Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet62/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77
Bog'liq
KITOB

Ҳой тилим, ҳой тилим Сендан бўлди вайрон уйим.
Ҳой тилим, ҳой тилим, Сендан бўлди барбод умрим. Сўзга чиққан Ойша хола:
— Подшоҳим, бу ерда гапирган қудалар, келинларнинг ношукурчилиги ёки тили аччиқлигидан куйган бўлсалар мен келинимнинг қули қийшиқлигидаи "жоним ҳиқилдоғимга" келган. Келиним ғайратли, лекин қилган ишларини кўрган киши "қайси қўлинг сингур буни қилди" деб ҳайратланади. У сут пишираётганида қозонга олов ёқиш учун қўлига тушган ўтинни ўчоққа қалайверади. У пуфлайвериб ўтни ёқолмаганлиги натижасида ҳамма ёқни дуд босади. У оловни жуда қийинчилик билан ёндиргандан сўнг тутундан қизариб кетган икки кўзини кир қўли билан ишқалайди. Шундан бир неча маротаба кўз оғриғига учради. У сутни сузаётганда, унинг маълум қисмини ерга тўкиб юборади ёки қўли тегиб хурмачани ағдаради.
Овқатни тайёрлаш жараёнида ҳам келинимнинг қўли "қийшиқлиги"ни кўриш мумкин. У сабзи ва пиёзни йирик, майда ва тўмтоқ қилиб тўғрайди. Гўштни ҳам шу ҳолда кесади. Уларни қизиб турган қозонга ирғитиб ташлаши натижасида ёғ томчилари сачраб унинг юзига ёки кўзига тегади. Келиним ошхонадаги уй-рўзғор буюмларини тўғри келган жойларга қўйиб кетаверади. Уйда оёқ босишга жой қолмайди. Умуман айтганда, келиним бир иш қилганда, унинг орқасидан йиғиштириб ва тартибга солиш учун бир кишининг кучи етмай қолади. Идиш-товоқларни ювиш учун уларни қозонга устма-уст тахлайди. Индамасанг, унга пиёлаларни ҳам қўшиб қўяди. Уларни қўли қовушмай юваётганда идишлар бир-бирига тегиб синади ёки дарз кетади. Кўпинча чала ювилади. Келинимни қўли сувни, тузни ва совунни меъёрида ишлатишда ҳам ожизлик қилади. Кир юваётганда эса жомашов атрофи ва кийимларини кўпик қоплайди. Бир нарсани олаёттан-да, қўяётганда, тортаётганда еки илаётганда ерга тушиб кетиш ҳоллари учраб туради. Анча-мунча уй-рўзғор асбоблари синдиридди. Ҳатто ўз боласини кўтараётган-да ва ерга қўяётганда қўли қўполлик қилиб унинг бир жойини оғритади. Шунинг учун бола онасидан зириллайдиган бўлиб қолди. Келиним кийим-кечакни тартиб билан тахлаш ўрнига уларни думалоқ равишда ўраб дуч келган жойга тиқиб қўяверади. Уйида ерда турли буюмларнинг сочилиб ётиши орқасида қадам қўядиган жой қолмайди. Боласини бешикка белаётганда кўпин-ча сумакни тескари қўйиши сабаб у бешик асбоблари шифтирга булғаниб ётади. Келинимнинг қўли тикиш-бичишга мутлақо ярамайди. Супуриш-сидиришга келганда шуни айтиш керакки, қўли супургини тўғри ушлашни ва ҳаракатга келтиришни ўрнига қўя олмаслиги орқасида чанг кўтарилади, чала супурилади. Тўпланган ахлатлар вақтида олинмай ётаверади. Шуниси ажабланарлики, у ёки бу нарсани тартиб билан ўз жойига қўя олмайди. Масалан, чойиак, коса ва пиёлани йиқиладиган ҳолатда токчанинг энг четига ёки нотекис жойга қўяверади. Уларни устма-уст баланд қилиб тахлайверади, сал қимирласа бас, ағдарилиб синади. Шу сабабдан уйда идиш-товоқ чидамайди. Қўлга тушган нарсани тўғри келган жойга қўяверишидан ҳовлимиз-да ва йўлакда теша, болта, арра, ўтин, кетмон, бел, жомашов, челак, қоплар ва бошқа нарсалар сочилиб етаверади. Ваҳоланки, уларни қўядиган махсус хона бор. Келиним эшикни очаётган ва ёпаетганда қўполлик қилади. Эшикни тарақлатганига чўчиб кетамиз.
Биз ҳафтасида икки маротаба нои ёпамиз. Шу кунлари келиним хамир қориш, нон ясаш ва ёпиш билан -банд бўлади. У сувни кўп солиб хамирни бўшаштира-ди, хамиртурушни эса меъёридан ортиқ ишлатиб, ачитиб қўяди. Ясаган нонининг ҳажми ҳар хил йирик, кичик ёки юпқа бўлади. Нонни тандирдан кўпинча куйдириб узади. Бир кун келинимга, нон ёпиб қўйинг, келганимдан кейин тўйга чиқаман деб, меҳмонга кетдим. Кайта туриб дастурхонга ўралган нонни олиб, қўшнимникига тўйга чиқдим.
Бир вақт тўй эгаси дастурхонга қуйган нонларни қўйиб қараб турди. Шунда ёнидаги аёл нафратланиб:
— "Қайси қўлинг сингур буни ёпди" — деди. Мен, қаттиқ хижолат тортиб унга секингина: келиним ёпган, шошганимдан дастурхонни очиб кўрмай ҳам олиб келавердим — дедим. Бунга жавобан ўша аёл — "тўй эгасида қасдингиз борми", деганда номусдан ўлишга рози бўлдим. Уйимга келиб дастурхонни очсам, ўзим олиб борган куйган нонларни қайтаришибди. Чидай олмай касал бўлиб қолдим.
Келинимнинг қўлидан чой олишга безиллаб қолганмиз. Чунки у пиёлани узатаётганда кўлга тегиши билан қўйиб юборади ва чой тўкилади. Бундан эҳтиёт бўлиш учун бир куни пиёлани узатиб, чойнакдан қуйиб юборақолинг деганимда чойни пиёла қолиб, қўлимга қуйса бўладими? Пичоқни ушлашни ва ишлатишни ўргатаётганимда қўлимга тиқиб жароҳатлантирди. Тандирда нон ёпишни ўргатаётганимда тирсаги билан бир кўзимга оғир жароҳат етказди. Кир ювиш тартибини ўргатаётганимда, қўлини бирданига жомашовга тиққанда уч бармоғим қайрилиб кетди. Бир куни келиним ошхонадан туриб, вой дод ёғ ёниб кетди, деб қичқирганда чопиб бораётганимда, у оёқостига ташлаб кетган супургига қоқилиб, йиқилдим. Шундай воқеа бошқа кунларнинг бирида ҳам юз берди. Келиним бешик тебратаётганида ағдариб юборибди. Шунда боланинг чирқиллаб йиғлаган овозини эшитиб, югурдим. Даҳлизда у ечиб қўйган ковушга қоқилиб, оёғим шикастланди. Ўғлим шамоллаб иситма билан ётганда исириқ соламан, деб ҳокандоздаги чўғни уни юзига тўкиб юбориб куйдириб кўйди. Тартибсиз равишда иш қилиши орқасидан эрим ҳам жафо чекди. У хуфтон намозини
ўқиб масжиддан келатуриб, йўлагимизда келиним томонидан қўйилган ахлат челакка қоқилиб, жароҳатланди.
Ярим кечада ўғлимнинг уйидан дод-фарёд овозини эшитиб борсак, танчанинг кўрпаси ёнаяпти, ўғлим уни ўчириш билан овора, келиним билан боласи бе-ҳуш ётишибди. Ўғлимга боласини олишни буюриб, биз эр-хотин келинни эшикдан тортиб зўрға чиқардик. Ўт аланга олди. Танчага хокандоздан чўғ солаёттанда биттаси кўрпачага тушган экан.
Мен сизларга келинимни қўлини "қийшиқлигини" кўрсатувчи белгиларни умумий тарзда баён этдим, холос. Уни ёнида юриб, тўғри ишлашни кўп ўргатдим, лекин ҳеч фойдаси бўлмади. Уйни ёлғиз ташлашга қўрқиб, ҳамма вақт хавотирликда яшадик. Қўлининг нобоплиги келинимни ўзига ҳам катта зиён етказган, юз, қўлида ва оёғида жароҳат белгилари хоҳлаганча топилади. Келиним, ойижон, дадажон сизга кўп ташвиш ва азоб-уқубатлар келтириб, гуноҳкор бўлиб қолдим, мени кечиринг, оёғим қутлуғ келмади, — дейди.
— Қизим, дедим мен — қўлингизда хайр йўқ. Бундан уйимизда жабрланмаган одам қолмади.
— Тўғри, — деди келиним, — қўлларим кесиб ташлашдан бошқа нарсага ярамас экан. Буни келин бўлга-нимдан кейингина сездим. Биласизки, отам ўлиб кетган. Мен, онам ва опам билан биргаликда яшаб, айбимизни сезган эмасмиз. Чунки онам ҳам, опам шундай ишлашга одатланишган. Бунга ўрганиб кетган эканмиз. Шу сўзларни айтиб келиним боласини кўтардида ҳўнграб йиғлаганча биз билан хайрлашди. Биз унга ачиниб қолдик.
— Подшоҳим — деб сўзини давом эттирибди Ойша хола: — Келиним одам сифатида яхши, қани қўлининг "нобоплигини" тузаттиришнинг иложини топишга ёрдам берсангиз, кўп хурсанд бўлардик.
Подшоҳ сарой табибини чорлади.
Одамнинг беш панжалари ақл-идрокнинг бевосита назоратида нимани кўпроқ машқ қилса, ўшани ўзлаштириб ва такомиллаштириб боради — деди табиб. — Шу тарзда кишилар тўқувчилик, тикувчилик, заргар-
лик, наққошлик, созандалик, кулолчилик, косибчилик ва бошқа турли ҳунарларни ўрганадилар. Ҳунарманд ишининг сифати ақл-идрок билан қўл панжалари ўртасидаги боғланишнинг даражасига қараб белгиланди. Агар боғланиш такомиллашган вақтда қилинган иш ҳавас қиладиган даражада кўзга ташланса, шундагина "қўли гул" экан, деб мақгашади.
Пазандалик, нон ёпиш, саранжом-саришталик, чеварлик, супуриш-сидириш ва бошқа хилмахил уй-рўзғор ишлари ҳам ҳунар ҳисобланади. Буларга фар-зандларнинг беш панжасини ёшлик вақгида мослаштирилмаса, Ойша холанинг келинига ўхшаб кўли "нобоп" бўлиб қолади. Бу тоифадаги одамларнинг беш панжаси уй-рўзғор ишларини чала ва палапартиш қилади. Уларда иш жараёнида етарли даражада машқ қилинмаганлиги орқасида ақл-идрок билан қўл панжасининг ўртасидаги алоқа узвий ва самарали боғлан-майди. Худди шу дақиқада чатоқ иш қилиб қўйилади. Шунинг учун ҳам қўли "қийшиқлар" бир ишни бузиб қўйсалар "вой эсим қурсиней" дейишади. Бу ҳолат такрорланавериши орқасидан танага сингиб кетади ва унинг тузалиши қийин кечади. Ойша холадан эшитдик. Бундай мисоллар ҳаётда учрайди. Мен бу хусусида айрим воқеаларни баён қилмоқчиман.
Қовун сайлида Шаҳзода ўзининг севимли хотинига қовунни пичоқнинг учида едираман деб, оғзига эмас, кўзига тиқиб юборибди. Хотини эса "вой қўлингиз син-син" деб ҳушидан кетиб, йиқилибди.
Тоғ бағрида подшоҳ ухлаб ётганида бир чивин унинг бурни устига қўнибди. Хизматкори чивинни қуваман Деб қўли унинг бурнига бехосдан қаттиқ тегиб кетиши орқасида қон оқиб кетибди. Аксига олиб подшоҳ бурнидан қон оқиши тўхтамабди. Ўтирганлар бу қасддан Қилинган иш деб хизматкорнинг оёқ-қўлини боғлашиб дарёга чўктиришибди.
Отчопарда улоқ мусобақасида икки отлиқ олдинги сафда ёнма-ён чопаётганда, улардан бирининг қўли 'қийшиқлигидан" қамчини отга ураман деб шеригига бехосдан урганда йиқилибди. Оламон буни жўрттага Қилди деб уни дўппослашибди.
Қўли "қийшиқлар" ўқ-ёй, қилич, найза ва бошқа ҳарбий ҳамда иш қуролларини мўлжалга уролмайдилар. Навкарлардан бирининг душманга отган ўқ-ёйи ўзининг одамига тегиб, ҳалок қилади. Подшоҳ соқчини хоинлиқца айблаб, ўлимга маҳкум этибди.
Хуллас, қўли "қийшиқлар" иш жараёнида бир нарсани уришда, кўтаришда, тортишда, ясашда, пиширишда, отишда, очишда, ёпишда, ирғитишда чатоқ-лик қилиб қўядилар. Булар сиртдан қараганда аҳамиятсиз бўлиб кўринса-да, лекин киши билмас шундай фожиали оқибатларга келтирадики, уни тўғрилашнинг иложи бўлмай қолади. Шу боисдан қўли "қийшиқ" хотинга учраган эркакнинг шўри қуриди, деяверинг. Фарзандларнинг беш панжаси маҳоратини ёшлигидан ошириш кўп фойда келтиради.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish