Умр тарозиси
Қадимги вақтларда Шорасул деган киши етмиш йиллик ёшини нишонлаш арафасида ўзи босиб ўтган ҳаёт босқичларини чўтга солиб ҳисобласа, ундан 30 йили уйқуга, 20 йили ёшлик даврига, 7 йил овқатланишга, 6 йили бетоблик ва хафагарчиликка, 4 йили хотин билан бўлган чиқишмовчиликка сарфланибди. Жамланганда 70 дан 67 йили чиппакка чиқиб, хурсандчлик фақат уч йилни ташкил қилибди, холос.
Инсон ҳаёти қисқа, лекин танланган йўлига қараб узоқ ва порлоқ бўлиши мумкин, — уларнинг одоб-ахлоқи, меҳнат мевалари бамисоли занжир сингари бир-бирларига уланиб авлоддан-авлодга ўтади. Бу меросдан ҳар бир авлод баҳраманд бўлиш билан бир қаторда уни бойитиб боради. Шу туфайли юз йиллар мобайнида жамоа ҳаёти такомиллашиб келмоқда. Бунда юз минглаб кишиларнинг ҳиссаси бор. Бу ишда унумли меҳнат билан, юксак ахлоқ-одоб бир-бирларини тўлдириши лозим. Борди-ю, бир одам меҳнаткаш бўлса-ю, лекин дилозор, ҳасадгўй, очкўз каби ёмон хусусиятларга эга бўлса, ҳаётга путур етказади.
Киши умрини чўтга солиб ҳисоблаганда, аввало, одоб-ахлоқни, қилган ишларини ва фарзандларнинг тарбиясини эътиборга олиш лозим.
Сиз иззат-икромда яшаб, одамларга кўп яхшилик қиддингиз. Ҳатто ичи қора одамлар мушкулини осон қилишга ҳам тайёр турдингиз. Ўттиз йил мансаб отини миниб сидқидиллик билан хизмат қилиб маҳалла, кўчаларни ободонлаштиришга, бозорларни тартибга солишга бошчилик қилдингиз. Камбағалларга доимо ёрдам бериб етимларнинг бошини силадингиз. Сизнинг паноҳингизда жамоа аҳли тинч ва аҳиллик билан ҳаёт кечирди. Ҳанузгача одамлар сизнинг ҳаққингизга дуо қилади. Миннатдорчиликларини изҳор этмоқдалар.
Киши ҳаётида фарзанд кўриш ва уларни оёққа турғизиш ғоятда муҳим ўрин эгаллайди. Сиз саккиз ўғил-қизни тарбиялаб киши ҳавасини келтирадиган даражада бахтли-саодатли ҳаёт кечиришини таъминладингиз. 70 йиллик умрингиз, ҳаёт йўлингиз баракали ва ибратлидир. Сизга ўхшаш кишилар ҳаётимиз зийнатидир.
Бордию, у ёки бу одамнинг "умр тарозиси"нинг палласида ёмон одатлар ва ишлар ўз аксини топган бўлса, у вақгда у 100 йил ва ундан ортиқ яшасада, нафратдан бошқа ҳеч нарсага сазовор бўла олмайди. Охирги сўзим шундан иборатки мен хотиним билан қирқ йилдан буён жанжаллашиб келмоқцаман. Аммо, ҳали уни кети кўринмаётир. Сиз эса 70 йил умрингиз мобайнида хотинингиз билан чиқиша олмаганингизга атиги тўрт йил сарфлабсиз, холос. Бу катта бахт-ку. Шуни ҳисобга олиш керакки, эркакнинг бахтли ҳаёти биринчи навбатда хотини билан муносабати қандай кечаётганлиги билан белгиланади. Эри-хотин бир-бирини севишиб ва ҳурмат қилиб яшасалар, тинчлик ва аҳилчилик ҳукм сурса оила гуллаб яшнай беради. Бу борада ҳам сиз кўп ибратли ишларни қилиб оилангизнинг довруғини таратдингиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |