Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Дарахтнинг шохида юрсангиз



Download 1,06 Mb.
bet76/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
KITOB

Дарахтнинг шохида юрсангиз...
Тўхтабек исмли йигит чаққон ва саранжом-саришта қизга уйланишга аҳц қилиб, қизларни роса суриштириб ва "элакдан ўтқазиб", кўп вақтини ўтказди. Ниҳоят, қадди-қомати келишган бир қиз маъқул тушиб, уйланиб муродига етди. Аммо, дилни тилка-пора қиладиган воқеалар содир бўдди. Хотини Муйиба бир амаллаб хом-ҳатала овқатни пишириб нуқул ётадиган одат чиқарди. Даставвал, Тўхтабек хотиним эркалик қиляпти, шекилли, деб аҳамият бермай, ҳурмат ва иззатни ўрнига қўйди. Бироқ, қараса ҳеч ўзгариш йўқ, уй-рўзғор ишлари эса ўз ҳолига ташлаб қўйилиб, тартибсизлик, исқиртлик авжига минди. У хотинини йўлга солиш учун насиҳатлар қилди, ибратли ҳикоялар айтди. Тартибли аёлларни мақтади, лекин ҳеч фойдаси бўлмади.
Тўхтабек кўп ўйлаб ўзича хотинини бошқача усул билан тарбияламоқчи бўлди. У хотинига ўхшаб қорни-ни тўиғазиб, кўпроқ каравотда ётди. Сўнг ўрнидан туриб, ўзига ўзи деди, — Эй ишёқмас, тепса тебранмас инсон, ҳадеб ётаверишдан фойда йўқ экан. Бу ярамас одат андишасизлик ва сурбетликдан бошқа нарса эмас экан-ку. Ҳозирданоқ ўрнингдан туриб ишингни қил, акс ҳолда уйдан ҳайдаласан. Сўзга кирмасанг, мана бунақа мушт ҳам ейсан, деб ўзининг кўкрагига бирин-кетин ураётганида Муйиба ўрнидан сапчиб туриб деди: "Кизим сенга айтаман, келиним сен эшит" дейилганидек, аслида мени қоралаётганингизни кўриб турибман. Ер тагида илон қимирласа, биладиган одамман. Сиз дарахт шохида юрадиган бўлсангиз, мен унинг баргида юраман. Сиз зоти паст менга уйланганингиздан фахрланишингиз керак. Биласизми, мен кимман? Онамнинг отаси машҳур амалдор бўлган. Бу табаррук зот аёлларни шундай ҳурмат қилганки, тўртта хотинининг ҳар бирига чўри ёллаб қўйган. Уларнинг ҳаммасини олтин тақинчоқлар, дур ва қимматбаҳо кийимлар билан кўмиб ташлаган. Бобомизга катта-кичик таъзим қилиб, хизматга тайёр турган. Аждодларимнинг куч-қудрати қон-қонимга сингиб кетган. Мен ҳеч кимга бўйин эгмайман, уй хизматкори бўлмайман. Сизнинг ота-боболарингиз эса косибчилик билан шуғулланган экан. Мен кимману, сиз ким?
— Зотим паст экан, нимага турмушга чиқдинг?
— Совчиларга алданиб қолдикда...
— Майли энди, тақдир экан. Бўлар иш бўлди. Энди мени уринтирмай ва безовта қилмай юрсангиз бас. — Менга сенга ўхшаган дангаса хотин керак эмас. Ажрашаман.
— Ҳали шундай денг, боя кўкрагингизга уриб мени қўрқитмоқчи бўлдингиз, лекин уришнинг қанақалиги-ни билмас экан. У мушти билан Тўхтабек оғзи-бурни аралаш зарб билан урди. Тўхтабек бўшашиб ва нафаси ичига тушди. Муйиба ўдағайлади: — Ваннага кириб, қонни ювиб дарров чой тайёрланг, чарчадим, ётиб дам олишим керак.
Тўхтабек тўсатдан айтилган бу даъводан саросимага тушиб ва ҳовлига чиқиб: — кўп қизларни суриштириш ва танлашга берилиб, охирида "танлаб този (ит) га учрадим", ҳамма айб ўзимда. Муйибани яхши суриштирмай уйланиб дўзахда ёндим, — деб роса афсусланди.
Тўхтабек Муйибадан қўрқиб юрди. Охири унинг сабр-тоқати тошиб, дардини опаларига айтди. Улар Муйибадан ҳам баланд келишиб, уни эридан ажрали-шига кўндирдилар. У ажралиш тинчлик билан ҳал этилди. Тўхтабек бошига битган балодан қутулганига ўзини дунёга янги келгандек ҳис этди.
Муйиба бирнеча маротаба эрга тегиб ажралибди, деган сўзлар қулоққа чалинди.
Биринчи эрим, — дебди у дугоналарига, — олижаноб одам эди. Ношукурчилик ва аҳмоқлик қилиб бахт-сизликка мубтало бўддим. Мен дарахтнинг баргида юра-ман, деб чираниб ва катта кетиб, пировардида ундан ерга тушдим. Кейинги эрларим дўқларим ва қўрқити шимни назар-писанд қилмай, уриб ҳайдадилар. Эндилиқда ёмон хотин деган номим чиқиб, обрўйим тўкилди. То ўлгунимча эрсиз ўтишим аниқ. Аёллар шуни бил-синларки, яхши эрнинг куясига учрашдек фожиа бўлмас экан. Бунга йўлиқмасдикнинг ягона йўли — вафодор, пок, меҳнаткаш, хушмуомалали, камтарин бўлиш шарт экан. Шундагина аёлнинг бошига бахт қуши қўнар экан.
Начора, мен бахтиқаро эса, бу дунё лаззатидан маҳ-рум бўлиб, ташландиқ бир нарсага ўхшаб қолдим.



Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish