Бевафолик фожиаси
Маҳаллаларнинг бирида Ҳасан ва Ҳусан исмли йигитлар ўзларининг яхши одоб-ахлоқи ва юриш-туриши билан обрў-эътибор қозондилар. Ота-онасининг ёши улғайиб қолганлиги учун тинимсиз меҳнат қилиб, уй қуриб, тўй харажатларини тайёрлашди. Ота-она мамнун бўлиб, уларни уйлантириш ҳаракатига тушди.
— Ўғилларим, — деди она, — совчиликка борганимда қанақа қизни танлашим керак? Аввало, Ҳасан, сен нима дейсан?
— Мен ўнинчи синфни битириб, уй ишлари билан шуғулланаётган қизга уйланмоқчиман.
— Ахир, сен олий маълумотлисан. Ўқимишли қизни танласам яхши бўларди.
— Сенга қанақа қиз ёқади? — Ҳусандан сўради ота.
— Мен ўзимга ўхшаган олий маълумотли қизни хоҳлайман.
— Болам, сенинг бу тилагингга қўшиламан, лекин Ҳасаннинг орзуси ғалати туюляпти.
— Онажон, уй қизларининг яхши томони шунда-ки, — жонланди Ҳусан, — уларнинг юз-кўзи ҳали очилмаган, ор-номусли, меҳнатсевар ва пок бўлиб оилани яшнатади. Улар эри, қайнона ва қайнота билан умумий тил топиб, мослашиб беминнат хизмат қилади. Дарахт ниҳоллигида қайси томонга эгилса шу ёққа букилганидек, уй қизларини ҳам хоҳлаган йўлга солиш мумкин. Биласизки маҳалламиздаги ёши катта хотинларнинг кўпчилиги шу ёшда турмушга чиқиб, бахтли ҳаёт кечирмоқдалар. Уларнинг фарзандлар тарбиясига кишининг ҳаваси келади, бирортаси эридан ажралмай аҳилликда яшамоқдалар. Ўзларининг ақлидроки, ғайрати ва эрига нисбатан вафодорлиги билан ҳурмат ва иззатга эришдилар. Бўлажак умр йўлдошим ҳам уларга ўхшаса, дейман. Шу кунларда уй қизига уйланган дўстим жуда яхши яшаяпти. Тўғри, олий маълумотлилар орасида ақлли, тарбияли ва пок қизлар бор.
Аммо, мен уй қизига уйланишга қарор қилдим. Бунга ўзим кўрган бир воқеа туртки берди. Энг яқин дўстим Соатбекнинг хотинидан ажралиши ҳақидаги аризаси судда кўрилаётганида қатнашдим. Хотин Тўтинисага сўз берилганда ғазаб билан деди.
Бу ифлос ва ғўддайган инсонни эрим дейишга тилим бормайди. Чунки у виждонсиз, золим одам. Нуқул овқатни вақтида тайёрла, озодагарчилик ва саранжом-саришталикка риоя қил, шовқин-сурон қилаверма, болалар тарбиясига эътибор бер, — деб миямни қоқиб Қўлимга берди. Бу ишларни қилаверсам, қачон ўзимни парвариш қилиб, маданий ҳордиқ чиқараман? Нима, бу дунёга ўн маротаба келаманми? Эрим чидаб бўлмайдиган даражада қолоқки хотинларнинг эркаклар билан унг ҳуқуқлигини тан олмай золимлик қилаверади. Мени аяб уй ишларига қарашса, ўлиб қолмайди-ку! Эркаклар уй ишларини қилмасин, деган қонун йўқ-ку.
Суд раиси аёлларнинг уй ишлари билан шуғулланишлари бурчлари ҳақида эканлигини айтганда хотин деди: — Бошқа аёллар билан ишим йўқ, мени уларга тенглаштирманг. Мен комсомолнинг энг обрўли аъзоси бўлиб, унинг қозонида қовурилиб, чиниқиб, замонавий аёл сифатида камолот чўққисига кўтарилганман. Комсомол сифатида шуни айтаманки, аёлларга нисбатан қилинган золимликни илдизи билан қўпориб ташлаймиз. Мен содда аёллардан эмасман, ўзимнинг қадр-қимматимни билиб ўрнига қўйишга тўла қодирман. Ота-онам бағрида ҳузур-ҳаловатда яшардим, лекин эрга тегиб зиндонга тушгандай бўлдим. Шунинг учун адолатсизликка қарши курашмоқдаман.
— Қаерда ишлайсиз,— сўралди ундан. Ишлаш ёки ишламаслик менинг шахсий ишим. — жавоб берди у.
— Эрингизнинг сизни урган вақги бўлганми?
— Йўқ, бунга унинг ҳаққи йўқ, ўлдирардим. Сўзлаш навбати Соатбекка етганда бошидан кечирганларини қуйидагича баён қилди: — Тўтиниса қўлим дағаллашиб кетади, деб уй ишини қилмайди. Вақтини кўпроқ телевизор кўришга, ўзига ўхшаган дугоналари билан санғиб юришга сарфлайди. Болалари-ни доим ота-онасиникига юборарди. Соғиниб болаларни олиб келганимда, роса жанжал қилади ва атай уларни орқасига қайтариб юборади. Ўз фарзандини боқиш ва тарбиялашни лозим топмаган аёлдан яхшилик ку-тиш мумкинми? Йўқ, албатта. Ишдан чарчаб келганимда овқат пиширилмаганлиги учун нон-чой билан қаноатланишга тўғри келади. Хотиним эса ресторан ёки кафеда овқатланишни талаб қилади. Уни гоҳ му-лойимлик, гоҳ қатъиятлик билан тартибга чақирганимда овози борича уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилади. Хуллас, менга болаларни хўрлаган, меҳнат қилишни ор деб билган, гердайган, саёқ хотин керак эмас. Ажралиш ҳақида ҳукм чиқарилишини сўрайман.
— Суд раиси, — деб хитоб қидди Тўтиниса, — эримнинг тутуриқсиз сўзларига қулоқ солманг, ажра-лишни хоҳламайман. Менинг мақсадим, уни қолоқлик ботқоғидан қутқариш ва маданиятли одам қилишдан иборатдир.
Тўтиниса суд ҳукмига норозилик билдирди:
— Адолатсиз ҳукмга қаршиман, ишхонасига бориб, унинг қилмишларини партия ташкилоти муҳокамасига қўяман.
— Ўғлим, судга бориб юрагингни оддириб ваҳимага тушиб қолибсан, яна бир бор ўйлаб кўр.
— Мен фикримдан қайтмайман, уй ишлари билан шуғулланадиган қизга уйланаман, холос.
— Ўғлим, ўзинг яхши биласанки, ўқимишли қизларга уйланганларнинг кўпчилиги бахтли ҳаёт кечирмокда. Аммо "гуруч курмаксиз бўлмайди" дейилганидек, улар орасида дўстингнинг хотинига ўхшаганлар чиқиши мумкин. Шунга ўхшаш ўрта маълумотлилардан ҳам ярамас аёллар чиққанлигини биламан. Майли, кўнмайдиганга ўхшайсан. Сен хоҳлаган қизни топаман.
Она маҳаллама-маҳалла совчиликка бориб, Ҳасанга ўрта маълумотли, Ҳусанга эса олий маълумотли қизни танлади. Тўй ўтиб ота-она қўш келинлик бўлдилар.
Ҳасаннинг хотини Нашватихон, Ҳусанники Маъсудахон 2—3 ой ўзаро мусобақа ўйнагандек уй ишларини бажонидил қилишиб, қайнона ва қайнотанинг дуосини олишди. Аммо Нашватихоннинг феъл-атвори ўзгариб, рўзғор ишларидан бош тортадиган бўдди. Даставвал юраги санчаётганлигидан шикоят қилиб поликлиникага қатнади. Бошим оғрияпти, деб яна поликлиникага боришни давом эттирди. Кейин қулоғим оғриб яхши эшитмаяпман, деб шифокор ҳузурига қатнади. Шу тариқа ҳали бу, ҳали у касалини рўкач қилавериб кўчага чиқаверди.
Ҳасан хотиним тузалса бас деб уни минерал сув билан даволайдиган санаторияларда даволатди. Бир куни у онасига тутоқиб деди.
— Нашватихон бирданига инграб, титраб ва ранги ўчиб поликлиникага бормасам ўламан деб чиқиб кетди. Хавотирланиб орқасидан борсам, поликлиника хоналарини бирида шифокор билан қўл ушлашиб, кулишиб ва яйраб ўтиришибди. Мени кўрган шифокор Ўзини ўнглаб, унинг томирини текшираётганлигига ишонтиришга уринди. Нашватихон ҳам дарров ўзини касалликка солиб инграй бошлади. Кайфиятим бузилиб, уйга қайтганимда Нашватихон келиб ғазабланди:
Мени бузуқчиликда айблаш учун орқамдан поилаб бордингиз. Сизга ўхшаган бузуқ одамларгина бировни айблаб, ўзларини оқламоқчи бўладилар. Бузуқ бўлмасангиз нима учун мени пойладингиз? Шуни билингки, дунёда битта ҳалол ва покиза аёл бўлса, шунинг ўзи мен бўламан.
У жавраб, хунук сўзлар изҳор этиб тинчлик бермади.
Онажон, Нашватихон касални баҳона қилиб, кўчага чиқиб ҳаром йўлга кириб кетганга ўхшайди.
— Ўғлим, шубҳа билан ҳақиқатни юзага чиқариш қийин — деди она. — Яхшиси сабр қилиб турайлик, ҳамма нарса сув юзига қалқиб чиқиши турган гап.
Кўп ўтмай бир воқеа рўй берди.
Кунларнинг бирида Нашватихон ички кўйлагида титраган, қўрққан ва ранги ўчган ҳолда ўзини ташлаб, шўрим қуриди, деб йиғлайверди. Кайнона, қайнота, Ҳусан ва овсини Маъсуда югуриб келиб Нашватихонни турғизиб, нима бўлганлигини сўрашганда дебди:
— Кўчада келаётганимда икки киши ташланиб кўйлагим, соатим ва туфлимни ечиб олишди. Ғазаби қўзиган қайнота милииияни чақирмоқчи бўлганда, Нашватихон асло бундай қилмасликни сўраб ўғрилар милицияга хабар берсанг, сени ҳам, эрингни ҳам ўлдирамиз, деганлигини айтди. Кечқурун уйга келган Ҳасан воқеани билиб ўзида йўқ хафа бўлди. Нашватихон эса ўғриларга қарши қаттиқ курашганлигини мақтаниб га-пирди. Шу орада оилада яна бир фожиали воқеа рўй берди. Ҳасаннинг машина олиш учун жамғарган пули йўқолди, бу ҳақда Нашватихондан сўраганда овсинидан гумони борлигини айтди. Бундан ғазабланган овсин келиб у билан жанжаллашаётганида ҳовлида бир аёл пайдо бўлиб: — ҳой Нашватихон! Менинг олдимга эмаклаб келиб оёғимни яла, акс ҳолда нима дейишимни ўзинг биласан деб бақирди. У бу буйруққа сўзсиз бўйсуниб эмаклаб ва оёғини ялаб турганда қайнона, қайнота, Ҳасан, Ҳусан ва овсини ҳеч нарсага тушунолмай қотиб қолишди.
— Мен бу ифлоснинг бер девор қўшниси ва сирдош дугонаси Хадича бўламан. Онамни узоқ қишлоқда яшайдиган синглисиникига олиб кетаётганимда йўлда дардга чалинганлиги учун орқага қайтишга мажбур бўлдик. Онамникида бир оз дам олиб сўнг уйимга келсам, қайси кўз билан қарайки, Нашватихон эрим билан маишат қилиб турибди. Жоним ҳиқилдоғимга келиб ароқнинг шишаси билан Нашватихонни урмоқчи эдим, у эримнинг бошига тегди. Ҳозир у касалхо-нада ётганлиги учун у билан овора бўлиб, бу ерга вақтида кела олмадим. Кўриб турибсизки Нашватихон менинг энг яқин дугонам бўлатуриб оиламни барбод қилди. Мен унинг сирини фош этиб, ўчимни олмасам отимни бошқа қўяман.
Нашватихон ички кўйлакда қочди. Кувладим, лекин ета олмадим. Мана кўйлаги, соати ва туфлисини кўринглар.
— Вой тавба! — деди қайнона, — Нашватихон кийимларимни кўчада ўғрилар ечиб олишди, деди-ку! Сен шунчалик ифлос бўлиб кетганмидинг деб башарасига туфлади. Ҳасан унга ташланган эди, Нашватихон қочиб қолди. Дугонаси ўтириб унинг кимлигини оч иб ташлади:
— Мен у билан мактабда бир синфда ўқиганман. Уша вақтлардаёқ ўғил болаларни ўзига оғдириб, кечқурунлари учрашиб турарди. Ҳатто бир ёш муаллим билан алоқа қилганлиги ҳақда гап тарқалган. Кейин ўз қариндошининг ўғли билан яқинлашиб, иффати бузилганлиги ҳақида миш-мишлар ҳам бор. Шундай воқеа содир бўлиб турган пайтда сиз совчиликка бориб суриштириш мақсадида бизни уйимизга кирган эдингиз. Биз она-бола эрга тегса тузалиб кетар, деган фикрда уни роса мақгадик. Бу айбимиз учун олдингизда гуноҳкормиз. Нашватихон тузалиш у ёқда турсин, бузуқчи-ликка муккасидан тушиб кетди. У мени жуда яқин лўст ҳисоблаб махфий ишларини мақтаниб гапирарди. Жумладан шундай деган. Сен тўрт девор қуршовида завқланиш ва роҳатланиш нималигини билмай, умрингни бекорга ўтказаяпсан. Доимо битта эрнинг ўзи билан яшашнинг гашти бўлмайди. Бундан холи бўлишнинг ягона йўли ўйнаш орттиришдир. Менинг бахтимга пок ва меҳрибон Ҳасан акага турмушга чиқиб, нимани хоҳласам шуни қилиш имконини қўлга киритдим. У содда ва ишонувчанлиги туфайли сирларимни билишга қодир эмас. Бу қулай вазиятдан фойдаланиб. ўзимни касалликка солиб уйдан чиқиб кетаётирман. Касал баҳонасида рухсат олганлигим учун тўғри поликлиникага бориб қайси хонада кўнглимга ёқадиган шифокор бўлса ўшанинг ҳузурига кириб ва турли усулларни қўллаб учрашадиган жой ва соатини белгилаб оламан. Шу тарзда ойлаб поликлиникага қатнаб ўйнаш-ларни қўлга киритдим. Бироқ, ўйнаш овлашда доимо иш ўнгидан келавермайди. Шифокорлар орасида ўз хотинига вафодорлари кўп. Улардан бири бузуклигимни сезиб хонадан ҳайдади. Шунда ҳезалаклигингни бил-маган эканман, деганимда жаҳли чиқиб урмоқчи эди, мени зўрлаяпти, деб додлайман, дейишим билан овози ўчди.
Мен фақат поликлиникада эмас, касалхоналарда "даволанаёттанимда", кўчаларда машинага утирганимда, савдо дўконларида бўлганимда, қўйингки, ҳар бир қулай жойда ўйнашни тузоғимга илинтираман. Бир девор қўшнимнинг ўғли ва мусофир талабанинг бошини айлантириб, ўзимга ром қилганман. Менга ким бўлишдан қатьи назар истараси иссиқ ва қадди-қомати келишган бўлса бас, дарҳол алоқа боғлайман. Менинг жозибадор кўринишим, ширин ва майин овозим, сузилиб қарашим бузуқчиликка мойил эркакларнинг диқ-қатини дарҳол жалб қилади. Дунёга бир маротаба келади одам. Шунинг учун беармон ҳаёт гаштини суриб олиш ниятидаман. Ҳали бу, ҳали у эркакнинг бағрида шундай роҳатланаманки уни тил билан изоҳлаш қийин. Қанийди, сен ҳам менга қўшилсанг биргаликда ҳузур-ҳаловатда кунни ўтказардик.
— Нашватихон, — дедим мен, — бузуқчиликнинг оқибати фожиа билан тугайди. Яхшиси ундан воз кеч. Эрга вафодорлик қилиш ҳар бир аёлнинг муқаддас бурчилигини унутма.
— Дугонам! Ўз касбимдан воз кеча олмайман. Ароқ, қорадори ва нашанинг асирига айланган одам уни то ўддиргунича истеъмол қилаверади. Шунга ўхшаш бузуқчиликни бўйнига олган аёл то ўлгунича ҳаром йўлни
тарк эта олмайди. Чунки бузуқчилик унинг онги ва қалбини қаттиқ чулғаб, хумори тутганда аёлнинг кўзига ҳеч нарса кўринмайди. Бадани титрайди ва тиришади. Фақат ўйнаши билан учрашгандагина тетиклашиб кайфияти яхшиланади. Шуни билгинки, бузуқ аёллар уй ишларига қўл ургиси келмай тайёрга айёр бўлиб тураверадилар. Доимо фаровон ҳаёт бағрида яшашни хоҳ-лайдилар.
— Бузуқчиликни кимдан ўргангансан, деб сўраганимда деди: — Отам жаҳли чиққанда онамни, қанжиқ, деб сўкканида, онам ҳозир исботлаб берасан, деб унга ташланарди. Онамнинг сирларини яхши билсам ҳам отамга билдирмасдим.
— Эрингга вафосизлик қилиб қайнонанг, қайнотанг ва бошқа яқин одамларга қайси юз билан қарайсан? Гуноҳинг учун хижолат бўлмайсанми? — дердим.
— Ор-иомус, андиша, хижолат тортиш дейсанми?— куларди у.
"Туя кўрдингми йўқ" дейилганидек ҳеч нарса бўлмаганидек эринг ва бошқалар билан бемалол гаплашиб юраверасан.
Хадича яна бир сирни айтди:
Нашватихон мана бу пулни сиримни ошкор қилмагин, деб бундан 3 кун илгари уйимга олиб бориб берган эди. Бундай катта пулни қаердан олдинг деганимда эримники, бекитиб олиб келдим, деди.
— Бундан ғазабига ғазаб қўшилган Ҳасан ва бошқалар айниқса туҳматга учраган овсини Маъсудахон Нашватихонни роса қарғади.
Ҳусан Нашватихоннинг оёғини боғлади. Ҳасан болта билан бўйнидан чопмоқчи бўлганда онаси Нашва-тихонни устига ётиб: — жон болам! Шахтингдан қайт, бу ифлос аёлни ўлдирсанг қамаласан. Унинг ҳаром қонини ҳовлимизга тўкилишига йўл бермайман деб ёлворди. Она тагидаги Нашватихон қўрққанидан чала ўликка ўхшаб ётарди.
Онанинг қистови билан унинг оёғи ечилганда сапчиб туриб, кўчага қочди. Она Ҳасан ва Ҳусанни қувла-масин деб қучоқлаб турди. Бир оз нафас ростлангандан кейин, онажон, — деди Ҳасан, -- сиз айтгандек одамнинг яхшилиги ёки ёмонлиги маълумоти борлиги ёки йўклигига қараб эмас, балки ким бўлишидан қатьи назар, биринчи навбатда одоб-ахлоқ ва поклиги билан белгиланар экан.
— Тўғри айтасан, олий маълумотли қизларга шубҳа билан қарардинг ўғлини овутди она. Ваҳоланки, Ҳусаннинг хотини Маъсудахон оилани яшнатди. У бунга ўзининг ақл-идроки, оқилалиги туфайли эришди.
Ўша фожиали воқеадан кейин ойлар ўтди. Ҳасан ўқитувчи аёлга уйланиб бахтли яшай бошлашди. Ўғил-қизлари туғилди. Эр-хотин бир куни Москва сафарида ресторанга киришди. Ёнларидаги столда кимдир овқатни тўкиб юборди. Фаррош келиб, тозалаётганида Ҳасан уни таниди. Фаррош ҳам бир дақиқа тикилиб, сўнг бирданига, Ҳасан ака, деб юборди.
— Бу сенмисан, — совуққина кўришди Ҳасан.
— Ҳа, мен ўша сизга хиёнат қилиб, шарманда бўлган собиқ хотинингизман.
Ҳасаннинг хотини тушунган аёл эди. Уни суҳбатга тортишди. Башарасига ажин тушиб худди кампирга ўхшаб қолган эди. Бир кўзи жароҳатдан кўр бўлган бўлиб, Нашватихон дардини айта кетди:
— Ҳасанжон ака, уйингиздан қочганимдан сўнг, бошим оққан томонга кетишни ўйлаб вокзалга бориб, йиғлаб ўтирдим. Проводник кийимидаги ўрта ёшли киши ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўраганда, золим эримдан қутулиш учун қочдим дедим. У мени Тошкент — Москва поездидаги ўзи ишлайдиган вагонга олиб бо-риб меҳрибончилик қилди. Қозон вокзалида проводникни моллар билан таъминлаб турадиган савдогар татар аёли кутиб олди. У мени бу аёлга топшириб кетгандан кейин унинг уйида хизматкор сифагида яша-дим.
Бир озарбайжон билан танишдим. У мени бошлаб ўзи ишлаёттан ресторанга олиб борди. Бу ерда у улгуржи ишлар билан шуғулланиб омборнинг бурчагидаги хароб хонада яшаркан. Унга эрга тегиб, жуда оғир шароитда кун ўтказдим. Бир неча ойдан кейин у қаёққадир ғойиб бўлди. Мен ресторанга фаррошликка кириб ўша хонада ҳамон яшамоқдаман. Ресторанда қоровул бўлиб ишлаётган татарга тегдим. У ичкиликка берилиб, ишдан ҳайдалди. Менинг қарамоғимда ночорликда яшади. Бир куни ичкилик топишни талаб қилганда йўқ, дейишим билан шишани отди. Бир кўзим кўр бўдди.
Бошимдан ўтган воқеаларни гапириш билан тугаллаш қийин. Лекин барчасига ўзим сабабчиман. Ўлишга ҳам рози эдим...
— Аллақачон ўлиб бўлгансан-ку, — истеҳзоли кулди Ҳасан, — ҳали яна ўлмоқчимисан?
Ҳасаннинг хотини бу бадбахт аёлнинг қисматига ачиниб ёқасини ушлади.
Ҳасан ака Нашватихоннинг сўзларини эшитиб дилидаги яраси янгидан қўзғалгандек туюлди. Унинг хотинини раҳми келиб:
— Нашватихон! Сизни санаториядан қайтишда она юртга олиб кетамиз деганда у миннатдорчилик изҳор қилиб ресторанга кириб кетди.
Ҳасан ака хотини билан санаториядан қайтиб яна ўша ресторанга киришганда Нашватихон ўзини осиб ўлдирганлиги ва ҳеч кими йўқлигидан мурдаси крематория (ўликларни ёндириб кул қиладиган корхонаси)-га жўнатилганлигини билишибди.
— Тавба, дебди Ҳасан ака, — Нашватихон ўзи айтганидек нариги дунёда эмас балки олдинроқ бу дунёда ёниб кул бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |