Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet70/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   77
Bog'liq
KITOB

Хотин куясига учраган эр

Халқимиз ёшларни, қўша-қаринглар деб дуо қилади. Аммо бу дуо барча кишилар ҳаётида вожиб бўлмай, бўйдоқ ёки бева бўлиб қолган одамлар оз эмас. Шулардан бири — 70 ёшли Турон хотинининг ўлимидан бир йил ўтар-ўтмас, Эҳсон опага уйланди. 45 ёшли бу аёл кишининг ҳавасини келтирадиган даражада хушбичим ва тили бурро экан. Турон ака ўзидан анча ёш аёлга уйланганидан шодланиб улфатларига роса мақтанди. Улар орасидаги айрим бўйдоқ дўстлари, Турон ака хотинингизнинг опаси ёки синглиси йўқ эканми, божа бўлардик, деб ҳазиллашдилар.


Бир куни Эҳсон опа ўзгариб эрига деди:
— Качонгача келинларнинг қозонидан овқатланамиз. Тўртта ўғлингиз ва иккита қизингиз 100 сўмдан беришса, ҳар ойда қўлимизга 600 сўм тегади. Бу пулга иккита катта қўй беради.
— Хотин, келинимиз жуда оқила. Пазандаликда тенги йўқ аёллигини биласан. Озиқ-овқат, кийим-кечакларимиз ҳам етарли, демак, пулга муҳтожлигимиз йўқ— ранжиди ота.
— Пул тирикка ҳам, ўликка ҳам зарур, деган нақлни эшитмаганмисиз? Кўлингда пул бўлса, тилинг бурро бўлади.
— Кийимларинг бор, чамаласанг юз йилга етади.
Кўча харажатларига ўзимнинг кучим етади. Фарзандларимдан пул сўрашнинг ҳеч ўрни йўқ.
— Намунча ожиз ва қўрқоқсиз, бошқа ота бўлганда фарзандларини суягигача шилиб, пирибадавлат бўлиб юрарди.
— Тавба, сен тўсатдан ўзгариб, ўзингга номуносиб қилиқлар қиляпсан. Ахир беҳаёликнинг ҳам чегараси бор! Овозингни ўчириб, шахтингдан қайтмасанг, юз кўрмас бўламиз.
— Ҳали шундай денг, мен сиз ўйлаганчалик лапашанг аёллардан эмасман. Мендан осонлик билан қутулмайсиз, бошингизга шундай кулфатлар соламанки, сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетади.
— Ҳозир, уриб бошингни ёраман, — жахл қилди эр.
— Ия, жуда зўрайиб, ҳаддингиздан ошиб кетдингиз-ку, бўш келмайди хотин. Аслида кимлигимдан бехабарсиз. Мен тўрт маротаба эрга тегиб, улардан тўрттасини нариги дунёга жўнатдим. Шунча эркакнинг тумшуғини ерга ишқалаган хотин сизнинг қулингиз бўлиб юрадими?
— Менга деса ўнта эрга теккан бўлсанг ҳам бари-бир эркак сифатида бу хонадоннинг бошлиғи менман. Хотинлигингни унутмай жим юрсанг юрдинг, акс ҳодда ажрашамиз.
Эркакман, деб чираняпсизми? Номига эркаксиз, аслида ҳезалаксиз. Чунки, тун бўйи менга тескари ўгирилиб, хуррак отишдан бошқа нарсага ярамайсиз-ку. Тағин чинакам эркакман, деб гердаясиз. Эртага қўшниникида чарлар. Хотинларга бахтим қаро экан, эримнинг ҳезалаклигини билмай тегибман, десам борми, бутун маҳаллада юзингиз шувут бўлади. Буни эшитган улфатларингиз чойхонада аския қилишиб, устингиздан маза қилиб кулишади,
Бу гапдан Турон аканинг нафаси ичига тушиб, рангмўчиб бирданига ялинишга тушади: — Эҳсонхон, катта умид ва ишонч билан турмуш қурган эдим. Бундаи қилма, эркаклик шаънимга доғ туширма.
Эҳсон опа рақибининг таслим бўлганлигини кўриб, асосий мақсадга ўтди.
— Сиз ҳақиқий эркак бўлганингизда, менга сирла рингизни айтмаган бўлардингиз. Эсингиздами, ўн кунлик хотинлик пайтимда 40 йил магазин ва омбор мудири сифатида ишлаб катта бойлик орттирганингиз ҳақида гапиргансиз. Бундан ташқари, пора бериб қамоқдан қутулиб, жазо олмаганлигингизни ҳам айтгансиз. Ўзингизга ўхшаб ўғилларингиз ҳам... Агар сиз ва фарзандларингизнинг жиноий ишлари ҳақида милицияга хабар берсам, умрларингиз қамоқхонада чирийди.
Турон аканинг қўл-оёғи титради: — Кариган чоғимда мени ўтга ташламаслигингни илтимос қиламан, сен нима истайсан? Ўзи?
— Менга бир "Волга" машинасига етадиган пулни ундириш ниятида турмушга чиққанман. Уни берсангиз, мендан осонлик билан қутуласиз.
— Нима учун буни бирданига айтмай гапни узоқдан бошладинг.
— Сабаби шундаки, сизга ҳар ойда 600 сўмни ундириш ҳақида гапириб асосий мақсадимга эришиш учун бамисоли эшикни очдим. Шу равишда сизни ўша мақсад сари етаклаб келдим. Мана энди ўзингиз кўриб турибсизки, кўзлаган режам тўғри бўлиб чиқди.
— "Москвич" машинасига етадиган пул беришга имконим бор.
— Пасткашлик қилмай сўраганимни беринг, акс ҳолда қамаласиз.
Турон аканинг тили айланмай қолди. Хўп бўлади, деб ҳушидан кетибди. Эҳсон опа ҳеч нарса бўлмагандек эрига чой ичирди ва ўрнига ётқизиб, ўзига келтирди. Эртасига Эҳсон опага талаб қилган пулини бериб, унинг панжасидан халос бўлди. Лекин оғир касалга чалиниб, ётиб қолди. Кўргани келган дўстига дардини айтди: — Оғайни, бир вактлар шертабиат ки-шилигимни биласан. Нима бўлди-ю фалокат босиб Эҳсон шайтонга уйланиб, бахтимни ўз қўлим билан совурдим. Қадр-қимматим топталди ва молмулким таланди. Булар бежиз бўлмаганга ўхшайди. Чунки, вафот этган хотинимнинг қадрига етмай, назар-писанд қилмай, кўп хафа қилардим. Шунга қарамай у мени ва фарзандларимни шундай парвариш қилардики. бунақасини топиб бўлмасди. Минг афсуслар бўлсинки, кўз очиб кўрган хотинимни ардоқлаб, вақтида даволатиб дам олдирганимда ўлмай юрармиди? Эй Оллоҳ, мени кечирсин. Унинг қадрига етмаганим учун Эҳсон шайтонга мубтало бўлдим. Буни қилмишимга яраша берилган жазо, деб ҳисоблайман. Ажойиб хотинимнинг куясига учраб ўтдек ёнмокдаман.
— Турон, — дебди дўсти, — энди бўлар иш бўлди. Соғлиғингни ўйла. Бу кунлар ўтиб, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетасан.
— Йўқ, бошимга тушган кулфат суягимгача сингиб бир умр унутилмайди. Соғлиғим кетди. Ҳаётим маъносиз ўтди. Иложи борича кўз очиб кўрган яхши хотинни авайлаш, асраш ва кўнглини олиш керак экан.
Турон ака соғайганидан кейин Эҳсон опанинг аслида кимлиги ва зоти-зурриёдини суриштирди. У бошқа шаҳардан келиб сармояли кексаларга турмушга чиқиб, уларнинг бойлигини ўзлаштираркан. Турон ака навбатдаги ўлжа экан. У ўзи туғилган шаҳарда 25 ёшида фирибгарликда айбланиб, жазоланган ҳам экан.
Кўп ўтмай Турон ака Эҳсон шайтон мапгина уриб ҳалок бўлибди, деган хабарни эшитиб, ёқасини ушлади?!



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish