ташқари, улар моллар учун қишки ем-хашакларни ғамлаш билан шуғулланишган. Уларнинг оёқяланг ҳолда кетмон билан ер чопаётганини кўриб, ҳайрон қолдим. Мени уларнинг камтарлиги, хушмуомалалиги ва меҳ-натсеварлиги мафтун этди.
Азиз ва Лазиз боғдорчилик, чорвачилик ва савдо-сотиқ сирларини ўзлаштиришган. Улар менга ўзларининг ҳисобидан туяларни берганларидан кейин миннатдорчилик билдириб йўлни давом эттирдим. Мен яшаётган шаҳарга уларни карвон билан боришларига кўндирган эдим. Қайтишимда биргаликда келиб хонадонимга жойлаштирдим. Мени ва қариндош-ларимникида меҳмон бўлиб дўстлар орттиришди. Улар мамнун бўлишиб ва савдо қилишиб ватанга қайтдилар. Маълум вақтдан сўнг Азиз ва Лазизларнинг отаси менинг қизларимга совчиликка келганлигини айтди. Мен розилик билдириб, тўйни ўтказдик. Мана бир нечайил бўлдики, куёвларим ва қизларим бахтли ҳаёт кечирмокдалар. Кўрдингизми азизлар, — дебди донишманд, — ота-она боймиз деб ғурурланмай Азиз ва Лазизларни олий даражада тарбиялаб, меҳнатга ўргатиб уларнинг келажакда обрў-эътиборли ва бахтли бўлишларига пухта замин ҳозирлаган. Шунинг учун ҳам улар бойликда отадан ҳам ўзиб кетдилар.
Фарзандларнинг келажакда бахтли ҳаёт кечиришлари учун биринчи навбатда юксак адоб-ахлоқ сув билан ҳаводек зарурдир. Жамоа тарбиясиз одамлардан ғазабланиб падаршгга минг лаънат, дейишса, одоб-ах-лоқлиларга нисбатан падарингга минг раҳмат, сўзларини изҳор этадилар. Кўриниб турибдики, фарзандларига олий фазилатларни бахш этиб бахтли ҳаётга эриштирган ота-она ақллиларнинг ақллисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |