Узоқ умр кўриш сирлари
Машҳур табиб Абу Али ибн Сино узоқ умр кўрган соғлом кишиларни топиб суҳбатлашар экан. Бундан мақсад уларнинг турмуш тарзини ўрганиб дардга чалинмасликнинг сабабларини аникдашдан иборат бўлган. У узоқ умр кўрган Мурод исмли кексанинг хонадонига ташриф буюрди. Бу ерга кириши билан тартиб билан экилган дарахтларни, гулларни ва саранжом-саришталикни кўриб кўнгли равшан бўлди. Кўркам шийпонда турган кекса дарҳол ўрнидан туриб Абу Али ибн Сино билан қучоқ очиб кўришди. Самимий салом-аликдан сўнг Ибн Сино Мурод акани зимдан кузатиб, сўради:
— Отахон, ёшингиз нечада, фарзандларингиз кўпми?
— Сиздек табаррук зот билан кўришганимдан беҳад хурсандман. Бу йил 120 баҳорни кдрши олдим. Эшитишим, кўришим, уйқум ва иштаҳам яхши. Ҳанузгача от минаман, 4—5 чақирим пиёда юраман. Ўзимга яраша меҳнат билан шуғулланаман. Саккизта ўғил ва иккита қизим бор. Хотиним 100 ёшга тўлди.
— Мен жуда кўп одамлар билан суҳбатлашганман. Бироқ сизларга ўхшаб катга ёшга кириб, кўзи ва юзидан нур ёғилиб турган тетик кексаларни учратмаганман. Сизларни кўрганлар 70—80 ёшни беради. Қандай қилиб узоқ умр кўришга эришдингиз?
— Никоҳ куни гўшангадд ўтирганимда келин шундай деди: "Сизга ёқиш ва кўнглингизни олиш учун нима қилишим керак?"
— Менга ширин сўз, ширин овқат, тинчлик, озодалик ва меҳмондўстлик бўлса бас, деб жавоб бердим.
Шунда келин оҳиста гап бошлади:
— Сизнинг бешта истагингизни дарҳол кўнглимга жойлаб олдим. Уларни амалга оширишга ваъда бера-ман. Менинг онам "эр рози—эл рози" деган ҳикматни қайта-қайта қулоғимга қўйган. Онам отамнинг измидан чиқиб гап қайтаргаиини, ўзбошимчалик қилганшш, шов-қин-сурон кўтарганини билмайман. Отам никоҳдан уч-тўрт кун ўтгач онамга:
— Бир эркак кўчада, айтганимни қилади, айтмаганимни қилмайди, деб хотинини ураверибди. Тўпланган кишилар, ахир айтганингни қилса нима учун урасан, деб сўрашибди: — Қачонгача уни қил, буни қил деб айтаман. Айтмасам қўлини нинага ҳам урмай, без бўлиб тураверади, дебди. Хотин, бир ёстиққа бош қўйиб бутун ҳаётимизни бир-биримизга бағишладик. Энди-ликда бир тан бир жон бўлиб қолдик. Инсон дунёга бир маротаба келади. Эркак киши қиладиганини мен, аёлларга тегишлисини сен ўринлатасан. Орамизда аҳиллик ҳукм сурса, шоду хуррамликда яшаймиз. Шундагина фарзандларимиз ҳам бахт-саодатга эришадилар.
— Мен келиннинг сўзларини мароқ билан эшитиб, доно хотин насиб этганлигидан ич-ичимдан севиниб кетдим. Ўшандан буён хотиним ваъдасини адо этиб хонадонимизда ширинсўзлик, ширин овкдт, тинчлик, озодалик ва меҳмондўстлик ҳукм сурмоқда. Бу менинг кучимга куч, умримга умр қўшди.
Ибн Сино Мурод аканинг сўзини мароқ билан эшитиб, деди:
— Қойилман. Сиз юқорида айтган бешта омидда киши соғлиғи ва кайфиятини таъминлайдиган шундай дори-дармонлар мужассамлашганки, уларни таърифлашга ўтаман. Биринчи навбатда ширинсўзликнинг аҳамиятига эътибор берайлик. У шундай нарсаки, нафақат инсонни, балки ҳайвон ва қушларни ҳам ўзига ром этади. Кишини руҳлантиради ва завқлантиради. Аклидрокни пешлаб, меҳнатнинг самарадорлигини таъ-минлайди. Ширин сўз дардларни даволашда ҳам катта аҳамият касб этади. У қаҳр-ғазаб ва ваҳшиёна ҳаракатларнинг олдини олади. Ширин сўз "ўликни ҳам тирилтиради" деган накдда жон бор.
Ширин овқатларда киши саломатлиги учун зарур бўлган барча табиий дори-дармонлар мавжуд. Аммо уларни маромида тайёрлаш ҳар кимнинг қўлидан келавермайди. Заргар олтиндан гўзалликда тенги йўқ тақинчоқлар тайёрлагандек, моҳир пазанда ҳам оддий маҳсулотлардан шундай ширин, кўркам ва ёқимли овқатлар тайёрлайдики уларни истеъмол қилган одам завқланади, соғлиги мустаҳкамланади.
Инсон хаёти учун ширин сўз руҳий, ширин овқат моддий озуқадир, иккаласи бир-бирини тўлдириб, са-ломатликнинг асосини ташкил этади. Уларнинг бири бўлиб, иккинчиси бўлмаса фойдаси бўлмайди.
Маълумки, кайфиятни бузадиган ва касаллик тарқатадиган офат исқиртликдир. Орамизда бунга эътибор бермайдиган одамлар оз эмас. Менинг ҳузуримга даво-ланишга келадиганларнинг кўпчилиги озодаликка эътибор қилмайдиган кишилардир. Шу боис сизни озодаликнинг аҳамиятини яхши тушунганлигингиз бежиз бўлмаган.
Инсон ҳаётида меҳмондорчиликнинг тутган ўрии каттадир. У кишини бағри кенгликка, сахийликка ва хушчақчақликка чорлайди. Қувватига қувват қўшилиб дил яйрайди. Дўстлар дийдори ва дастурхондаги ноз-неъматлар кўзни қувонтиради. Меҳмондўст одамларда касаллик кам учрайди, уларни даволаш осон кечади.
Тинчлик ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг аҳамиятини англамайдиган инсон бўлмаса керак. Аммо жаҳолат асирига айланган одамлар борки, тинчлик бузилади. Ваҳоланки, тинчлик ва аҳиллик саломатлик ва Узоқ умр кўришнинг асосларидан бири
Отахон, — деб сўзини якунлабди Ибн Сино, — сизнинг ҳаётингиз ширин сўз, ширин овқат, тинчлик, озодалик ва меҳмондўстликнинг маҳсулидир. Қани энди бошқа хонадонларда ҳам мана шу бешта омилга риоя қилинса борми, сизларга ўхшаб узоқ умр кўришларига кафолат берардим.
Do'stlaringiz bilan baham: |