Ҳамид Зиёев (Тарбиявий ривоятлар, ҳаётий сабоқлар)


Абу Али Ибн Сино, қози ва миршаб



Download 1,06 Mb.
bet16/77
Sana26.09.2022
Hajmi1,06 Mb.
#850293
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77
Bog'liq
KITOB

Абу Али Ибн Сино, қози ва миршаб

Машҳур шифокор Абу Али ибн Сино оғир дардга чалинган икки кишини даволади. Бунинг учун улар миннатдорчилик изҳор қилибдилар:


— Табиблар касалимизга даво йўқ, кўпи билан бир ойлик умрларинг қолди, деган эди. Ўлганимизда фарзандларимиз етим қоларди, сиз туфайли соғайиб кетдик, яхшилигингизни умрбод эсдан чиқармаймиз. Нима хизмат буюрсангиз бажонидил бажаришга тайёрмиз, кичкина совға келтирганмиз, шуни сизга топширмоқ-
чимиз.
— Совғангизни олмайман. Чунки мен сизлар билан
ҳамкасбман.
— Йўғ-е, биз миршаб ва қозимиз, сиз...
— Ўз вақтида сиз ҳам менга яхшилик қилгансиз.

— Кечирасиз, бизни кимгадир ўхшатаётгандирсиз? Сиз билан илгарилари учрашган эмасмиз.


— Сўзлашмаган бўлсам-да, сизларни яхши биламан. Бирингиз қози, иккинчингиз миршабсиз.
Бир вақтлар қишлоққа мингбошиникига беморни даволашга борганимда бозорга ҳам кирдим. Бу ерда кайфи ошган иккита безори мени урмоқчи бўлганда, бир савдогар уларни роса савалаб, сўнг ўзи қаёққадир ғойиб бўдди. Ҳатто унга миннатдорчилик изҳор эта олмадим. Шу пайт мингбоши келиб нохуш воқеа рўй берибди, деб узр сўради. Унинг айтишича, безориларни урган савдогар аслида Ботир исмли миршаб, яъни сиз бўлиб чиқдингиз. Сиз махсус топшириқ билан хавфли жиноятчини тутиш мақсадида савдогар қиёфасида юрган экансиз.
Иккинчи воқеани эслатаман.
Беморни даволаш ниятида Самарқандга кетаётга-нимда йўлда икки дарвишнинг мени зимдан кузатаётганини пайқадим. Бир вақт отим оқсаб юра олмай қолди. Шунда ўша дарвишнинг бири қаёққадир ғойиб бўлди. Маълум вақтдан кейин атрофдаги қишлоқ оқсоқоли унинг кузатувида от, сув ва озиқ-овқат келтирди. Маълум бўлишича, бу дарвиш ҳам сиз экансиз.
— Тўғри, хоннинг кўрсатмасига мувофиқ мен ва шеригим сизнинг хавфсизлигингизни муҳофаза қилишга сафарбар этилган эдик.
— Юқорида қайд қилганимдек, мен сизни икки ҳолатда, яъни савдогар ва дарвиш қиёфасида учратдим, Элчининг ёрдамчиси сифатида чет мамлакатга борганингизни ҳам эшитганман.
— Касбимиз шундай, зарурат туғилса савдогар, деҳқон, мардикор, ҳаммол ва бошқа кишилар киёфасида иш юритамиз. Бироқ, хизматимизни сир тутамиз.
— Ботиржон, баданингиздаги доғлар ниманинг асорати?
— Бурчимизни адо этаётган пайт ёнғиндан эшикни очиб ва хонага кириб икки болани қутқаргандим. Шунда куйганман.
— Баракалла, чинакам ботир экансиз. Бунақанги исми жисмига тўғри келадиган одамлар кўп эмас. Мен саройда амалдорлар билан суҳбатда бўлганимда миршаблар ҳақида сўз очилиб вазир деди: "Миршаблар давлатимизнинг кўзқулоғи ва халқ осойишталигининг посбонларидир. Улар орасида софдил, иродали ва сезгир кишилар бор. Масалан, Ботир исмли миршаб шулар жумласидандир. Бу миршаб ниҳоятда жасоратли ва мард. У ўз касбининг шу даражада билимдоники. жиноятчиларни хамирдан қил суғургандек кўлга туширади. У бор жойда жиноятчилар ўз-ўзидан ғойиб бўлиша-ди. Шунинг учун халойиқ Ботир миршаб хизматдалигида кўчада бемалол юриш, эшикка тамба қўйилмаса ҳам бехавотир ётиш мумкинлиги ҳақида гапиради. Миршабларда бир хусусият борки, жиноятчилар билан оли-шувда ўз ҳаётларини қурбон қилишгача борадилар. Масалан, кейинги тўрт йилда ўнта миршаб ҳалок бўлди. Қани айтингларчи, давлатнинг қайси хизматчилари бу ишни қила олади. Аксинча, улар жиноятчиларга дуч келиб қолсалар, бор нарсаларини топшириб, ўлдир масанглар бўлди, деб тиз чўкадилар. Бундай ҳолатда бир амалдорнинг ўз хотинини ташлаб қочганини эшитганман.
Шу тарзда машхур табиб Абу Али ибн Сино сўзини тугатди:
— Миршаблар одамларнинг жонини, номусини ва мол-мулкини кўз қорачиғидек муҳофаза қиладилар. Улар қозилар билан биргаликда жамиятни жиноятчилардан тозалаб, уни соғломлаштирадилар. Шу боис, миршаб ва қозиларни жамият табиблари, деб ҳисоблайман. Қози ва миршабларнинг ўта масъулиятли ва машаққатли меҳнати туфайли жамиятда тинчлик, осойишталик ва хотиржамлик ҳукм суради. Агар табиблар жамоа аҳлининг маълум қисмини даволаш билан шуғуллансалар, қози ва миршаблар бутун мамлакат ва халқнинг соғломлаштириш учун тинимсиз курашадилар. Ҳатто бу-нинг учун жонларини ҳам тикадилар. Кўрдингизми, азизларим уччаламиз ҳамкасбмиз.
Ботиржон ва Мухтор исмли қози баён этилган сўзларни эшитиб, ўзларининг кўп йиллар давомида чеккан азоб-уқубатларининг бекорга кетмаганлигини янада чуқурроқ англадилар.
Айниқса, Абу Али ибн Синодек буюк кишининг баҳоси уларнинг қалбини тўлқинлантириб ва кучига куч қўшиб, ўзларининг шарафли касби билан фахрландилар.
Сунъий кайфият
Раҳматли отам Муллазиё умрида ичиш ва чекиш нималигини билмай ҳаёт кечирди. Кунларнинг бирида янги йилни кутиш кечаси отамни хонамизга таклиф қилиб, ширин суҳбатлашдик. Олдиларига шароб қўйдим.
— Майли, ичсак, ичайлик, — дедилар.
Мен отамнинг жуда осонлик билан розилик билдирганликларига ҳайрон бўлдим. Лекин қўлларига пиёлани олиб деди:
— Сизга бир савол бераман, агар жавоб мени қониқтирса, шаробни ичишга тайёрман. Хўш, айтингчи ўғлим, ичгандан кейин киши қандай ҳолатга туша-ди?
— Ичкилик кишига кайф бахш этиб завқлантиради ва руҳлантиради.
— Шундайми, шуни унутмангки, ичкилик аъзои баданни зўравонлик билан қўзғатиб, сунъий кайфият яратади. У кишида кўпинча сергаплик, манманлик, зўравонлик ва мақганчоқликни ривожлантиради. Бу хусусда кўпчиликка маълум бир ҳикоя бор. Қадим замонда шаробни бир табиб ихтиро қилиб, подшоҳ ҳузурига келиб: "Мен шундай бир ажойиб дорини топдимки; у кўрнинг кўзини очади, шолнинг оёғини тузатади ва гадони бой қилади", — дебди. Ҳайратланган подшоҳ шундай кишиларни (кўр, шол ва гадойларни) саройга олиб келиб тажриба ўтказди. Табиб уларга бир пиёладан шароб ичирди. Улар кайф кила бошлагандан кейин яна шароб солинган пиёлани кўрга тутишди. Бу икки кўзи кўр киши пиёлани қўлида эҳтиёткорлик билан ушлаб:
— Бай-бай рангинг бунча ҳам тоза ва гўзалсан, — деб шаробни тинимсиз мақгайверди. Шунда замбидда икки оёғини қимирлата олмаётган шол эса дебди:
• Муаллиф Ҳамид Зиёевнинг отаси
— Эй кўр, тезроқ пиёлани бўшат, ҳозир қорнингга бир тепиб аъзои баданингни парчалаб ташлайман.
Кайфи ошган гадой ҳам мақтанибди:
— Эй шол, кўрни тезроқ тепиб ўлдир, унинг хунини ўзим тўлайман.
Бу ҳодисани кузатиб турган сарой аҳли ҳайратланиб, бирданига кулиб юборишибди. Подшоҳ кўрибди-ки, шароб кишида сунъий кайфиятни пайдо қилади, жанжал чиқаради. Шунинг учун подшоҳ табибга шароб тайёрлаш сирини ҳеч кимга айтмасликни буюриб-ди. Бироқ Подшоҳ табибнинг қулоғига шивирлабди:
— Шаробдан бизга бекитиқча келтириб туринг, ичиб турайлик, — дебди. Кейинчалик шароб подшоҳ саройидан бутун мамлакатга тарқалиб кўнгилсиз ва фожиали воқеалар кўпайибди.
Маълумки, қора ниятли ва ҳасадгўй одамлар ичкилик воситаси билан яхши кишиларнинг тагига сув қуйган, аёлларни бадном ва ёшлар умрини хазон килган. Ҳатто жасорат, эҳгиёткорликнинг ҳам ичкилик қаршисида тиз чўккан вақглари бўлган.
Ўтмишда тоғ бағридаги водийда бўри ва тулки кўпайиб деҳқонларга катта зарар келтирибди. Доно кишиларнинг маслаҳати билан деҳқонлар ҳайвонларга шароб аралаштирилган овқатларни идишларга солишиб бир неча жойга қўйишибди. Шу кечаси кўплаб оч тулкилар овқатни еб, роса базм қилишиб, бақиришиб бутун тоғ ҳайвонларини ўзларига тобе қилиш ҳарака-тига тушишибди. Улар аввало бўриларни жангга чақирибди. Шу дақиқада бўрилар етиб келиб маст тулкиларни бир зумда тилкапора қилишибди. Сўнгра бўриларнинг ўзлари ҳам идишдаги овқатлардан еб, маст бўлиб ухлаб қолибди. Шунда деҳқонлар уларни қириб ташлашибди. Шу тариқа ичкилик воситаси билан жаоратли бўрилар ва ҳийлакор тулкилар ҳам осонгина йўқ қилинган экан.
— Тарихда ичкилик туфайли, — деб давом этди ўз сўзида отам, — оилалар, айрим кишиларнинг сирлари ва ҳатто махфий ишлар ҳам ошкора бўлган. Шунингдек, ичкилик орқасида қўшинларнинг тормор этилганлиги маълум. Бир подшоҳ ҳокимлигининг дастлабки йилларида шароб ичиш қаттиқ назорат қилинмаган экан. Шунинг учун аскарлар уни истеъмол қилаверишар экан. Айниқса, жанг олдидан аскарларнинг жасоратини уйғотиш учун кўпроқ шароб берилар экан. Бундан хабардор бўлган душман айғоқчилари шаробга ухлатадиган дори солиб қўйганлар. Уни тўйиб ичган аскарлар ухлаб қолган ва душман томонидан қириб ташланган. Шундан сўнг подшоҳ ичкилик ич-маслик чорасини излабди. У кейинроқ душман устидан қозонилган бир ғалаба шарафига кечқурун зиёфат уюштириб, уларга хохдаганча ичишга рухсат берибди. Аскарлар шу даражада ичишибдики, уларнинг деярли ҳаммаси майдонда қотиб ухлаб қолишибди. Подшоҳ кўрсатмасига биноан маст ҳолда беҳуш ётган аскарларнинг ҳаммасини ечинтиришиб, кийим-кечакларини ёқиб юборишибди. Эрта тонгда шаҳар аҳолиси яланғоч ётган аскарларни кулги ва нафрат билан томоша қилишибди. Аскарлар ҳушига келганидан кейин шаҳар бўйлаб яланғоч юришга мажбур бўлишиб-ди. Бу воқеа бутун мамлакатда ичкиликка нисбатан ғоятда кучли нафрат уйғотибди. Подшоҳ шу тариқа шаробнинг жирканч оқибатини халойиққа намойиш қилиб, уни тақиқлаш ҳақида фармон чиқарган экан. Фармонга биноан ичкилик ичиб, биринчи маротаба қўлга тушган кишиларни ўн дарра уриш, борди-ю, унинг сурункасига ичганлиги маълум бўлса, дорга осиладиган бўлибди.

Download 1,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish