Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet75/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
KITOB

Кутилмаган фожиа ва ўлим

Энг ҳашаматли ресторанда шундай ажойиб тўй бўддики бунақаси ҳаётда камдан-кам учрайди. Меҳмонлар эрта тонггача олий даражадаги ичимликлар, турли овқатлар, қўшиқ ва рақслардан баҳраманд бўлишди. Меҳмонлар тарқалаётганларида уларнинг ҳар бирига совғалар берилди. Аёллар ҳам қимматли буюм ёки кийимликлар билан тақдирландилар. Ҳатто улар ало-ҳида бириктирилган енгил машиналарда уйларига кузатиб қўйилди. Бу ҳеч қачон унутилмайдиган никоҳ тадбиркор Леонид Захаровнинг тўйи эди. У қадди-қомати келишган, хушмуомала ва ўта сахий инсон сифатида танилган. Маргарита Макарова исмли келин ҳам гўзалликда тенгги йўқ қиз эди. Леонид Захаров билан қиз бир-бириларини синашиб ва севишиб турмуш қурдилар. Вақти соати келиб, уларда фарзанд кўриш истаги туғилди. Эри ўғил, хотини қиз туғилишини орзу қилдилар. Ниҳоят, кунларнинг бирида Маргаритада ҳомиладорлик белгиларини кўрган Леонид Захаров мис-ли кўрилмаган даражада шодланиб, хотинига нисбатан муҳаббати ва ҳурмати янада ошди. Унга тилла ва дурлардан ясалган қимматли тақинчоқлар шодасини совға қилди. Чарчамаслиги ва толиқмаслиги учун навбати билан хизмат қиладиган икки аёлни ёллади. Зерикканларида хохлаган жойга бориб, кўнгил очиши ва яйраши учун алоҳида машина ажратди.


Леонид Захаров фарзанд туғилганда хурсандлигидан ўзини осмонда парвоз қилган қушдай ҳис қилди. Туғруқхонага қатнаб шифокор ва ҳамшираларни қимматли совғалар билан кўмиб ташлади. Қувончини терисига сиғдира олмай узоқ-яқин қариндошлари, дўстлари, қўл остидаги ходимлари, ҳатто хорижий мамлакатлардаги касбдошларига хабар берди. Улардан олинган табрикномалар уйилиб кетди. Ўзи истиқомат қилаётган кўп қаватли бинода уни табрикламаган одам қолмади. У фарзанд шарафига зиёфат берганида, ўн беш кунлик ойга ўхшаган гўзал қизлик бўлдим, бахтлиларнинг бахтлисиман, деб Маргаритани улуғловчи мақтов сўзларни барала изҳор қилди. Қизига Надежда деб исм қўйди. У оиланинг таянчи ва умиди эди. У мактабни биринчи синфидан то ўнинчи синфгача машинада қатнаб битириб, сўнг, институтга ҳам кирди. Бир куни Надежда Саша исмли йигитини таништи-риш мақсадида уйига олиб келганида, онасининг ранги ўчди. Бундан таажжубланган Надежда йигит кетганидан сўнг онасидан сабабини сўраганда шундай деди:
— Қизим, ёшлигинг туфайли ҳаёт сирларини билмаслигинг табиий. Йигитингни яхши биламан. У банги ва қиморбоз бўлиб мафияга алоқаси бор. Шунга қарамасдан унга турмушга чиқмоқчимисан. Фикрингдан қайт. У билан алоқани узиб жавобини бериб юбор. Бўлмаса ўзингни ва бизни ўтга ташлама.
— Онажон! Саша сиз ўйлагандек ёмон одам эмас. Институтда аъло баҳолар билан ўқийди.
— Қизим, муҳаббат ишқида кўзинг кўр ва қулоғинг кар бўлиб, ҳеч нарсани англамаяпсан. Она қизига ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмайди. Мен билан баҳслашма, барибир розилик бермайман. Маргарита воқеани эрига билдирганида тепа сочи тикка бўлиб, қаттиқ ғазабланди. Қизини койиб Саша билан учрашишни тўхтатишни талаб қилди. Бироқ Надежда ота-онасининг сўзларини инобатга олмай Саша билан кўришишни давом эттира берди. Бундан норози бўлган Маргарита эрини кўндириб, Надеждани хонасига киргизиб, устидан қулфлаб қўйди. Бу ерда у бир ой мобайнида ўзини худди қамоқда ётгандек ҳис қилиб, диққа нафас бўлиб оғир аҳволга тушиб қолди. Айниқса, Сашани соғинганлигидан жуда қийналиб, юраги сиқилди. Ҳатто охирги кунларда овқатдан бош тортиб очлик эълон қилди. Йиғлайвериб кўз ёшлари қолмаганидан кейин шу даражада додладики, дераза ойналари сингандек туюлди. Югуриб кирган онасининг сочини юлаётганда, отаси хотинини қутқариш мақсадида қизини итарганда йиқилиб боши қонади. "Тез ёрдам" келганида Надежданинг боши ва кийими қонга беланиб беҳуш ётарди. У касалхонада бир неча кундан кейин хушига келди. Врачга, ота-онам бир йигитга турмушга чиқмоқчилигимни билиб хонага қамашди. Бир ой мобайнида азоб-уқубатларни бошимдан кечириб ётдим.
Шунда ҳам йигитимдан воз кечмаётганлигим учун бошимни уриб ёришди.
Шифокор ота-онанинг адолатсизлиги, шафқатсизлигидан нафратланиб прокуратурага мурожаат қилганида, дарҳол жиноий иш қўзғатилиб, ота-она қамоққа олинди. Сўнг жиноий иш судга оширилди. Бу ердаги хонанинг бир томонида жуда озиб ва ранги ўчиб кетган Маргарита Макарова ва Леонид Захаров ўтиришарди. Рўпарада ҳоддан тойган Надежда кўз ёшларини тўхтата олмай букилган ҳолда ўтирарди. Гоҳо ота-онадан кўзини узолмай уларнинг олдига боришга интиларди. Ёнидаги прокурор эса уни тартибни сақлашга чакирарди.
Суд хонасида Леонид Захаровнинг қариндошлари, дўстлари ва ходимлари бор эди.
Суд раиси кун тартибини эълон қилиб сўзни прокурорга берди.
— Ҳурматли суд раиси! — Тергов материаллари бўйича Маргарита Макарова ва Леонид Захаров ўзларининг ота-оналик бурчларини суиистеъмол қилиб ва умуминсоний ҳуқуқларни бузишган. Икки ёшнинг му-ҳаббатини назар писанд қилмай, турмуш қуришларига қарши шафқатсизларча курашганлар. Улар Надеждани маҳбусга ўхшатиб хонага қамашган. Бу ерда у 30 кун мобайнида қаттиқ азоб гирдобида яшаб, соғлиғидан айрилган. Қизлари сўзга кирмаганлиги учун қасддан уришиб, бошини ёришган. Касалхона томонидан берилган ҳужжатга кўра агар "Тез ёрдам" вақтида келмаганида Надежда ўлиши мумкин экан. Маргарита Ма-карова ва Леонид Захаровлар жиноят содир этишган.
Суд раиси сўради: — Айбланувчи Маргарита Макарова, Прокурорнинг айбномаси тушунарлими, айбингизни тан оласизми?
— Айбни бўйнимга оламан, лекин воқеа бошқача кечган эди.
— Айбланувчи Леонид Захаров прокурор айбномасига биноан ўз айбингизга иқрормисиз?
— Менинг ҳеч қанақа айбим йўқ, Маргарита айтганидек, воқеа бошқача бўлган.
Даъвогар Надежда, бошингиздан ўтган воқеалар
қандай кечганлиги ҳақида маълумот бершингизни сўраиман.
— Мен касалхонада терговчига шундай деганман: Ота-онамнинг энг севимли қизи ҳисобланиб, ҳамиша роҳатда ҳаёт кечирганман. Аммо танлаган йигитимни таништириш учун уйга келтирганимда онам бирданига ўзгариб бузилиб уни жуда совуқ қабул қилди. У кетгандан сўнг онамдан бунинг сабабини сўраганимда, Сашани қанақалигини яхши биламан, у банги ва қиморбоз, мафия билан алоқаси бор, дарҳол у билан учрашишни тўхтат, деб талаб қилди.
Бироқ, онамнинг талабини қондира олмай Саша билан учрашишни давом эттирдим. Онамнинг қаҳр-ғазаби қўзиб ва отамни ризолиги билан мени хонага қамаб қўйди. Бу ерда бир ой мобайнида маҳбусга ўхшаб сиқилиб яшадим. Чидай олмай, додлаганимда ота-онам қасддан бошимга уришиб қонатишди ўлишимга озгина қолди. Аммо ҳозир бошқа фикрдаман.
— Ота-онангизнинг сизни қаттиқ севиши ҳақида гапирдингиз. Шундай экан, уларнинг сизни уришга қўли борармиди?
— Ота-онам уриш у ёқда турсин, бирор марта ҳам чертмаганлар. Отам онамни чангалимдан халос этиш мақсадида итарганида, ерга йиқилиб бошим ёрилди. Агар у бундай қилмаганида, онамни сочини иддизи билан юлиш ва ҳатто ўлдиришгача тайёр эдим. Мен фақат муҳаббатимнинг барбод бўлганлигини ўйлаб ўч олиш мақсадида терговда ота-онамга туҳмат қилдим. Бу ҳақда кейинчалик терговчига айтганимда энди кеч бўлди, судда масала узил-кесил ҳал этилади, деди.
— Балки, терговчи сизни туҳмат қилишга мажбур қилгандир.
— Йўқ, ўзимнинг ихтиёрим билан гапирганман.
— Ҳозир ота-онангизнинг оғир аҳволини кўриб, ачиниб уларни қоралашдан воз кечаётгандирсиз балки.
— Уларга қаттиқ ачинаётганлигимни тан оламан. Ҳозир анча соғайиб, эс-ҳушим жойига тушиб туҳмат қилганлигимни яхши англамоқдаман. Ўзимни ота-онам олдида гуноҳкор ва жиноятчи, деб ҳисоблайман.
Сўз навбати гувоҳларга берилди.
Биринчи гувоҳ: — Мен айбланувчиларнинг қўшнисиман. Балконда ўтирганимда, шовқин-суронни эшитиб, чопиб кирсам, боши ва кўйлаги қонга беланиб ётган Надеждани онаси қучоқчаб йиғлаётганини кўрдим. Отаси эса, жон қизим, кўзингни оч, деб йиғлаётган эди. Бу воқеани кўриб жуда ҳайратландим. Чунки, бу оилада ҳамиша тинчлик, аҳиллик ҳукм суриб, унга қўшниларнинг ҳаммаси ҳавас қиларди. Айниқса, ота-онасининг қизи Надеждага нисбатан меҳрибонликларига ҳаммамиз лол қолардик.
Иккинчи гувоҳ: — Мен лифтни бошқариш ва ҳовлини тозалаш билан шуғулланаман. Йигитнинг Надеждани бир неча маротаба кузатиб келаётганлигини, скамейкада суҳбатлашиб ўтиришганини кўрганман. Улар бир-бирларини жуда қаттиқ севишлари яққол кўриниб турар эди. Мен икки ёшнинг муҳаббатини оёқ-ости қилган ота-онанинг қилмишини окдай олмайман. Лекин барибир улар қондош...
Ниҳоят, суд залига Сашанинг кириб келиши катта қизиқиш ва ҳаяжон билан қарши олинди. У ўзини тута олмай, тўғри бориб Надежда билан кўришди, жуда соғинганлигини айтди. Қиз ҳам кўз ёшларини оқизиб учрашганлигидан бахтиёрлигини баён эхди.
Прокурор гувоҳга деди: — Саша судда нимадир демоқчимисиз.
— Мен у билан илк бор отамни кўргани санаторияга борганимда танишганман. У онаси билан келган экан. Отам бу аёлни, синфдош дўстим, деб таништирди. Иккимиз учраша бошладик. Турмуш қуришга қарор қиддик. Бироқ ота-онаси қаршилик кўрсатиб, Надеждани қамаб қўйиб кўп азоблар ёғдиришибди. Бундай шафқатсизлик ва адолатсизликка чидаб бўлмайди. Мен отамдан ажралиб, унинг жанозасига кетгандим. Хаста онам ҳам бандаликни бажо келтирди. Узоқ қолиб кетдим. Терговга чақирилганимдагина воқеадан хабар топдим.
Отангиз турмуш қуришингизни билармиди?
— Йўқ билмасди.Саша, шу воқеадан кейин ҳам Надежда билан турмуш қуриш истагингиз борми?
— Бор, унинг ота-онаси билан ишим йўқ. Турмуш қуришга тайёрман.
Надежда! Сиз хоҳлармидингиз?
— Албатта, хоҳлайман, лекин ота-онамни розилиги керак.
— Ҳеч қачон рози бўлмайман луқма ташлади Маргарита.
Адвокат деди: Яна бир гувоҳ бор. Уни таклиф қилишни сўрайман.
— Розиман, чақирилсин.
— Мен Маргаританинг онасиман. Фақат иккаламиз биладиган ниҳоятда нозик ва фожали сир ҳақида сўзламоқчиман.
— Она, асло гапирманг, илтимос — ялинди Маргарита.
— Бўлар иш бўлди. Сирни фош этмасам, эр-хотин бекордан-бекорга кесилишингиз аниқ. Бундан ташқари икки ёш турмуш қурсалар, даҳшатли фожиа юз беради-ку. Сенинг марҳум отанг ўйламай иш юритадиган, аҳмоқ бўлганлиги учун жанжалдан боши чиқмай дунёдан кўз юмди. Бу жиҳатдан сен худди отангга ўхшаганлигингдан ўзингга, эрингга ва ешларнинг бошига фалокат ёғдирдинг.
У суд раисига юзланди. Сир шундан иборатки, надежда Сашанинг отаси — Маргаританинг мана шу ерда ўтирган ўйнашидан туғилган. Демак, бири ака иккинчиси сингилдир. Худди шунинг учун Маргарита уларни турмуш қуришларига тиш-тирноғи билан қарши.
Бу маълумот суд залида ўтирганларнинг барчасини ларзага солиб шовқин-сурон кўтарилди. Биринчи бўлиб Леонид Захаров ирғиб турди ва хотинига бақирди:
— Ҳай, итвачча, шунчалик иккиюзламачи, жирканч ва ифлосмидинг? Сен виждонсиз фоҳишани ўлдираман, бурдалаб ташлайман.
У кўзлари олайган, титраган ҳолда Маргаритани бўғаётганида ажратиб, бошқа жойга олишди. Маргари-та Макарова ҳайкалга ўхшаб қотиб ўтирарди, кўриниши эса даҳшатли тус олган эди. Надежда эса, довдираб қодди: "Наҳотки мен ўз акамни севган бўлсам: Ахир, бу кечириб бўлмайдиган гуноҳку!" Онасига қўлини ўқталиб: сиз менга чинакам она бўла олмайсиз деб башарасига тупурди. Фақат мени эмас балки эрингизни хам ёндирдингиз. Бу шармандалик-ку. Саша ҳам ўзини йўқотиб нима дейишини билмай Маргарита Макаровадан нафратланганлигини изҳор қилади. Суд раиси фавқулоддаги воқеадан қаттиқ таъсирланиб ва ҳайратланиб қўлидан тўқмоғини тушириб юборганини пайқамади. Прокурор эса: наҳотки шундай бўлса деб таажжубланди. Суд раиси вазиятни ҳисобга олиб, бир соатлик танаффус эълон қилди. Шу орада чақирилган "Тез ёрдам" шифокори ва ҳамшираси эри-хотин ва Надеждага таблетка бериб ва уларга укол қилиб бир оз бўлсада ўзларига келтирди.
— Маргарита Макарова, онангизнинг сўзлари тўғрими? — сўради суд раиси.
— Аввало эрим ҳақида икки оғиз сўзламоқчиман. У ғамхўр, меҳрибон, сахий ва пок инсондир. Мен ва Надежда унинг даргоҳида худди жаннатда юргандек яшадик. Аммо мен унга хиёнат қилиб, гуллаб яшнаётган оилани барбод қилдим. Гуноҳларим учун худонинг қарғишига учраб шарманда бўлдим. Оиладаги фожиа қуйидаги тарзда бошланганди. — Эрим иш юзасидан хорижий мамлакатга кетган вақгларининг бирида магазинда тўсатдан мактабда бир партада ўқиган синфдошимни учратиб, қучоқлашиб кўришдик. У қўярда-қўймай ресторанга таклиф қилди. Ёшлик йилларини эслаб, ўтирдик. Кеч бўлиб қолганлиги учун уйимга кузатди. Кофе ичкиси келаётганлигини билдирганида, ичкарига таклиф этдим. У кетишни хохламай тунаб қолди. Ўша кечаси ундан ҳомиладор бўлганлигимни анг-ладим. Буни онамга билдирганимда, деди:
— Олижанобликда тенги йўқ эрингга қайси юзинг билан хиёнат қилдинг. Болани олдирсанг, сени ҳеч қачон кечирмайди. Болани туғсанг уни ўзининг фарзандидек ҳисоблаб, хурсанд бўлиб юради. Бунга қандай чидаш мумкин. Болани олдирсам ҳам, туғсам ҳам, барибир икки ўтнинг ўртасида қолардим. Ўйлайвериб охири туғишга қарор қилдим.
Адвокат: — Ҳурматли суд раиси. Терговга жалб қилинмаган яна бир гувоҳ бор. Сўроқ қилинишини сўрайман.
— Чақиринг, кирсин.
— Мен бева хотин Маргарита Макарованинг уйи этагидаги хонадонда яшайман. Бир куни ярим кечада уйимнинг қўнғироғи узлуксиз ва қаттиқ жиринглади. Эшикни очиб, қайси кўзим билан қарайки, ўрта ёшли киши қўлида кўйлаги ва шимини ушлаган ҳолда кўринди. У ўғрилар қувлаяпти, деб ўзини ичкарига урди ва эшикни беркитишни сўради. Ярим соат ўтар-ўтмас кийиниб, қўлимга пул тутқазиб чиқиб кетди. Бир вақт ерда Маргаританинг суратини кўриб жуда ҳайратландим. Эртасига суратни Маргаритага кўрсатганимда ранги қув ўчиб, суратни қаердан олганлигимни сўради. Воқеани тушунтирганимдан кейин, ҳеч кимга айтмаслигимни сўраб, қўлимга бир даста пул тутқазди. Бу вақтда газ, электр, телефон ва сув ҳақини тўлай олмай юргандим. Шу боис, пул тўлаганимдан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.
Ўша одамнинг кейин ҳам Маргаританинг уйига кираётгани ёки чиқаётганини кўриб, унинг ўйнашилигига ишонч ҳосил қилдим. Бир иш билан Маргаританинг уйига кирганимда мана шу Надеждани уч ёшлик вақтида чўмилтираётганида елкасида катта қизил холини кўриб таажжубландим. Чунки, худди мана шундай ҳолни ўйнаши уйимга яланғоч ҳолда кирганида, елкасида кўрганидим. Бундан ташқари, мени Надежданинг ўйнашга ўхшашлиги ҳайратлантирди.
Адвокат: — Ҳурматли суд раиси! Надежданинг елкасида хол борлиги ёки йўқлигини билиш зарур деб ҳисоблайман.
— Таклифингизга қўшиламан, Надежда елкангизни очиб кўрсатинг.
— Мана — қизил хол бор.
Шу онда Саша ҳам ўз-ўзидан елкасида бундай холнинг борлигини кўрсатди. Айни пайтда Надежда билан Сашанинг бир-бирларига худди эгизаклардек ўхшашлиги ҳам улар бир отанинг фарзандлари эканлигини исботлади. Хуллас, — деб сўзини давом эттирди гувоҳ, — Маргарита билан сирдош бўлиб турмушимни маълум даражада яхшилашга эришдим. Бир куни унга, эрингга ўхшаган ажойиб эркакни тогшш қийин, халиям бўлса кеч эмас ўйнашингдан воз кеч, дедим. Тўғри, қанийди ундан ажралсам, сичқонга ўхшаб қопқонга илинганман, деди.
— Айбланувчи Маргарита Макарова, гувоҳнинг сўзларига нима дейсиз?
— У воқеаларни жуда холис таърифлади. Балконга чиққанимда узоқдан эримнинг машинада келаётганини кўриб, ўйнашимни зудлик билан қочиришга улгурдим. Шунда у гувоҳнинг уйида яширинибди. Уйнаш фирибгар ва товламачи экан. Бир неча маротаба алоқани узишга ҳаракат қилганимда, бола ўзиникилигини фош этаман, деб қўрқитди. Ҳатто белгиланган вақтда пул олиб турди. Шу тариқа унинг сиртмоғига тушиб қолган эдим. У эрим хорижий мамлакатга кетишини пойлаб юрарди.
Бир куни Надежда тоғамникига, эрим чет элга кетганида ўйнашим уйимдаги столнинг устидаги путёвкани кўриб мен ҳам санаторияга бораман деб пул олди. Бу ерда Саша ва Надежда билан дам олдик. Икки ёш танишиб, ҳам бир неча маротаба учрашишгач, турмуш қуришга аҳд қилганлар.
Суд раиси сўзни давлат қораловчиси прокурорга берди.
— Ҳурматли суд раиси!: — Муҳокама шуни кўрсатдики, айбланувчилар Маргарита Макарованинг Надежданинг Саша билан турмуш қуришларига қарши чиққанлигининг сабаби ойдинлашди. Айбланувчиларнинг қасддан Надеждани урганлиги ҳақидаги даъво ўз исботини топмади. Шу боис уларнинг хатти ҳаракатларида жиддий жиноий иш содир бўлмаганлиги яққол кўринди. Фожиали воқеанинг юзага келишида Маргарита Макарова ташаббус кўрсатиб эри Леонид Захаровни усталик билан ўз тарафига оғдирган. Биргаликда Надеждани хонага қамаб, унга озор етказиш ғайри қонуний. Шу боис, воқеанинг бош сабабчиси Маргарита Макаровани шартли икки йилга озодликдан маҳрум қилинишини сўрайман. Леонид Захаров жиноят содир этмаган, деб топилишини сўрайман.
— Мен прокурорнинг жиддий жиноий иш содир қилмаган деган фикрига тўла қўшиламан. Маргарита Макарова эрига хиёнат қилиши орқасида фожиа рўй берганлигини хеч ким инкор эта олмайди. Бироқ, Маргарита Макарованинг бошига тушган кулфат ва фожиа ҳисобга олинса, унинг қизига нисбатан кўрилган чораларини қоралаш адолатдан эмас. У фақат яхши ният ва умид билан қизининг келажаги ва бахтини ўйлаб иш юритган. Шуниси аҳамиятга эгаки, Надежда ота-онанинг урмаганлигини тан олди. Леонид Захаров ҳеч нарсадан бехабар Надеждани ўзимнинг чинакам фарзандим деб бошида кўтариб юрган. У унинг таваллудининг бирига бағишланган зиёфатда шундай деган: — Надежда менинг жоним-таним, бахтим ва меросхўримдир. Бу самимий ота сўзларини изоҳлашни ҳожати йўқ. Шундоғам тушунарлидир.
Мен Маргарита Макарова ва Леонид Захаровларнинг окланишини сўрайман.
Маргарита Макаровага охирги сўз берилди.
— Мен эримга хиёнат қилиб, худонинг қаҳрига учрадим. Менингдек, жирканч одамга бу дунёда яшашга ўрин йўқ.
— Айбланувчи Леонид Захаров! Охирги сўз сизга.
— Менинг Маргарита Макаровага нисбатан меҳр-муҳаббатим ва ҳурматим шу даражада мустаҳкам эдики уни бузадиган куч йўқ, деб юрардим. Ҳатто бир кун кўрмасам, сўзларини эшитмасам ўзимни қаёққа қўйишни билмай гангиб қолардим. Уни пок инсон, деб ҳисоблардим. Буни қарангки менга хиёнат қилиб ҳароми фарзанд туққан экан. Мен ва Надежда унинг касрига қолдик. Сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даҳшатли фожиаларга мубтало қилиндик. Адолатли ҳукм чиқарилишига умид қиламан.
— Надежда, охирги сўз сизга.
— Бугун юрак-бағрим чўғдек ловуллаб бу дунё кўзимга қоронғи бўлиб кўринди. Мен бахтиқаро, қандай қилиб одамларнинг юзига қарайман. Леонид Захаров мени қизим дейишга тили айланмайди. Саша суддан чиқиб кетди. У ортиқ гапиролмай ҳўнграб йиғлади. Онам ўзига содиқ эрига хиёнат қилиб ноқонуний фарзанд — мени туғиб ҳаммамизнинг бошимизга кулфатларни ёғдирганлиги учун уни она деёлмайман. Кўриниб турибдики мен энди тирик мурдаман. Шундай бўлгандан кейин ҳаётдан кўз юмушдан бошқа иложим йўқ. Танаффусдан сўнг суд раиси ҳукмни ўқиди. — Суд муҳокамасида шу нарса маълум бўлдики, Маргарита Макарова қизининг ўз акаси билан турмуш қуришига қарши курашган. У бунга эришмоқ учун назорат, таъқиб ва хонага қамаш усулларини қўллаган. Леонид Захаров кўр-кўрона хотинига ишониб Надеждани таъқиб қилинишида қатнашди. Аммо унинг Надеждани урганлиги ҳақдаги даъво ўз исботини топмади. Леонид Захаров ҳозироқ озод қилинсин. Маргарита Макарова эрига нисбатан хиёнат ва мунофикдик қилиши орқасидан фожиа юз берди. Бирин-чи навбатда ўйнашдан ноқонуний фарзанднинг туғилишига чидаш жуда қийин. Бунинг устига она бу фар-зандни қонуний эри Леонид Захаровга сизнинг болангиз, деб алдаб юрган. Маргарита Макарова оналик бурчини суиистеъмол қилиши орқасида Надежда бир ой мобайнида хонада қамалиб, қийналган. Шу боис у шартли икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Маргарита Макарова титраб ва йиғлаб гуноҳкорларга ўзини эрининг оёғига ташлади. Бироқ эри жирканиб ва ҳайкалга ўхшаб турарди. Ўтирган одамлар бу воқеани ҳаяжон ва ҳайратланган ҳолда кузатиб турдилар. Надежда ҳам бошини эгиб Леонид Захаровнинг олдига келганида у деди: Надежда ҳамма айб онанинг хиёнатида. Ҳаётни бошқатдан бошла. Яхши йигитни танласанг тўйни ўзим ўтказиб бераман. Сени ташлаб қўймайман. — Катта раҳмат, лекин ноқонуний фарзандларнинг мингдан бирининг бахти чопганлигини эшитганман. Келажагимга ишончим йўқ. Шу вақт Маргарита Макарова бошини зарб билан деворга урди. Надежда ҳам деворга бошини қаттиқ урган эди, ҳушидан кетиб йиқилди. Суд зали даҳшатли тус олди. Шовқинсурон кўтаридди. Додлаб йиғлаганлар бўлди. Она-бола касалхонада вафот этдилар. Леонид Захаров уларни дафн этишда қатнашмади. Маълум вақтдан кейин бошқа аёлга уйланиб иккита ўғилли бўлди. Бироқ, бошидан ўтган фожиа қалбида муҳрланиб қолди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish