Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)



Download 1,06 Mb.
bet15/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
KITOB

Ҳасадгўйнинг тақдири

Ўртаҳол оиладан чиққан Асилжон ака ўзининг ақлидроки ва ишбилармонлиги туфайли обрўси ва мартабаси ошиб борди. У элликбоши, сўнгра юзбоши даражасига кўтаридди. Ҳатто мингбоши лавозимига номзоди қўйилди. Бироқ бошидан кўп ташвишларни ўтказди. Айниқса, унинг қашқир ака лақабли бир девор қўшниси анча номаъқулчиликларни кўрсатди. Чунончи, бир аёл йиғлаб қозининг ҳузурига келди:


— Бошимга мусибат тушди. Уни ҳеч кимга гапириб бўлмайди. Сиздан мадад сўраб келдим. Бугун кечаси одамлар авлиё деб юрган қўшнимиз Асилжон уйимга бостириб кириб номусимга тегди. Энди нима деган одам бўлдим? Бундан ўлганим афзалроқ-ку.
— Жуда хунук воқеа-ку. Гувоҳлар борми?
— Наҳотки бадавлат Қашқир аканинг хотини бўлатуриб ёлғон гапирсам?! Туҳмат қилишга, Худодан қўрқаман-а?
Қози Асилжон акани чақиртирди. Суриштирса айб-ни мутлақо инкор этаяпти. Шунда у бир чора қўллади. Асил акага тушунтирди:
— Мен Сизни яхши биламан ва жуда ҳурмат қиламан. Бироқ, бу сизни оқлашга асос бўла олмайди. Аёлнинг даъвосини далил-ашёлар билангина йўққа чиқариш мумкин. Аввал бу хонага сиз, кетингиздан эса, аёлни киритиб, устингиздан эшикни қулфлайман. Сиз аёлни зўравонлик йўли билан бўйсундиришингиз лозим.
— Ҳазиллашаяпсизми, ахир бундай иш қилиш жиноят-ку. Бундай қила олмайман!
— Сўзимга кирмасангиз Қашқир ака сизни дорга остиришга эришади.
Анча тортишув ва тушунтиришлардан сўнг Асилжон аканинг рози бўлишдан бошқа иложи қолмади.
Қози Асилжонни бир хонага киритгач, аёлни чақиртирди:
— Одатда эркак киши босқинчилик қилганда аёлнинг бадани моматалоқ бўлади. Сизда эса булардан номнишон йўқ. Бинобарин, даъвоингизни инобатга ололмайман. Аммо Қашқир акага ҳурматим юзасидан сизга ёрдам бермоқчиман.
— Бунинг учун мен нима қилишим керак?
— Ҳозир мана бу хонага кирасиз. Асилжон ака сизга босқинчилик қилганда имкони борича қаршилик кўрсатасиз. Олишув натижасида баданингизда моматалоқлар юзага келади. Муҳокама вақгида бу белгиларни кеча уйимда Асилжон ака босқинчилик қилганда пайдо бўлган деб, қаттиқ турасиз. Бу менга Асилжон акани ўлимга ҳукм қилиш учун асос бўлади.
— Барака топинг, қози ака, яхшиликларингизни унутмайман. Эрим сизга атаб катта совға тайёрлаган. Хотиржам бўлинг, мен бўш келадиган аёллардан эмасман, пўлатдек мустаҳкам иродам бор.
Қози аёлни хонага киритиб маълум вақтдан кейин хонага кирса Асилжон ака сулайиб ётган эмиш. Аёл эса ғолибона оҳангда:
— Қози ака кўрдингизми, кучи етмай ерпарчин бўлиб ётибди.
— Баракалло, сизда бешта эркакнинг кучи бор экан-ку.
— Хоҳласам, бунақанги эркаклардан иккитасини чилпарчин қиламан. Тағин мақтанаяпти деманг...
— Айтингчи, кеча Асилжон ака уйингизга бостириб кирганда ҳам олишув бўлган эдими?
— Ҳа, бундан ҳам қаттиқроқ курашганман.
— Шундай экан, нима учун ўша куни баданингизда ҳозиргига ўхшаш моматалоқлар бўлмади. Балки унга хоҳиш билдиргандирсиз. Агар воқеа хоҳишингиз билан содир бўлган бўлса, у вақтда сиз ўз эрингизга хиёнат қилганликда айбланиб жазога тортиласиз. Аммо ишончим комилки, сиз беномус аёллардан эмассиз. Бу хонада ўтказилган тажрибадан яққол исботландики. ўзингиз айтгандек "пўлатдек мустаҳкам иродага" эгасиз. Ҳатто хоҳласангиз "икки эркакни ҳам чилпарчин" қилиб ташлашга қодирсиз. Кўриниб турибдики, аёлда хоҳиш бўлмаса, эркак зўравонлик билан мақсадга эриша олмайди. Шу боис, Асилжон аканинг босқинчилиги ҳақидаги даъвоингиз туҳматдан бошқа нарса эмас.
— Мени ниҳоятда усталик билан тузоққа илинтирдингиз, — тутоқди аёл. Воқеанинг бу даражада газак олиши хаёлимга ҳам келмаган. Виждон азобидан қийналаётганимнинг чегараси йўқ. Ҳаммасига эрим Қашқир ака сабабчи бўлди. У мен турганда бир зоти паст Асилжон мингбоши бўладими, деб, туриб олди. У Асил аканинг обрўйи ошиб боришидан тугақиб кетарди. Нима сабабдан Асилжон боғидаги дарахтлар бизникига нисбатан яхши ҳосил беради, нима учун унинг оти ва моллари семириб, ялтираб кетяпти, дерди. Бир куни, уни, Асилжоннинг боғига кесак отаётганини кўриб, сабабини сўраганимда, булбул бизнинг боғимизга қўнмай, ҳадеб уникида сайрай берадими, деса бўладими? Икки кун илгари менга, туҳмат билан Асилжоннинг шармандасини чиқарамиз. Ишни сен амалга оширасан, деганида йўқ деёлмадим.
Асилжон ака софдил, ҳалол ва беозор одам. Биламан, туҳмат қилганим учун қаттиқ жазо оламан. Аммо, Асилжон ака ҳақида ҳар хил гаплар кўпайиб мингбошиликка сайланмай қолиши мумкин. Бу эримга жуда Қўл келади. Ўртада мен Асилжон ака билан қурбон бўлиб кетмайлик. Кўзим очилди, нодонлик қилибман. Мени кечиришингизни илтимос қиламан.
Асилжон ака аёлнинг аҳволига ачиниб қозидан уни жазоламасликни сўради.
Қози вазиятни ҳисобга олган ҳолда, воқеани ошкора қилмай уни ёпиб юборди. Аёл виждон азобида оғир дардга чалиниб, кўп ўтмай вафот этди. Қашқирнинг аламига алам қўшилиб кўзи қонга тўлди. Нима қилишини билмай қолди. Ўзининг узоқ яшамаслигини сезиб, бекорга ўлиб кетгандан кўра заҳар ичишга ва буни Асилжон акага тўнкаб уни бадном қилишга қарор қилди. У Асилжон аканинг уйига кириб бир оз суҳбатлашгандек бўлиб, оғзига бир нарса солиб, чой ичиб юборди. Сўнгра войдод, мени Асилжон заҳарлади, деб бақираверди. Қашқир хириллаган овоз билан Асилжон акага деди:
— Энди мингбошилик амал у ёқда турсин, жонингдан ҳам айриддинг. Сени қотил сифатида осишади. Бунга ўзинг сабабчисан, "Фақир киши панада" деб юраберганингда ёки бўлмаса мингбошиликка менга нисбатан ақллироқ Кдшқир акам борлар, деганингда бошқача бўларди. Ўзинг ўйлаб кўр, отнинг ўрнини эшак эгалласа чидаб бўладими? Сен неча йилдирки, юқорига интилиб юрагимни ловуллатиб келдинг. Буни асло кечира олмайман. Нариги дунёда ҳам сен билан курашни давом эттириб, суякларингни кулини кўкка совурмасам юрак ўти ўчмайди... Бир оз фурсатдан сўнг у вафот этди.
Текширув ишларида маълум бўлибдики, Қашқир ака ўша куни табибдан заҳар олиб, Асилжон акани бадном қиламан деганини ўзи ҳам билмай қолган экан.
Бу ҳақца табибнинг ўзи гувоҳлик берди. Асилжон ака эса мингбоши бўлиб сайланди.
У бир донишманд билан суҳбатда деди:
— Доимо қўлимдан келганича яхшилик қилдим, ҳеч кимнинг кўнглини ранжитмадим. Бироқ Қашқир ака ва унинг шериклари нима учун сабабсиз менга душманлик қилдилар?
— Шуни ёдда тутиш лозимки, — дебди донишманд, — ҳар ўн одам орасидан битта туғма ҳасадгўй учрайди. Буларни ранжитсангиз, кечиришлари мумкин, лекин ишбилармон бўлиб обрўйингиз ва мансабингиз кўтарилиб борса, кўра олмасликдан юраклари қип-қизил чўғга айланиб кетаверади.
Ҳасадгўйлар мансабпараст ва шуҳратпараст бўлиб, ўзларини доимо оддинги сафда ва ҳамманинг диққат марказида бўлишга ҳаққим бор, деб ҳисоблайдилар. Бунга эришиш учун улар фисқу фасод уруғини сеггиб, одамларни бир-бирига тўқнаштириб қўядилар. Ҳасадгўйнинг Қашқирга ўхшаган ашаддийлари ўз мақсадларини рўёбга чиқариш учун хотинини ва ҳатто ўз жонини ҳам қурбон қилишдан тоймайдилар. Улар лаганбардорлик, икки юзламачилик ва туҳматни ўз ўрнига қўйишга уста бўладилар.
Бир фожиали воқеанинг гувоҳи бўлганман. От пойгасида бир ҳасадгўй маррага яқинлашганда оти қоқилиб чопа олмай қолади. У дарҳол ўзини ўнглаб орқада олдинги сафда келаётган пойгачи отининг оёғи тагига ўзини ташлайди. Уни оғир жароҳатланган ҳолда олиб чиқиб, нима сабабдан шундай қилганини сўрашганда:
— У одам биринчиликни олгандан кўра, менинг ўлганим яхшироқ, — деб жон берди.
— Хулоса шуки, — дебди донишманд, — обрў қозонган, софдил ва меҳнаткаш одамлар ҳеч кимга зиёнимиз тегмай, аксинча, яхшилик қилаётирмизку, деган фикр билан душманимиз йўқ, деб хотиржам юришади. Ваҳоланки, улар орасида ҳасадгўйлар бор. Буни унутмай, чорасини кўрган одам қоқилмайди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish