Лақма одам
Жумабой исмли киши эшакда кетаётганида одамлар деди:
— Сиз меҳрсиз ота экансиз, ҳузурингизни ўйлаб ўзингиз эшак миниб ўғлингизни пиёда қўйибсиз.
Жумабой хижолат бўлиб ўғлини эшакка миндириб, ўзи пиёда йўлни давом эттирди. Буни кўрганлар:
— Ҳой бола, отадан азиз киши бўлмайди, пастга тушиб ўрнингга уни миндир — дейишди.
— Ўғлим, — дебди Жумабой, — яхшиси иккаламиз эшакка минсак одамлар ҳеч нарса дея олмайди.
Улар шу йўсинда кетаётганларида одамлар яна эътироз билдиришди:
— Ахир сизларда инсоф ва шафқат борми? Икки киши бир эшакка миниб белини букчайтириб қўйибсизлар-ку.
Шундан кейин ота-бола эшакни ёнларида ушлаб пиёда кетишаётганда яна одамлар дебди:
— Аҳмоқлик ҳам шунчалик бўладими, тайёр эшак турганда сизлар тупроққа қорилиб яёв юряпсизлар.
Жумабойнинг фиғони ошиб, шу эшакни ҳайдаб юборди. Буни кўриб турган одамлар, буни қаранглар, тайёр эшакни ҳайдаб эгалари пиеда қолишди, аҳмоқлик шунчалик бўладими, дейишибди.
Шу орада Жумабой фавқулодда бир донишманд киши билан учрашиб бошидан ўтган ҳодисаларни айтди.
Жумабой, — деди у киши, — сизга ўхшаганларни содда, ожиз ва лақма дейишади. Сенларда журъат ва жасорат бўлмай, новдага ўхшаб у ёқдан бу ёққа эгила берасиз. Ҳазил ва мазах қилишни яхши кўрадиган кимсалар сизни лақиллатиб ҳузур қилади. Ким бўлишидан қатъи назар, ҳар бир киши мустақил фикр юритадиган бўлгандагина бировларнинг сўзига кўр-кўрона эргашмайди. Фожиа яна шундаки, ўғлингизни ҳам ўзингизга ўхшатиб лақма қилиб қўйибсиз. Наҳотки у бирор маротаба сизни нотўғри йўлдан қайтаришга ҳаракат қилмаган бўлса? Аксинча нима десангиз оқибатини ўйламай, шуни сўзсиз адо этаверган. Аслини олганда соддалик ва лақмалик ҳам бир касаллик. Буни унутмаслик керак.
Вазирнинг фаросати
Шаҳзода бир гуруҳ сафдошлари билан чўлда йўл юрса ҳам мўл юриб сувсизлик ва жазирама иссиқдан кўп азоб чекибди. У бир навкарига деди:
— Кўрдингки жуда қийнаддик. Олдинроқ бориб олдиндаги қишлоқцан дам оладиган хонадон топ. Озиқ-овқат ва бошқа нарсаларни тайёрла, орқангдан етиб борамиз.
Навкар енига ҳамроҳ олиб отни қамчилаб қиш-лоққа келди. Тайёргарчилик ишларини ниҳоясига етказди. Шаҳзода етиб келиб, вазир тайёрлаган жойда мириқиб дам олди, узоқ ухлади. Ўрнидан тетик, яхши кайфият билан туриб, хонадонни кўздан кечириб мамнун бўлди. Тиниқ сув билан тўлдирилган, атрофига сада дарахтлари экилган ҳовуз ва ажойиб боғ. Бу ердаги озодагарчилик, саранжом-саришталик яхши таассурот қоддирди.
— Бундай файзли хонадонни қандай топдинг? — сўрашди навкардан.
— Бу ерга келиб кўчаларни айландим. Қарасам, сигир, от ва бошқа уй ҳайвонлари хонадонларнинг дарвозаси ёнига боғланган. Уларни кўрганимда икки хил манзаранинг гувоҳи бўлдим. Аксарият хонадонлар-да ҳайвонларнинг баданлари ифлос ва кўнгилни ғаш қиладиган ҳолатда эди. Бу хонадон ҳайвонларининг тозалиги, кўркамлиги ва ялтираб туришини кўриб кайфиятим кўтаридди. Эгаси етук ва озода кимса бўлиши керак, деган фикр туғилди. Буни қарангки янглишма-ган эканман.
Шаҳзода навкарнинг сўзларини тинглагандан кейин қишлоқдаги хонадонлар билан танишиб, ҳақиқатан ҳам ҳайвонларнинг ҳолати ва кўринишига қараб эгаларининг феъл-атворларига баҳо берса бўлар экан дебди. Зеро, исқирт ҳайвонларнинг эгаларини юриш-туриши, кийиниши ва турмуш тарзи ҳам кўнгилни ғаш қиладиган даражада экан.
— Навкаримиз, — ўзининг билимдонлиги ва фаросатини яна бир бор намойиш этди, — деб сўзини давом эттирибди шаҳзода. Бунинг учун унга миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.
"Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром ўлади" деган накд шу тарзда туғилган бўлса, ажаб эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |